Ниҳоят, 2023 йил 23 ноябрда Тошкент давлат шарқшунослик университети "Манбашунослик ва тасаввуф герменевтикаси" кафедраси томонидан ўтказилган "ТАСАВВУФ АДАБИЁТИ ВА ФАЛСАФАСИ XXI АСР КЎЗГУСИДА" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсия мақолалари тўплами (Тошкент: "ИЛМ-ЗИЁ-ЗАКОВАТ", 2024) йирик ҳажм ва форматда (516 бет, 70х100/8) нашр этилди. Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори профессор Г.Ш.Рихсиева сўзбошиси билан бошланадиган ушбу тўпламдан Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркия ва Миср университетлари ва илмий марказларидан иштирок этган 50 дан ортиқ шарқшунос, файласуф, исломшунос, тасаввуфшунос ва адабиётшунос олимлар ҳамда тадқиқотчиларнинг ўзбек, инглиз, форс-тожик, турк ва рус тилларида ёзилган мақолалари (жами 58 та мақола) жой олган.
Илмий тўплам мақолаларида ТАСАВВУФ таълимотининг тарихи, фалсафаси, адабиёти ва манбашунослигига оид муаммолар хусусида баҳс юритилади.
------------------------
К А Н А Л:
@Jafar_Muhammad_Termizi
Илмий тўплам мақолаларида ТАСАВВУФ таълимотининг тарихи, фалсафаси, адабиёти ва манбашунослигига оид муаммолар хусусида баҳс юритилади.
------------------------
К А Н А Л:
@Jafar_Muhammad_Termizi