Ҳурматли ҳоким ёрдамчилари!Сизлар фаолият юритаётган маҳалланинг ҳар бир фуқароси сизнинг масъулиятингизда. Ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилишга рағбатлантириш ва уларни ҳаракатга ундaш – сизнинг асосий вазифангиз!
Агар сиз ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, банд қилиш ва тадбиркорликни бошлашга кўмаклашиш учун ҳаракат қилмасангиз, демак, ўз лавозимингизга нолойиқсиз! Сизга ишониб топширилган маҳалани ривожлантириш ва аҳолининг фаровонлигини ошириш – бу сизнинг асосий вазифангиз.
Бу лавозим шунчаки ўтириб вақт ўтказиш учун эмас, балки натижа кўрсатиш, ташаббус кўрсатиш ва реал ўзгаришлар қилиш учун берилган! Агар сиз ҳаракат қилмасангиз, сизни ўрнингизга ҳақиқатдан ҳам маҳалласининг равнақига хизмат қиладиган одам келади.
👇@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!