* * *
Бу не сукут, бу қандай синов,
Шамоллар ҳам гўё урар дўқ.
Жон Жабборга берилган гаров,
Бошқасидан эса умид йўқ.
Бу не ҳолат, бу не хасталик,
Оғриғига бериб бўлмас дош.
Азоб йўқдир ошиқликчалик,
Севмоқдан йўқ аччиқроқ кўз ёш.
Бу не тўфон, бу не зилзила,
Кунпаякун кўнгил макони.
Омон қолган бошимиз ила,
Кетмоқликнинг йўқми имкони.
Бу не олов, бу қандай ёғду,
Хўлу-қуруқ ёнган баробар.
Бу юзтубан йиқилмоқлигу,
Бу улғаймоқ осмонлар қадар.
Бу не сукут, ёки жаранг у,
Қаддимиз тик турибмиз аранг.
Биз ҳаммага кулгу бўлдигу,
Биз ҳаммага томоша, қаранг,
Бу не зулм, бу не илтифот,
На бошию, на сўнги аён.
Висоллардан излайди нажот,
Қил учида илиқ турган жон.
Бу не синов, бу не имтиҳон...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Бу не сукут, бу қандай синов,
Шамоллар ҳам гўё урар дўқ.
Жон Жабборга берилган гаров,
Бошқасидан эса умид йўқ.
Бу не ҳолат, бу не хасталик,
Оғриғига бериб бўлмас дош.
Азоб йўқдир ошиқликчалик,
Севмоқдан йўқ аччиқроқ кўз ёш.
Бу не тўфон, бу не зилзила,
Кунпаякун кўнгил макони.
Омон қолган бошимиз ила,
Кетмоқликнинг йўқми имкони.
Бу не олов, бу қандай ёғду,
Хўлу-қуруқ ёнган баробар.
Бу юзтубан йиқилмоқлигу,
Бу улғаймоқ осмонлар қадар.
Бу не сукут, ёки жаранг у,
Қаддимиз тик турибмиз аранг.
Биз ҳаммага кулгу бўлдигу,
Биз ҳаммага томоша, қаранг,
Бу не зулм, бу не илтифот,
На бошию, на сўнги аён.
Висоллардан излайди нажот,
Қил учида илиқ турган жон.
Бу не синов, бу не имтиҳон...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati