* * *
Печ ёнарди хона четида,
Рақс тушарди учқунлар шодон.
Диргизлашиб уйга кирардик,
Биз беш бола қор ўйнаб обдон.
Хўл этиклар тортардилар саф,
Қўлқопларга қуриларди дор.
Ўша эски уй деворида,
Ҳали ҳануз иккита мих бор.
Койир эди ҳар сафар онам,
Жахлин босиб тургандек аранг.
Пайпоғинг хўл, кўйлакларинг нам,
Даданг келсин, кўрасан ҳамманг!
Ёлғон эди тугулган мушти,
Жахли эди тез кетар меҳмон.
Иссиқ шўрва сузиб келарди,
Тўғрар эди косамизга нон.
Гўштсиз ўша тухум шўрвадан,
То кечгача юрар эдик тўқ.
Ўта қиммат ресторанда ҳам,
Ўшандайин ширин таом йўқ.
Бир кунгина бола бўлсаму,
То кечгача ўйнасайдим қор.
Ахир энди ҳавотир олиб,
Ҳеч ким кутмас иссиқ уйим бор...
Қайтсам эди музлаб, совуқ еб,
Қарши олса печ ёнган хона.
Оёқ-қўлинг музлабдику, деб,
Бир бор койиб берсайдинг, она...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Печ ёнарди хона четида,
Рақс тушарди учқунлар шодон.
Диргизлашиб уйга кирардик,
Биз беш бола қор ўйнаб обдон.
Хўл этиклар тортардилар саф,
Қўлқопларга қуриларди дор.
Ўша эски уй деворида,
Ҳали ҳануз иккита мих бор.
Койир эди ҳар сафар онам,
Жахлин босиб тургандек аранг.
Пайпоғинг хўл, кўйлакларинг нам,
Даданг келсин, кўрасан ҳамманг!
Ёлғон эди тугулган мушти,
Жахли эди тез кетар меҳмон.
Иссиқ шўрва сузиб келарди,
Тўғрар эди косамизга нон.
Гўштсиз ўша тухум шўрвадан,
То кечгача юрар эдик тўқ.
Ўта қиммат ресторанда ҳам,
Ўшандайин ширин таом йўқ.
Бир кунгина бола бўлсаму,
То кечгача ўйнасайдим қор.
Ахир энди ҳавотир олиб,
Ҳеч ким кутмас иссиқ уйим бор...
Қайтсам эди музлаб, совуқ еб,
Қарши олса печ ёнган хона.
Оёқ-қўлинг музлабдику, деб,
Бир бор койиб берсайдинг, она...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati