Хусусий боғча учун тўланган тўловлар даромад солиғини қайтариб олиш мумкинлигини билармидингиз?
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.
👉@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.
Имтиёздан фойдаланиш учун ота-оналар хусусий таълим муассасаларига тўланган тўловлар ҳақидаги квитанцияларни йил давомида сақлаб қўйишлари керак. Йил охирида улар даромадлар декларацияси билан бирга барча квитанцияларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган 12% даромад солиғини қайтариб олишади.
Масалан, агар ота-она нодавлат таълим муассасаси учун ойига 3 миллион сўм тўлов қилса, йилига бу 36 миллион сўм бўлади. Йил тугагач, солиқ органи ушбу суммадан 4 миллион 320 минг сўмни қайтариб беради.
Агар ота-она иш жойи орқали тўлов қилаётган бўлса, корхона бухгалтериясига даромад солиғини ушлаб қолмаслик ҳақида ариза топшириши ҳам мумкин.
👉@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!