Кўнгил кечинмалари
Атрофни зулмат билан ўраган қора тун, ўз ўрнини оппоқ тонгга бўшатиб бергунича қийналаман.
Қоронғуликдан қўрқаман.
Бошим қўйиб ётганим юмшоқ пар ёстиғимнинг тиканлари юзимни тирнайди.
Кўз ёшларим селига ғарқ бўламан.
Юмшоқ ўрним мени ўзидан безитади.
Тиканнинг устида ётгандек тўлғонаман.
Атрофга аланглайман. Атроф осуда.
Лекин менинг жисмимда исён.
Бўғзимга тиқилиб турган фарёд вулқондек отилишни истайди.
Аммо овозим чиқмайди. Унсиз йиғлайман.
Ўн икки йилдан бери тунлари бедорман.Сизсиз ўтаётган куну тунларимда Ҳаловатим йўқ.
Вужудимни ўраб олган оғриқ руҳимга таскин бермайди.
Юрагим йиғласада кўзим кулади.
Хаёлларим ўргимчак тўридек бир бирига ўралашади.
Таскин қидираман, аммо тополмайман.
Соғинчнинг юки елкамдаги тоғ қадар гуноҳларим юкидан оғир.
Сизни соғинаман Меҳрибоним.
ДАРДЛАРИНГИЗГА МАЛҲАМ БЎЛА ОЛМАГАН, ФАРЗАНДЛИК БУРЧИНИ АДО ЭТА ОЛМАГАН МЕН НОШУД ҚИЗИНГИЗНИ КЕЧИРИНГ ОНАЖОН.
СИЗНИ ЖУДА ЖУДА СОҒИНДИМ.
ОЛЛОҲ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН СИЗНИ ФАРИШТАМ
😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔
Маъруфа СОЛИЕВА
https://t.me/Marufa_Soliyeva