Вилоятимиз марказида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам дастури ташкил этилдиБайрам дастурида бир қатор турли соҳаларда фаолият юритувчи фаол ва фидойи хотин-қизлари "Мўътабар аёл" кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбирда Кўкдала туманидан узоқ йиллар тиббиёт соҳасида фаолият олиб борган Нурия Сариева "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан пиллакор Рўзигул Мустафоева вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Санъаткорлар томонидан куйланган дил тортар ва шўх наволар даврага янада файз бағишлади.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ўз табригида аёлларни эъзозлаш азалдан халқимизнинг энг эзгу қадриятларидан бири эканини таъкидлаб, Муҳтарам Президентимизнинг “Оила таянчи, жамият устуни бўлган оналаримиз, аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, бутун халқимиз ҳаётдан рози бўлади" деган сўзларида қанчалик бахт ва гўзаллик яширинганини қайд этди.@Kukdala_uz