TGStat
TGStat
Введите текст для поиска
Расширенный поиск каналов
  • Язык сайта
    flag Russian flag English flag Uzbek
  • Вход на сайт
  • Каталог
    Каталог каналов и чатов Поиск каналов
    Добавить канал/чат
  • Рейтинги
    Рейтинг каналов Рейтинг чатов Рейтинг публикаций
    Рейтинги брендов и персон
  • Аналитика
  • Поиск по публикациям
  • Мониторинг Telegram
Huquqshunos xizmati

23 Nov 2024, 07:58

Открыть в Telegram Поделиться Пожаловаться

@Huquqshunos_xizmati: 100-савол

❓Ассаламу алайкум менинг саволим шундан иборат .Мен 2023 йил Магистратурани тугатганман ўрта таълим мактабида иш фоалият олиб бораман 2023-2024 ўқув йилида 2-тоифада иш ҳақи ҳисобланиб келди магистрларга автоматик тарзда 2-тоифа берилади деганди эшитдим ва аттестациядан ўтиш учун ариза топширишни билмагандим лекин менга 2- тоифада ойлик ҳисобланиб борилган .шу йил аттестация учун тўғридан тўғри тоифа беришга топширдим лекин менда2- тоифа сертификати юқ Эрп базага қандай қилиб 2-тоифа қилиб киритсак бўлади сертификат юқ бўлганлиги учун энди менга ойлик мутахассислик бўйинча иш ҳақи ҳисобланадими у бўйича кимга мурожат қилсам бўлади 2-тоифа деб ҳисоблаши учун

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА
сифатида тасдиқланган
«Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди «Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:

🔺магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)»

🔺Юқоридаги Низомнинг 32-банди Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

🔺Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрларга тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

🔺Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

🔺Ваколатли вазирликлар томонидан мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрнинг тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш бўйича сўровномаси 20 кун муддатда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинганда уларга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ QR код қўйилган электрон шаклдаги сертификат берилади.

☝️Юқоридагиларга кўра, Сиз Давлат хизматлари марказига паспортиз ва бакалавр ҳамда магистратура дипломларизни тақдим этиб, иккинчи тоифа сертификатини тўғридан тўғри олишда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак. Давлат хизматлари маркази ходими сизни номингиздан ариза бериб, 20 кун ичида QR кодли 2-тоифа сертификатини олиб беради.Сертификатни иш жойингизга тақдим этиб ойлик маошни иккинчи тоифадан келиб чиқиб ҳисоблашларини сўрашингиз керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

20.2k 0 73 35
Каталог
Каталог каналов и чатов Подборки каналов Поиск каналов Добавить канал/чат
Рейтинги
Рейтинг каналов Telegram Рейтинг чатов Telegram Рейтинг публикаций Рейтинги брендов и персон
API
API статистики API поиска публикаций API Callback
Наши каналы
@TGStat @TGStat_Chat @telepulse @TGStatAPI
Почитать
Наш блог Исследование Telegram 2019 Исследование Telegram 2021 Исследование Telegram 2023
Контакты
Справочный центр Поддержка Почта Вакансии
Всякая всячина
Пользовательское соглашение Политика конфиденциальности Публичная оферта
Наши боты
@TGStat_Bot @SearcheeBot @TGAlertsBot @tg_analytics_bot @TGStatChatBot