Хоразм вилоятида бўлиб ўтаётган спорт мактаблари ўқувчилари (2010-2011 йилларда туғилган ёшлар) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг бугунги кун баҳсларида спортнинг бокс туридан
Кўкдала тумани Шўрбозор МФЙда туғилган, 15-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шайманова Лобар 66 кг вазн тоифасида ўсмир қизлар ўртасида барча рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди Лобар эртанги баҳсларда биринчи ўрин учун куч синашади.
Туманнинг Тўқмор маҳалласидан бўлган 68-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Абдукаримов Умар эса 55 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг фаxрли 3-ўринини эгаллаб бронза медалини қўлга киритди.
Кўкдалалик ушбу ёшларни бу натижалар билан муборакбод этган ҳолда, Шайманова Лобарга эртанги баҳсларда олий ўрин насиб этишига тилакдошмиз.
@Kukdala_uz