@Huquqshunos_xizmati: 124-савол
❓Мактаб ўқитувчиси emaktab.uz электрон журналида чет элга саёҳатга кетган (8 кунга) ўқувчига ўша кунларга адашиб балл қўйган. Бу адашилган хато учун ўқитувчига қандай жавобгарлик бор. Айнан бу масала бўйича кимлар шуғулланади ?
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
🔺Халқ таълими вазирининг 2021-йил 6 сентабрдаги 284-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақида”ги Низомга мувофиқ ўқитувчилар ўқувчиларнинг олган баҳоларини электрон журналга қўйишига оид масалалар ҳам мавжуд.
Лекин ўқитувчи чаклашлик, адашиш ёки техник хатолик туфайли журналга баҳони хато киритган бўлиши мумкинку. Бунинг учун зудлик билан ўқитувчини жазолаш шартми?
🔺Меҳнат қонунчилиги бўйича иш берувчи меҳнат интизомини бузган ходимларга интизомий таъсир чораси қўллаш ваколатига эга.
Меҳнат кодекси 312-моддасига биноан иш берувчи қуйидаги таъсир чораларидан бирини қўллашга ҳақли:
1️⃣ҳайфсан;
2️⃣ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3️⃣меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).
❗️Бироқ бунда бир қатор тартибларга роия қилиши шарт.Хусусан, ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.
Сизга ҳам ўша ўқитувчидан биринчи галда нима сабабдан бундай хатоликка йўл қўйганини аниқлаш мақсадида тушунтириш хати олишни тавсия қиламиз.
Шунда аниқ сабаблар маълум бўлгач, ҳақиқатда қасддан ёки лоқайдлик туфайли баҳо хато киритилган бўлса, унда ходимга юқоридаги жазо чораларидан бирини қўллашингиз мумкин.
Бунда МК 313-моддаси учинчи қисми бўйича интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
☝️Демак, мактаб директори дарсда бўлмаган ўқитувчига интизомий жазо чорасини қўллашга ҳақли.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati