Буюк Британияда Ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган нафақа (пенсия) жамғармалари фаолияти
2024 йилда Буюк Британияда шариатга мувофиқ пенсия жамғармаларига сармоялар сезиларли даражада ошган. Nest, People’s Partnership ва Aviva каби йирик провайдерлар бу соҳада катта ўсиш қайд этди. Nest'нинг шариатга мувофиқ жамғармаси 180 миллион фунт стерлингдан ортиқ сармоя жалб қилди ва бу унинг бошқарувидаги активлар ҳажмини учдан бир қисмга оширди. People’s Partnership'нинг шариат жамғармаси эса деярли икки баравар ўсиб, 30% даромад келтирди.
Охирги ўн йилликда шариатга мувофиқ жамғармаларнинг юқори даромадлилиги асосан АҚШ технологик компанияларининг ўсиши билан боғлиқ. Шариат жамғармалари ислом дини талабларига зид бўлган соҳаларга сармоя киритишдан қочади, жумладан, қимор ва маст қилувчи ичимликлар ишлаб чиқариш каби тармоқларга сармоя киритилмайди. Бундай жамғармалар фаолияти мунтазам равишда ислом уламолари томонидан шариат талабларига мувофиқлиги юзасидан текшириб борилади.
Шариат жамғармаларининг муваффақиятига қарамай, улар ўзига хос хатарларга ҳам эга, чунки уларнинг сармоялари асосан АҚШ технологик акцияларига йўналтирилган. Албатта, буни ўзига яраша хатари бор, яъни бозорда кескин ўзгаришлар юз берганда нархлар жуда кучли тебранади.
Буюк Британияда мусулмон аҳолисининг катталашган сари пенсия жамғармаларида йиғилган маблағларни турли эҳтиёжларга мослаштириш бўйича ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари шариатга мувофиқ сармояларнинг ўсишига ёрдам берди. “Аҳлоқий сармоялар” (“Ethical investing”)га бўлган эътибор кучайиши ушбу жамғармаларга бўлган қизиқишни оширди. Бироқ айрим мутахассислар шариатга мувофиқ сармояларни турли соҳаларга киритиш имкониятлари чекланганлиги, яъни жамғармаларни диверсификация қилиш имкониятлари торлиги сабабли эҳтиёткорликка чақиришмоқда.
Манба: FT.COM (FINANCIAL TIMES)