ҚАЙСИ ИЛМНИ ЎРГАНИШ ШАРТ?
CАВОЛ: Мусулмон киши қайси илмларни ўрганиши шарт қилинган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, динимиз – илм ва маърифат дини. Илм талаб қилишни фазилати ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар мавжуд. Жумладан: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Илм излаш – ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Бу ҳадиси шарифни пухта ўрганган уламоларимиз ундан қуйидагиларни чиқарганлар:
Илм икки қисмга бўлинади: Фарзи аъйн ва фарзи кифоя.
Фарзи айн. Ҳар бир балоғат ёшига етиб, ақли расо бўлган инсон қайси соҳа ёки касб соҳиби бўлса ҳам, соҳасининг илмини чуқур ўрганиши – фарздир. Шунингдек, ҳар бир мусулмон киши зиммасига фарз бўлган ибодатларни шариатга мувофиқ даражада бажариши учун зарур бўладиган илмларни ўрганиши ҳам фарз бўлади. Масалан, намоз ибодати ичида фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳаром ва макруҳ амаллари бор. Мана шу амалларни бир-биридан ажрата оладиган киши намозни тўғри адо қилади. Акс ҳолда намоз ўқиш асносида камчиликка йўл қўйиши мумкин.
Шунингдек, масалан, киши савдогар бўлса, унга қачон олди-соттиси шариатга мувофиқ бўлади ва қачон мувофиқ бўлмайди каби савдо-сотиққа тегишли илмларни билиши фарз бўлади. Агар киши зиммасидаги фарзи айн бўлган илмларни ўрганмаса бажараётган иши ёки адо этаётган ибодати тўғри бўлмай, хатога йўл қўяди. Натижада гуноҳкор бўлади.
Биз илмимизни оширишга ҳаракат қилсак, Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, “Ким илм талабида йулга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йулини осон қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Фарзи кифоя – Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасининг зиммасига буюрган амалдир. Мусулмонларнинг бир қисми уни бажариши билан бошқаларнинг зиммасидан соқит бўлади. Агар ҳеч ким бажармаса, ҳамма бирдек гуноҳкор бўлади. Бунга жаноза намозини мисол қилиш мумкин.
Уламоларнинг фикрларича, жамиятда қайси соҳага эҳтиёж сезилса, ўша соҳага бўлган эҳтиёжни қондирадиган даражада илмларни ўрганиш фарзи кифоя ҳисобланади.
Агар жамиятда бир соҳада ёки бирор фан бўйича мутахассис олим етишмаса ва бунга ҳаракат қилинмаса, шу жамият кишиларининг барчаси гуноҳкор бўладилар. Сабаби – ҳар бир соҳада мутахассислар бўлиши шарт.
Киши ўзидаги жоҳилликни кетказиш мақсадида илм излаши учун албатта ёш бўлиши шарт эмас, балки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, имкон бўлиши билан илмли бўлишга ҳаракат қилиши керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради” (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
"Ислом молияси"дан қўшимча мулоҳаза: бугунги кунда баъзилар илм доирасини тор олишади, ваҳоланки илм доирасида жуда кенг ва уларни ўрганиш инсониятга, хусусан умматимизга жуда зарур. Масалан, тиббиёт илмини олиб қарайдиган бўлсак, бу илмни кимё ва биологиясиз, энергетикани физика илмисиз, молияни математика илмисиз бутунлай мустақил илм сифатида ўрганиб бўлмайди. Уларнинг барчаси бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Бироқ, афсуски хозирда умматимиз айнан шу билимларни ўрганишда жуда орқада қолиб кетди ва бунинг аянчли оқибатларини бутун дунёда бўлаётган ишларда кўряпмиз.. Агар биз авлодларимиз бошқаларга қарам бўлмаслигини истасак, нафақат Қуръон ва ҳадис илмини, балки баъзилар "дунёвий илмлар" деб атайдиган математика, кимё, биология, физика, IT, геология, тарих ва бошқа фанларни яхши ўрганишимиз, фарзандларимиз бу илмларни яхши ўзлаштиришини назоратга олишимиз шарт. Зеро, Аллоҳ таоло «Зумар» сурасининг 9-оятида шундай марҳамат қилади: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладиларми?».