Фильтр публикаций


@Huquqshunos_xizmati: 132-савол

Мен 11-ноябр куни ишга қабул қилиндим.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш лавозимига.
6-декабрь куни Йўл харитаси ва дастур бўйича Конституция байрами ўтказилиши керак эди.
4-декабрь куни мен ишда касал бўлиб қолдим ва ишхонада ўринбосар ва кадрни огоҳлантириб поликлиникага кетдим. Ўша куниёқ электрон касаллик варақаси очиб my govga jo‘natildi.
4-декабрдан 4 кунлик касаллик таътилига чиқдим.

Лекин менга ишда тушунтириш хати ёздиришди ва расмий огоҳлантириш беришди.
Мен касаллик таътилига чиқиб кетганимда ҳам байрам ўтқазишни бошқа кимгадир юклатмаганим учун.Шу ерда ташкилот ҳақми.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

💠Меҳнат кодексининг 312-моддаси Интизомий жазо чоралари ҳақида.

🫥Унга кўра:

Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1️⃣ҳайфсан;

2️⃣ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

3️⃣меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

☝️Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

🔺Меҳнат кодексининг 301-моддаси Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси ҳақида. Унга кўра:

🟣Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

🟣Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.

🟣Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.

🟣Меҳнат кодексининг 301-моддасига мувофиқ сизни байрам ўтказишни бошқа кишига юкламаганиз интизомий жавобгарликка тортишга асос бўлмайди. Меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлган ходимни вазифаларини кадр бошқа ходимга вақтинча юклаши керак. Сиз 2024 йил 4 декабрда меҳнатга лаёқатсизлик таътилига чиққан вақтизда, сизни вазифангизни кадр бошқа ходимга вақтинча юклаб буйруқ чиқариши керак эди. Сизни ҳолатизда иш берувчи сизга огоҳлантириш берган. Огоҳлантириш Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ интизомий жазо тури ҳисобланмайди. Шу сабабли, сиз иш берувчига мурожаат қилиб сизни вазифангизни вақтинча бошқа ходимга юкламаган кадрга огоҳлантириш бериб, ўзизга нисбатан берилган огоҳлантиришни бекор қилишини сўранг

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 131-савол

Ассалому алайкум мен ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман. АДУ биология факультетини битирганман. Биология фанидан дарслар оз бўлгани учун бошланғич таълимга қайта тайёрлов қилганман. 6 йилдан буён бошланғич таълимда ишлаб келмоқдаман тоифага ўтдим. Мени эшитишим бўйича қайта тайёрлов курсида ўқиганларга бир икки йилдан кейин дарс берилмас эмиш шу тўғрими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

❌Бундай қарор чиққани йўқ.

❗️Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1-апрелдаги 105-сон буйруғига 4-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифларига мувофиқ бошланғич синф ўқитувчиси учун – бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлик талаби қўйилган.

Шунга кўра бошланғич синф ўқитувчиси қайта тайёрлов маълумоти билан ишлашга ҳақли.

Фақат “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15 16-бандларига мувофиқ дарс тақсимотида дастлаб мутахассис олий маълумотли ўқитувчиларга дарс тақсимланади улардан ортиб қолгандан сўнг сизга дарс берилиши мумкин.

💁‍♂ Агар дарс етмаса, сизни ишдан бўшатиш мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 130-савол

Ассалому алайкум Мен МФЙ да Хотин қизлар фаоли бўлиб ишлайман 7 ойдан бери мазам бўлмай булитинда эдим сентябр ойидан бошлаб 1 гуруҳ ногиронлиги нафақаси тайинланди шу кундан бошлаб булитинимга ҳақ тўламасдан ҳозир декабир ойида мени ўрнимга бошқа бировни тайинлабти шу тўғрими? Аммо мен ҳеч қандай ариза ёзганим йўқ.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Меҳнат кодексининг 161-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

🟣ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;


💁‍♂ Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисм 3-бандига мувофиқ яъни ходим бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади

☝️Демак, иш берувчи сиз биринчи гуруҳ ногиронлигини олганиз сабабли сиз билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли ҳисобланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 129-савол

Ассалому алайкум
Саволим:
Мен немис тили укитувчиси лавозимида ишлайман.Мутахассис.
Мен 16-октябрьдан ишга чикдим.
Илгари 27 соат дарсим бор эди.
Ишга чиқганимдан сунг 12 соат дарс олдим.
С1 сертификатим бор.
Октябрь ойида ишга чикишим билан керакли лавощимдаги шахсга сертификатимни топширдим устама учун.
Лекин у ахамият бермаган ва керакли жойга юбормаган.

Мен шу хафта яна сурадим шу масалани.
Ва бугун келиб булди тастиклатдим,декабрь ойидан бошлаб устама билан тушади деди.Олдинги ойларникини сурасам тастикладган куннан бошлаб хисобланишини айтябди.
Ким айбдор? Ва тастиклатган кундан тушиши ростми?

Мен олдинги ойликларим устамасини олишим мумкинми?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣C1 тил билиш сертификати учун устамалар ходимга тил билиш сертификатини тизимга интеграция қилган кундан бошлаб тўланади.

🟣Масъул ходим сизни тил билиш сертификатизни ўз вақтида тизимга киритмаган бўлса, ўтиб кетган вақт учун сизга сертификат учун устама пули тўлаб берилмайди.

🟣Бу ҳолатда сиз масъул ходим ҳаракатсизликка йўл қўйгани учун иш берувчига мурожаат қилиб масъул ходимни интизомий жавобгарликка тортишларини сўрашингиз керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Репост из: Uy Joylar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


@Huquqshunos_xizmati: 128-савол

Ассаламу алайкум .
Савол:Мен ҳозирда академик лицейда ўриндошлик асосида ишлайман ва магистратурада ўқийман.Магистратурада ўқиганим туфайли асосий штатда ишлашим мумкин эмас деган заучимиз .Яқинда SАТ сертификати олдим ва 50% ли устама олишим керак эди лекин УзАСБО 2 да ўриндошлар учун устама ҳисоблаш деган жойи йўқлигини айтишди ва ман устама олмаяпман .Лекин устама қарорида ўриндошлар учун ҳам халқаро сертификатлар учун устама белгиланади деган қисми бор


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Аслида магистратура талабаларини ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш мутлақо нотўғри.
Бунга қуйидагилар асос бўлади.

1️⃣ Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

2️⃣Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган ташкилотнинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.

❇️магистратура талабаси эса ОТМда ходим эмас, у билан ОТМ ўртасида меҳнат шартномаси эмас, таълим бериш шартномаси тузилади ва шартномада у талаба сифатида эътироф этилади.

3️⃣  “Олий таълим тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами №1222, 22.02.2003) 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган магистратура талабалари ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган.

✅ Шундай экан магистратура талабаси бошқа иш жойига эга бўлмаса, уни асосий ходим сифатида ишга олиш керак.

Устама пули масаласига келсак, Сизга асосий ёки ўриндошликда ишлашингиздан қатий назар SAT сертификатиз учун 50 фоизлик устама пули тўланиши керак.

❗️Бу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилиб директор ўринбосари ва бугалтернинг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз лозим.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 127-савол

Ассалому алекум .Мен дикретда эдим ишга чикаман десам сиз ишлаётган штат сакрашенияга тушди деб Менга иш беришмади.мени 3 ёшга тулмаган болам бор. парталга ёзиб ишга чикдим .Энди Яна сакрашения деб Менга огохлантириш беришди.Шу Масалага ёрдамингиз керак

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣Меҳнат кодекси 409-моддасига кўра, 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга фақат ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади.

❗️Яъни 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузса меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин бўлади.

☝️Демак, Сизни 3 ёшга тўлмаган фарзандиз борлиги учун қисқартиришга асосан сизни ишдан бўшата олмайди, шу сабабли, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга иш ўрнизни сақлаб қолишизда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 126-савол

Мен 2024 йил 11- ноябр санасида мехнат татили олганман.Хозирда мен иш хакки сакланмайдиган татилдаман, татилим тугагач мен 2025 йил хисобидан мехнат татили ва расчётной ёзиб 2021 йил ,2022 йил,2023 йиллар татил олмаганлигим сабабли шу йиллардаги мехнат татиллари расчётнойга кушиб олсам буладими?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Меҳнат кодексининг 234-моддаси Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш ҳақида.

📁Унга кўра:

🟣Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

🟣Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили кунлариз учун пуллик компенсация пули тўлаб берилади яъни 2021-, 2022- ва 2023 йиллар учун пуллик компенсация олишиз мумкин.

🟣2025 йил учун эса сизга йиллик меҳнат таътили агар сизни таътиллар графигида таътилга чиқиш вақтиз январь ойи бўлса йиллик меҳнат таътили берилади. Лекин сиз таътилдан сўнг ишдан бўшамоқчи бўлсангиз 2025 йил учун таътил олмасликни маслахат берамиз. Сабаби агар ишдан бўшасангиз 2025 йил учун ишламаганлигиз сабабли таътил пулини тўлиқ иш жойингизга қайтаришиз керак бўлади.

🟣Шу сабабли 2021-, 2022- ва 2023 йиллар учун пуллик компенсация пули олиб ишдан бўшашингиз тўғри ҳисобланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 125-савол

Отпускага чиққандим 15 кундан кейин ишга чиқсам мен ҳам иш ҳақини ҳам опуска пулимни тўлаб беришадими.
Отпуска бошланиши 3.12.2024 . ишга чиқиши 3.01.2025


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнат кодексининг 217-моддаси Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.


🔺Меҳнат кодексининг 234-моддаси Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш ҳақида. Унга кўра:

🔺Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

🔺Меҳнат кодексининг 234-моддаси 2-қисмига асосан меҳнат таътилини 21 кунидан сўнг ишга чиқишингиз мумкин. Шунда қолган 9 кун учун пуллик компенсация пули тўлаб берилади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 124-савол

Мактаб ўқитувчиси emaktab.uz электрон журналида чет элга саёҳатга кетган (8 кунга) ўқувчига ўша кунларга адашиб балл қўйган. Бу адашилган хато учун ўқитувчига қандай жавобгарлик бор. Айнан бу масала бўйича кимлар шуғулланади ?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Халқ таълими вазирининг 2021-йил 6 сентабрдаги 284-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақида”ги Низомга мувофиқ ўқитувчилар ўқувчиларнинг олган баҳоларини электрон журналга қўйишига оид масалалар ҳам мавжуд.

Лекин ўқитувчи чаклашлик, адашиш ёки техник хатолик туфайли журналга баҳони хато киритган бўлиши мумкинку. Бунинг учун зудлик билан ўқитувчини жазолаш шартми?

🔺Меҳнат қонунчилиги бўйича иш берувчи меҳнат интизомини бузган ходимларга интизомий таъсир чораси қўллаш ваколатига эга.

Меҳнат кодекси 312-моддасига биноан иш берувчи қуйидаги таъсир чораларидан бирини қўллашга ҳақли:

1️⃣ҳайфсан;

2️⃣ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

3️⃣меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

❗️Бироқ бунда бир қатор тартибларга роия қилиши шарт.Хусусан, ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Сизга ҳам ўша ўқитувчидан биринчи галда нима сабабдан бундай хатоликка йўл қўйганини аниқлаш мақсадида тушунтириш хати олишни тавсия қиламиз.

Шунда аниқ сабаблар маълум бўлгач, ҳақиқатда қасддан ёки лоқайдлик туфайли баҳо хато киритилган бўлса, унда ходимга юқоридаги жазо чораларидан бирини қўллашингиз мумкин.

Бунда МК 313-моддаси учинчи қисми бўйича интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

☝️Демак, мактаб директори дарсда бўлмаган ўқитувчига интизомий жазо чорасини қўллашга ҳақли.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 123-савол

Мен 2019 йил 29 июнда аттестасияга қатнашиб олий тоифани олдим ва сертификатда 2019 йил 2 октабр ёзилган мени сертификатим 2024 йилнинг 2октабригача амал қилиши керак эди ва менга 15 августдан бошлаб мутахассис билан ойлик тўланяпти сабаби сертификат 2019 йил 15 августда ПК базасига юкланган экан олий тоифа тўловини бир ярим ой тўхтатиб қўйилиши қанчалик тўғри ва яна мен 2024-09 ойида навбатдаги Марбурий аттестасияга ариза бериб ноябрда олий тоифани ҳимоя қилдим.
Бухгалтернинг айтишича декабрда сертификат сайтга юклангандан кейин сиз қайта ариза ёзасиз ва сизга 4 ойлик разнисайиз перерасчот қилиб берилади деди бу қанчалик тўғри илтимос шунга аниқлик киритиб беринг

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

🟣Аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва навбатдаги мажбурий аттестациядан озод этилмаган педагог кадрларга мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланади.

🟣Аттестациядан ўтганлик муддати тугаб, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланаётган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга охирги олган малака тоифаси (лавозими) бўйича жалб қилинади.

☝️Демак, сизга олий тоифа сертификатингиз амал қилиш даврига олий тоифангиз бўйича ойлик иш ҳақи тўланади. Сертификатда амал қилиш муддати 02.10.2024 кўрсатилган бўлса, сизга 02.10.2024 йилгача олий тоифангиз бўйича ҳақ тўланади. Бу масалада Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга 02.10.2024 йилгача олий тоифангиз бўйича ойлик иш ҳақи олишизда амалий ёрдам беради. 2024 йил ноябрь ойида янги олий тоифани олган бўлсангиз ноябрь ойидан бошлаб сизга олий тоифангиз бўйича ойлик иш ҳақи тўланади. Лекин 2024 йил октабр ойи учун мутахассис ўқитувчи сифатида ойлик иш ҳақи олишиз керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🔺Қандай ҳолларда ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин?

🔺Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. 

🔺Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230  ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

🔺18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Ходим иш берувчи билан келишмаган ҳолда ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 122-савол

Мен хозирги вактда мехнат татилигаман татилим тугаб 10- декабр санасидан мен ишга чикишим керак лекин ишга чикмасдан уз хисобимдан ойлик маош олмаган холда ишдан бушамаган холда 3 ойлик мехнат татили олсам буладими?
Иш берувчи билан келишмаган холда.Ишдан бушамаган холда кандай килиб 3 ой уз хисобимдан олишим керак илтимос ёрдам берсангиз


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣Меҳнат кодексининг 241-моддаси 2-қисмида "иш ҳақи сақланмаган холда бериладиган таътил ходим ва иш берувчи ўртасида келишувга кўра белгиланади", дейилган.

🟣Шу сабабли, фақатгина иш берувчининг розилиги билан 3 ойлик муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


💬Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

@Huquqshunos_xizmati: 121-савол

Мен ихтисослаштирилган мактабда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайман. 1 тоифали 36 йиллик иш стажига эгаман.
2019 йилда 1 чи тоифамни ҳимоя қилгандим.
2024 йилда ўқитувчилар каналида ва бошқа интернет маълумотларидан 25 йил ишланган пенсияга 5 йил қолган ўқитувчилар нечинчи тоифада бўлса шунда қолади мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди дейилгани.
Мен хам 2025 йилда пенсияга чиқишим керак 1971 йилда туғилганман.
Лекин октябрь ойидан мени муддати ўтган , аттестацияда қатнашмади қилиб, мутахассис га туширишибди.Мени хабарим йўқ.
Рус тили фанидан С1 сертификатим бор. Шу иш асослими,мен қандай қилиб 1 тоифамни тиклашим мумкин?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021-йилда 572-сонли қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан қуйидагилар:

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

🟣фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

🟣олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

🟣педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

🟣ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

🟣педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

🟣педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

🟣ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🟣ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🟣педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

🟣узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

🟣мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

🟣республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

🟣ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

🟣Демак, сиз биринчидан иш стажингиз 25 йилдан ортиқлиги сабабли ва пенсияга чиқишингизга 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолгани учун сиз аттестация имтихонига жалб этилмайсиз.
Факатгина ўз хоҳишингизга биноан навбатдан ташкари аттестацияда катнашишингиз мумкин.

☝️Демак, Сиз Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга биринчи тоифангизни тиклашга амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


“Больничный” даги ходимга ҳайфсан берилиши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 120-савол

Мен 11- октябир куни ишга бордим соат 8⁵⁰ эди лекин директор сан ишга кеч келяпсан деб мени тушунтириш хати ёзишга мажбур килиб касаба уюшма азоларини чакириб хар хил бухтон тухматла килиб мени нафсониятимга тегди ва мен узимни ёмон хис килиб ишхонадан суроксиз чикиб кетишга мажбур булдим тахминан соат 10³⁰ лар атрофида марказий палеклиникага бориб балнечни очдириб терапия булимига даволанишни бошладим.Директор ва касаба уюшма азолари менга уша 11- сана билан хайфсан ва далолатнома килиб 3 кундан кейин уйимга почта оркали хат жунатишди.Балнечнидаги ходимга хайфсан беришга хакки борми ёки йукми?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Қуйидаги ҳолатларда давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин эмас:


1️⃣Вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган даврда;

2️⃣Таътилда ёки хизмат сафарида бўлган даврда;

3️⃣Фавқулодда вазият ёки ҳарбий хизматга доир вазифаларини бажариш учун ўз хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод этилган даврда;

4️⃣Қайта тайёрлашда, малака оширишда бўлган ва таълим олаётган даврда.

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг 48-моддаси.

☝️Демак, Сизга ҳам меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳайфсан бериб бўлмайди. Ҳайфсанни бекор қилиш учун Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб бекор қилишади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 119-савол

Ассалому алейкум мен ТИСУ 3 КУРС педагогика ва психология йўналишида ўқийман хозирда 26-мактабда ўқитувчи бўлиб келмоқдаман.бизнинг мактаб узоқ ҳудудга киритилган хозирда мактабимизда психолик штатида ўрта махсус ишлаб келмоқда мен психолик штатига ўта ололамми.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Йўқ, сиз психолог лавозимида тугалланмаган олий маълумот билан ишлай олмайсиз.

Меҳнат кодексининг 124-моддасида иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимдан олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

⚠️ Шунга кўра иш берувчи ходимдан маълум бир лавозим учун мослигини тасдиқлайдиган маълумотни талаб қилишга ҳақли.

Бунда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2020) (Адлия вазирлиги томонидан 2021-йил 22-майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 15) 4174-қаторида халқ таълими муассасаси психологи лавозими учун тугалланган олий маълумот талаби қўйилган.

Шунга кўра сиз бу лавозимда ишлай олмайсиз.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 118-савол

Ассаламу алайкум.
Менинг саволим шундан иборат. Мен собиқ эрим билан 2013 йилдан ажрашганман. Икки фарзандим таьминоти учун қарздордан 3/1қисмда алимент пулини суд ижрочилар орқали тулаб келган. Мен икки фарзандимни ёлғиз она булиб тарбиямда парваришлаб келдим. Номимда үй-жойим йуқ, шаройитим оғир.
Хозирги күндә котта фарзандим 18 ёшга тулиб, М.Ауезов номидаги Жанубий-Қозоғистон тадқиқот университетининг Тошкент вилояти Чирчик филиалини юриспруденция факультети кундузги булимида шартнома асосида уқийди. Бир йиллик шартнома тулов миқдори 16 000 000(ун олти миллион)сумни ташкил қилади. Бу пулни тулаш учун моддий томонидан мени хам фарзандимнинг хам имконияти йуқ. Фарзандининг уқиши учун шартнома тулов пули миқдорининг 50%ни қарздордан ундирса булади ми? Кимга қандай мурожат қилишим керак?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Оила кодексининг 100-моддасига кўра ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартдир.

🟣Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш ота-онанинг келишувига биноан амалга оширилади. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.

👉Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-бандига биноан Оила кодексининг 100-моддасида ота-онанинг вояга етган болаларига алимент тўлаши белгиланган бўлиб, бунда судлар қонун талабига кўра, вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳамда моддий ёрдамга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслигини аниқлашга эътибор қаратишлари лозим.

🟣Судга мурожаат қилган тараф вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида далил (ногиронлик ҳақида ТМЭК ёки бошқа ваколатли орган хулосаси, моддий аҳволи тўғрисида маълумот ва бошқа) тақдим этиши лозим. Ёрдамга муҳтож ёки муҳтож эмаслигига эса тегишли маълумотлар асосида суднинг ўзи баҳо бериши лозим.

🟣Судлар алимент ундиришда болаларнинг меҳнатга лаёқатлилигини йўқотилганлик даражаси ва уларнинг ҳақиқатдан муҳтож эканлигини, тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини эътиборга олишлари керак.

☝️Демак, болалар вояга етган бўлса ҳам бироқ моддий аҳволи яхши бўлмаганлиги туфайли контракт суммаларини тўлай олмаётган бўлсалар суд отанинг моддий ҳолатини инобатга олиб алимент ундириши мумкин. Бу масалада фуқаролик судига мурожаат қилинг.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


💬Аввалги йилларда қолиб кетган таътилларни фойдаланса бўладими?

@Huquqshunos_xizmati: 117-савол

💬 Мен ишлаб турган корхонада 4 йил мобайнида ишлаб келяпман,лекин мен бирор марта мехнат татили олмаганман.2024йил 11- октябр санасида мен мехнат татили олдим.Мен бази бир сабабларга кура уша корхонадан бушамокчиман.Менга расчётной бериладими? Фойдаланилмаган 2021 ,2022, 2023 йилдаги мехнат татиллари бериладими.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

💠 МК 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

🟢Масалан, ходим 01.01.2021 йилдан иш бошлаган. Унинг иш йили 01.01.2021 дан 31.12.2021 йилгача бўлади.

🟢Бизнинг мисолда ҳар йилги меҳнат таътили таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар яъни 31.12.2021 йилгача ( шу куни ҳам) берилиши керак.

🟢Кўпчилик мана шу ўринда календарь йилга чалғиб кетиб, ходимни 31 декабргача таътилга чиқарсам бўлади деб, хато ўйлашади. Яъни ходимни календарь йил тугагунга қадар эмас, ходимнинг иш йили тугагунига қадар таътилга чиқариш шарт экан.

🟢Сизнинг ҳолатда эса ходим иш йили тугагунга қадар таътилга чиқмаган. Демак, бу ерда МК 230-моддаси қоидалари бузилмоқда.

🟢Бу эса МЖТК 49-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (5 млн 625 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️Ходим таътилга чиқмасликка рози эканлиги ҳақида тилхат ёки ариза ёзиб бергани ҳам аҳамиятга эга эмас. Бу жаримадан қутилиб қолишга сабаб бўлмайди....

🔘Таътиллар куядими?

Ходимнинг фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари «куймайди ва ёнмайди» ❗️Диққат: Фақатгина МК 401-моддасидаги 4 календарь кун таътилдан фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши керак.

🟢МК 234-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

🟢Шартнома бекор қилинмасдан туриб ҳам, иш даврида тўлиқ пулли компенсация олса бўладими?

❌Шартнома бекор қилинмасдан туриб, барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун тўлиқ пулли компенсация тўлаб бўлмайди. МК 234-моддасига кўра, ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан яъни 21 кундан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

🟢Масалан, ходимнинг 2022-2023 йил учун 36 календарь кун фойдаланилмаган таътили бор. Шартнома бекор қилинмасдан туриб, тўлиқ 36 кунга пулли компенсация олиб бўлмайди. Иш берувчи билан келишиб 15 кунигагина пулли компенсация олиш мумкин (36-21=15).

❗️Диққат МК 234-моддаси 3-қисмига кўра, 18 ёшга тўлмаган ходимларга, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

🟢Аввалги йилларда қолиб кетган таътилларни фойдаланса бўладими?

✅Ҳа, иш берувчи билан келишиб аввалги йилларда қолиб кетган фойдаланилмаган таътилларни олса бўлади.

🟢Аввалги йилларда қолиб кетган таътилларни олса 56 кундан ошиб кетсачи?

Ошиб кетаверсин, қонун бузилмайди. Чунки, МК 222-моддаси 2-қисмига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Эътибор бердингизми, бир иш йили учун 56 дан ошмаслиги лозим.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 116-савол

Ассалому алайкум. Мен, хусусий институтда дарс бераман. Бизни институтда фақат дарс соатларида келиб дарс ўтсак етарли, яъни пед юклама талаб қилинмайди. 1 ставка асосий ва 0.25 ички ўриндош бўлиб ишлайман.
Фақат дарс ўтиш учун институтга бораман, яъни соат 13.30 га қадар ишда бўламан. Бошқа бир хусусий институтга ҳам ўқитувчи етишмаганлиги сабабли соатбай қилиб фақат 6 ой муддат учун яъни,бир семестр учун бўш вақтларимга дарс олдим, яъни кечки гуруҳларда дарс беряпман.
Энди давлат институтига 0.25 ставка учун дарс беришга фақат 1 семестрга чақиришяпти. Бу мани дарсдан бўш вақтимга тўғри келади, бемалол бориб дарс ўтсам бўлади, чунки шу вақтда бўш бўламан. Саволим шундан иборатки,хусусий институтда соатбай ва давлат институтида 0.25 ставка ишлашимга руҳсат борми. Яъни мани иш ставкамга шу ҳолат сиғадими, тўғри келадими?
Шу соҳани тушунадиган вакиллардан шу ҳақда сўраганимда ишлашингиз мумкин, фақат қандайдир декларатция тўлдирасиз дейишди. Чунки ҳар уччала ўқув муассаларида ҳам мани фаним учун мутахассис етишмайди. Илтимос, шу масала юзасидан ёрдам берсангиз!
Жавобингиз учун олдиндан каттакон раҳмат!


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Умумий қоида бўйича ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган.

🟣Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра 1 ставкада ишлайдиган ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин.

🟣Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун:

👉олти кунлик иш ҳафтасида — 7 соатдан;

👉беш кунлик иш ҳафтасида — 8 соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади.

Бу меёр тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун ўрнатилган.

🟣Шундай экан ҳафтасига 6 кунлик иш режими ўрнатилган корхонада тўлиқ ставкда ишлайдиган ходим кунига 7 соат ишлаши талаб этилади.

🟣Шунингдек, Меҳнат кодексининг 206-моддасига асосан ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

‼️Айнан шу қоидага кўра ходим 1.5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Демак, Сиз максимал жами 1.5 ставка ишлашингиз мумкин

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 115-савол

Ота-онамиз турмуш қуришиб, 1959 йилда ўзлари томонидан қурилган уй-жой ва томорқани Қишлоқ советининг хўжалик китобига киритган. Ота-онамиздан 9 нафар фарзандлармиз. Ота-онамиз вафотидан кейин битта опамиз ва энг кенжа укамиз шу уйда истиқомат қилиб келишган.
Укамиз ўзининг турмуш ўртоғи гапига кириб ота-онамиздан қолган мерос уйни онамизнинг номига 2015 йил туман ҳокимининг уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳоким қарорини чиқартириб, онамнинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, Қишлоқ совети ходими, маҳалла раиси билан ўзаро жиноий тил бириктириб, уйда яшаб келаётган опамиз номидан ариза ёзиб, ўзлари опамиз номидан имзо қўйиб, маҳалладан бериладиган Форма-4 га укамиз фақат ўзини меросхўр қилиб кўрсатиб, қолган 8 нафар меросхўрларни Форма-4 га киритмасдан, нотариус билан ҳам ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзининг номига мерос гувоҳномаси олиб, ота-онамдан қолган мерос уйни ўзининг номига расмийлаштириб кадастр ҳужжатини ҳам расмийлаштириб олган экан.
Бу ҳақда биз яқинда 2023 йил июнь ойлари хабар топдик.
Мерос гувоҳномасини бекор қилиш бўйича туманлараро фуқаролик судига даъво ариза киритдим. Суд менинг даъво аризамни қаноатлантириб берди.
Укам Кассация тартибида шикоят киритди. ФИБ Кассация судлов ҳайъати Ўзб.Рес. ФКнинг 150-моддасини қўллаб, даъво муддати ўтган деб, ФИБ туманларао судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, менинг даъво аризамни рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилди.
ФИБ Кассация судлов ҳайъати даъво муддати ўтган деб, Ўзб.Рес. ФКнинг 150-моддасини қўллаши тўғрими?
Мерос мулк ҳуқуқи ФКнинг 164-моддаси бўйича муддатсиз эмасми?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Фуқаролик кодексининг 164-моддаси Мулк ҳуқуқи тушунчаси ҳақида.

🔺Унга кўра:

🟣«Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.»

🟣Изоҳ: Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

🔺Уй-жой кодексининг 11-моддаси 3-қисмига кўра:

🟣«Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.»

🟣Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Кассация инстанцияси даъво муддатини қўллашда қўпол хатога йўл қўйган. Мерос қолган мулк масаласида 3 йиллик даъво муддати қўлланилмайди, аксинча бу муддатсиз ҳисобланади, Сизни адвокатингиз тафтиш тартибида вилоят судига ариза бериб кассация инстанциясининг қарорини Фуқаролик кодексининг 164-моддасини инобатга олган ҳолда қайтадан кўриб чиқишларини сўрасин. Сиз Бош прокуратурага яна қайтадан ариза бериб ҳужжанларни сохталаштирган укангизни, МФЙ раисини ва нотариусни жиноят кодексининг 228-моддаси билан жавобгарликка тортишларини сўрашингиз керак.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Показано 20 последних публикаций.