МанаУят | ҒС(А)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Дунёда ўзим бўлай демайман,
Ўзимда дунё бўлмоқ истайман.
Шахсий, хусуматсиз, қолипсиз танқидий-таҳлилий постлар.
Фикрлар оғир ботдими, унда "эгасини топибди". Ўзингизни ислоҳ қилинг.
Боғланиш — @Muloqot_ManaUyat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Таланмаган, йиқилмаган ер йўқ, гўдаклар найза бошида


Репост из: bakiroo
Алишер Қодир шаблонини энди АЭС қуришга ишқибоз яшиллар такрорлашга ўтишди

“газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин” дея бир жойдан туширилган шаблонни такрорлаётган яшиллар 4 млрд.долларлик GTL завод газдан узилиб, газ олигархлар томонидан экпорт қилинаётганини билишадими? Кўр ё кар бўлишмаса керак?

Қанақа қоракўзлар манфаати ҳақида гапираяпсиз? Газдан узилган заводларнинг ишчилари бўлган ўша қоракўзлар уйда тишини кирини сўриб ўтирибди. Ўзбекнинг нонини туя қилаётган кўзининг ранги қанақалиги номаълумлар бизнес жетини янгилаб, ўзбек газининг пулини Кипрдан Гонконггача хуфя ҳисобларга қараб оқизаётган бир вақтда.

Аҳолидан тортиб олинган газ ҳам бизнесга ёки “экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга” ишлатилмайди. Яна шу кўккўзлар чўнтагига кетадими?

Одам бир марта алданишини, икки марта алданишини қабул қилиш мумкиндир. Лекин уч ва ундан кўп алданиш бу тентаклик.

Газ Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги. Уни худо берган. Газ ўзбек халқидан, аҳолининг энг бирламчи эҳтиёжларидан ошса, ўзбек халқи рози бўлсагина, кейин қолганига ишлатилиши керак.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Супер таклиф. Маъқуллайман.

@ManaUyat




Бир ерда битта нарсани ўқиб, ҳалиям кулгудан ўзимни тия олмаяпман: битта шахматчи боланинг қўл бериб сўрашмагани бизнесменларнинг мамлакатга сармоя киритишидан қайтарар эмиш😂😂😂.


бу одам электростанция қуряптими ёки қуёш панели бизнесига кирмоқчими?
Аниқки менинг наздимда, сиз-у, менга бу одамнинг расмдаги гапларидан яхшилик йўқ.

Отабек ака эса бу одамнинг ёзганларига доимгидек ўринли саволларни қўйган.

@ManaUyat


Қўқонда овоз кучайтиргичда фонограмма орқали байрам қилиб беришган бўлса, Сайхунободдаги мактабларда ҳақиқий артис билан кансирт қўйиб беришяпти экан. Билетларни "скитка" нархда ихтиёрий олишяпти экан ўқитувчилар.

Биз мактабда ўқиган кезларимизда ҳам "астатка"га қолган артисларни билетини "скитка"га мажбуран сотиб олардик. Замонимиз ривожланиб, эндиги устозларимиз оддий артисларни писанд қилмай, хизмат кўрсатган артиснинг кансиртига киришяпти.

Қачондир, яқин ёки узоқ келажакда билет сотволиш ҳам кансиртга киришдек ихтиёрий бўлиб қолар.

Пс. Билетнинг санасига эътибор қилмаймиз. Қоғозни тежаш мақсадида қайтадан нашр қилишмабди шекилли.

@ManaUyat


Бунақа масхарабозликлар қўлланилаётган халқнинг косаси оқармайди


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Informatika va AT
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳридаги 16-мактаб раҳбарияти томонидан йўлга қўйилган ташаббус — юқори синф ўқувчилари учун 45 дақиқалик катта танаффус давомида мактаб ҳовлисида дискотека ташкил этилиши ота-оналар орасида жиддий баҳс ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ота-оналарнинг маълум қилишича, ушбу тадбирга ўқитувчилар раҳбарлик қилмоқда ва ўқувчи қизлар ҳам унда иштирок этишга мажбурланмоқда.

Дискотекада қатнашишни истамаган қизлар синф хонасига кириш имконидан маҳрум қилинаётгани ва уларни рақсга туришга мажбурланаётгани қайд этилмоқда.

“Ўғил болалар-ку, майли, лекин қизларчи?” – дея хавотир билдирган ота-оналар мактабда бундай тадбирларнинг ўтказилиши қизларнинг тарбияси ва одобига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Улар таълим даргоҳи рақсга эмас, илм олишга йўналтирилиши кераклиги ҳақида гапириб, ушбу ташаббусга жиддий ёндашишни талаб қилишмоқда.






"Тадбир ўтказиш кўчани асфалт қилишдан кўра муҳим".

@ManaUyat


"Халол тридир"😁

Алданиб қолманг, қадрлилар. Умуман бу каби нарсаларга асло ишонманг!!!

@ManaUyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Постлар юзасидан фикр-мулоҳазаларингиз бўлса изоҳларда қолдиринг. Уялсангиз @Muloqot_ManaUyat_bot га бемалол танқид, таклиф, мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Эслатма. Хайрия ва бирор муаммолар билан боғлиқ мурожаатларни каналда эълон қилмайман. Тўғри тушунасизлар деган умиддаман.

@ManaUyat


Улар (ишхонамдагилар)ни қизиқтирадиган шахсий ҳаётимдаги ягона нарса қачон бирортасини топиб, уйланишимдир😂.

@ManaUyat


Менинг одатий кўринишим. Ишдаям шу ҳолимда юраман. Бирор марта раҳбарият ёки умуман кимдир менга кийим ёки соч-соқол борасида норозилик билдирганини билмайман. Ҳатто, шиппакда келган пайтларимда ҳам, ҳатто ишхонанинг махсус кийимини киймасам ҳам. Ҳамма мендан ишимни сўрайди, натижани сўрайди. Чунки шу нарса муҳимлигини тушуниб етишган.

Ўрганишга, амалиётга кенг кўламда жорий этишга арзийдиган ҳолат.

@ManaUyat


Мунавварқори Абдурашидхонов 1923 йил: “Бугунгача Оврўпо халқи осмонга учар экан, бизда соч ва соқол низолари, оврўполилар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва қисқа кийимлар жанжаллари, Оврўпо шаҳарлари бугун электрик иситилар ва ёритилар экан, бизда мактабларда жўғрофиё ва табиёт ўқитиш, ўқитмаслик ихтилофлари...давом этади”

2025 йил биз: https://t.me/qitmirmuxbir/1404?single

@ManaUyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@ManaUyat

Показано 20 последних публикаций.