Қанийди гапирсам, гапира олсам! Сездириб қўймай деб, қўрққанимдан бемалол гаплаша олмайман, унга тегишли гапларни фақат Манзурадан эшитаман.
Улар нимагадир бир-бирига ўхшайди. Сарвар Манзуранинг қариндоши, ҳурмат қилади. Умуман, курсдош қизларга ҳурмат билан қарайди. Секин гапиради.
Уч йилдан бери бирор марта овози қаттиқ чиққанини эшитган эмасман.
Бошқа болаларга ўхшаб сўкинмайди ҳам.
Ўшандан бери бе-оромман.
Жавобсиз севгини нима қиламан?
Бир умр қалбимда сақлаб юраманми?
Севгимга жавоб бермаса ҳам бир умр содиқ қолиб, қалбимда пинҳон асрашга, унга гард юқтирмасликка, ҳаммасига астойдил рози эдим. Аммо, ана шу аммо сўнгги пайтлар қийнаб юборди. Кетма-кет келаётган совчилар, кунда «Бахтинг очилсин», деб дуо қиладиган бувимга, онамга дардимни айтолмайман!
Нима деб ҳам айтаман?
Курсдошимни яхши кўраман, дейманми?
Турган гапки «Танлагани бўлса, совчи юборсин!» дейишади. Танлаганим эса сукутдан бўлак нарсани билмайди. Сарвар, Сарварим, нега гапирмайсиз?
Бир мартагина гапирсангиз-чи!
У гапирмайди, чиройли қошларини чимириб, узун киприкларини қоқиб, қараб тураверади, зўр келса, мийиғида кулиб қўяди. Яқинимдан ўтса, оппоқ юзи қизариб кетади, буни сезганман, қизиқ, уни кўрганда мен ҳам қизариб кетармикинман? Дадам унга берармикин? Сўраса, беради. Тағинам, кўнглимга қараб турибди, лекин бу узоққа чўзилмайди. Буни биламан.
Балки, унга бир амаллаб билдиришим керакмикин?
Кейин-чи?
Бордию, у мени ёқтирмаса, кейин нима бўлади?!
Лекин бу воқеаларнинг нима билан тугаши номаълум. Ютқазишимга бир фоиз гумон бўлса ҳам ўйнамайман! Яхшиси, умрбод ичимга ютиб яшайман.
Кузнинг дилгир оқшомида ҳовлимизга тумонат одам йиғилди.
— Манзура сен билан жуда қизиқиб қолди! — деди Лайло дарсдан сўнг уйга қайтаётганимизда.
— Уйингга бориб келгандан буён сен тўғрингда кўп гапиради. Бир балони бошламоқчи, шекилли! Билишимча, сенга совчи оборади-ёв!
Лекин акаси йўқ-ку, қариндошларигами? Қайси бирига экан?
Бугун бекорга биздан олдин кетмади, балки у аллақачон уйингдадир!
Юрагим тез урарди. Сарваргами?!
Қолган гаплар қулоғимга кирмади. Ўз ўйим билан бўлиб, ҳатто дугонам билан қачон қаерда хайрлашганимни, уйга не алфозда етиб келганимни ҳам билмай қолдим. Дарвозамиздан нарироқда турган машинага кўзим тушиб, баданимга титроқ югурди. Назаримда, эшикдан киришим билан деворлару томгача тарақлаб устимга қулайдигандай, авайлаб қадам босдим.
Ҳовлига киришим билан айланма зинапоядан тушиб келаётган аёлларни
кўриб, жойимда тўхтадим.
Келинойим қўлтиғимга кирди:
— Менга айтмаган экансиз!
— Нимани айтмаган эканман?! — дедим таажжубланиб.
— Манзуранинг қариндошлари экан-ку улар!
— А?!
Ер билан осмоннинг фарқига бормай қолдим: учяпманми, юряпманми?
Бахтли қиз эканман! Ростданам Манзура бало қиз. Лекин у Сарварни яхши кўришимни билмаган, Сарвар-чи? У ҳам уялганидан совчи юборяпман, деб айтмаган. Энди-чи, энди нима бўлади? Дадам хўп дермикин?
Ишқилиб, кўнсинлар-да!
Кўзларим қувончга, қалбим илиқ ҳисларга, юрагим бахтга лиммо-лим эди! Ота-онамга розиман, деб айтдим. Ҳафтанинг охирига учрашув белгилашди.
Эртасига дарсга бориб, Манзурани кута бошладим.
У кечикди. Аксига олиб, Сарвар ҳам йўқ. Нега ўзи чурқ этмаяпти, дея ўйлай бошладим. Манзура келиб, саволларга ўрин қолдирмади.
— Сенга ошиқ бўлиб келишди. Ўзинг ҳам роса кўзга яқинсан-да, ҳаммага ёқасан. Қара, ҳаммаси яхши ўтди, олдиндан айтганимда нима бўларкин, деб ўйлаб юрардинг, тўғрими? Рустам акамга ҳам ўзингга билдирмай туриб кўрсатдим, билсанг уялиб, хижолат бўлардинг. Уларга ҳам жуда ёқибсан!
— Ким дединг?
— Рустам акам! Сарварнинг акаси — Рустам, энди кўрсанг керак. Қалай, яхши иш қилибманми?
Томоғимга бир нарса тиқилди, нафас етишмаган кишидек эсанкираб, бошим айланди. «Нима деяпти?! Рустам? Қанақа Рустам?»
У Сарвар эмас, Рустам экан…
Ҳеч нарса қўлимдан келмади. Ота-онамга айтолмадим. Ёзда тўй қилишмоқчи. Бахтим адашди, мен эса шошдим…
Mohigul Diyorxo'jayeva .
https://t.me/IJOD07/