@Huquqshunos_xizmati: 111-савол
❓Мен мактаб кутубхонасида кутубхоначи бб ишлайман. 2020 йилдан бери.Аввалги кутубхоначи декретга кетганди.2023 йилда шеригим ишга қайтиб 6 ой ишлади.Кейин ўз ҳисобидан 6 ой татил олиб туркияга ишга кетди.Энди ҳозир қайтиб келди.1 стафка ишни ўзимга оламан деяпти.Мен мутахасисликка ўқиганман.У номутахассис.Шундай қилишга у ҳақлими.
У ҳозир тожикистонда ўқийди.Завучний.Бошланғич талимга. У ўз ўрнини талаб қилиб олиб қўйса мен ишсиз қолувраманми
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
📚Меҳнат кодексининг 405-моддаси Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари ҳақида. Унга кўра:
🔺Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
🔺Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
🔺Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.
🔺Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
🔺Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
🔺Меҳнат кодексининг 241-моддаси иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида. Унга кўра:
🔺Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.
🔺Меҳнат кодексининг 405-моддаси ва 241-моддасига асосан, ходим бола парваришлаш таътилида ёки ўз ҳисобидан таътил олган вақтда иш ўрни сақланади. Шу сабабли, сиз асосий ходимга 1.0 ставка ўрнини бўшатиб беришга мажбурсиз. У ходим номутахасис бўлса ҳам амалда у билан тузилган меҳнат шартномаси мавжуд. Сиз билан иш берувчи асосий ходим ишга қайтгунга қадар меҳнат шартномаси тузган, Шу сабабли, асосий ходим қайтгани учун иш берувчи сизни ишга бўшатишга мажбур ҳисобланади
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati