"Пётр I открыл окно в Европу, а Вы в нас любовь к Истории"
Бугун қизим "Тарих" устозига мана шу Дилномани тайёрлаб кетди. Қизларимни устозларига меҳрини кўрганимда, улар ҳақида "кўзлари ёниб" гапириб берганларида мен ўзимни жудаям бахтиёр ҳис қиламан ва ғойибона мен ҳам шу устозларини яхши кўраман ва дуо қиламан. Болалар яхши кўрган ўқитувчиларидан билимни яхшироқ ўрганадилар.
Ҳақиқаттан ҳам яхши ўқитувчи нафақат яхши билим беради, балки болаларни яхши кўриб, ўзи ўргатаётган фанига нисбатан меҳр уйғота олади. Бир ўқитувчида Физикани ёмон кўрган бола, бошқа бир ўқитувчида уни яхши кўриши ва ҳатто буюк физик бўлиб етишиши мумкин. Демак, боланинг келажакда ким бўлиши, қайси касбни эгаллаши айнан мактабдаги ўқитувчиларига боғлиқ.
Доим айтаман, бежизга айнан Ўқитувчига нисбатан "Фидойи" деган таъриф ишлатилмайди, сабаби улар ҳеч нарсага қарамай болаларни севади ва уларга илм беради.
Ҳар бир устоз ўқувчиларининг севимли ўқитувчиси бўлсин!
P.S. Қизимнинг ёзуви учун айбга буюрманг, мени ёзувим бундан минг чадон ҳуник. Унинг айтиши бўйича "ақлли" одамлар чиройли ёза олишмаскан 😂