@Huquqshunos_xizmati: 128-савол
❓Ассаламу алайкум .
Савол:Мен ҳозирда академик лицейда ўриндошлик асосида ишлайман ва магистратурада ўқийман.Магистратурада ўқиганим туфайли асосий штатда ишлашим мумкин эмас деган заучимиз .Яқинда SАТ сертификати олдим ва 50% ли устама олишим керак эди лекин УзАСБО 2 да ўриндошлар учун устама ҳисоблаш деган жойи йўқлигини айтишди ва ман устама олмаяпман .Лекин устама қарорида ўриндошлар учун ҳам халқаро сертификатлар учун устама белгиланади деган қисми бор
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Аслида магистратура талабаларини ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш мутлақо нотўғри. Бунга қуйидагилар асос бўлади.
1️⃣ Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.
2️⃣Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган ташкилотнинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.
❇️магистратура талабаси эса ОТМда ходим эмас, у билан ОТМ ўртасида меҳнат шартномаси эмас, таълим бериш шартномаси тузилади ва шартномада у талаба сифатида эътироф этилади.
3️⃣ “Олий таълим тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами №1222, 22.02.2003) 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган магистратура талабалари ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган.
✅ Шундай экан магистратура талабаси бошқа иш жойига эга бўлмаса, уни асосий ходим сифатида ишга олиш керак.
Устама пули масаласига келсак, Сизга асосий ёки ўриндошликда ишлашингиздан қатий назар SAT сертификатиз учун 50 фоизлик устама пули тўланиши керак.
❗️Бу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилиб директор ўринбосари ва бугалтернинг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз лозим.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati