Huquqiy axborot TVIIBB.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар. @Huquqiy_ahborot_TVIIBbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Биласизми

✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:

▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:

🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар (2 млн 380 минг сўм);

🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар (3 млн 400 минг сўм);

🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар (5 млн 100 минг сўм);

🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар (6 млн 800 минг сўм);

🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (17 млн сўм, фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.


#Амал_қилинг

🔥Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда,
шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...


Репост из: Huquqiy axborot
“Ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқий низолар ва уларни ҳал қилиш масалалари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади


🎙Суҳбат спикерлари:

➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
➖Тошкент давлат юридик университети мутахассислари.

⏰Овозли чат 14 июнь куни соат 16:30да @ҳуқуқий_гап каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

🔰 Конунчиликка кўра, кафиллик шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш ҳисобланади.

✅ Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

❗️Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.


Қонунчиликка кўра, эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.

📌 Хотинига (эрига) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.


Қонунчиликка кўра, Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

✔️ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

⚡️Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.


❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.


manfaatlar to‘qnashuvini oldini olishga qaratilgan qonun qabul qilindi

Korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida yana bir yangilik. Huquqni qo‘llash amaliyotida manfaatlar to‘qnashuvini oldini olish va tartibga solish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida”gi Qonun Prezident tomonidan imzolandi.

Mazkur Qonun manfaatlar to‘qnashuvi bilan bog‘liq munosabatlarni to‘g‘ridan-to‘g‘ri tartibga solishga qaratilgan.

Qonunda quyidagilar belgilangan:

▫️Manfaatdorlikka yo‘l qo‘ymaslik, mavjud manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida xabar berish, shaxsiy manfaatlarini ko‘zlab boshqalarni harakat (harakatsizlikka) majburlamaslik bo‘yicha xodimlarning huquq va majburiyatlari.

Bunda manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi axborotni xodimlar tomonidan oshkor etish ikki shaklda, ya'ni mavjud manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi xabarnoma berish va ehtimoliy manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi deklaratsiya to‘ldirish orqali amalga oshiriladi.

▫️Xodimga aloqador shaxslar davlat organi yoki boshqa tashkilot bilan munosabatlarga kirishganda manfaatlar to‘qnashuvining oldini olish bo‘yicha deklaratsiya to‘ldirish majburiyatlari belgilandi.

▫️Manfaatlar to‘qnashuvi bilan bog‘liq munosabatlarni davlat tomonidan tartibga solishda Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi maxsus vakolatli davlat organi sifatida belgilandi.

O‘z navbatida, davlat tashkilotlari, ularning odob-axloq komissiyalari, korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari va kadrlar bilan ishlash bo‘linmalari manfaatlar to‘qnashuvi bilan bog‘liq munosabatlarni tartibga solishda ichki nazorat vazifalarini amalga oshiradi.

▫️Manfaatlar to‘qnashuvini bir qator axborot manbaalaridan aniqlash yo‘li bilan amalga oshirish belgilandi. Misol uchun: tijorat tashkilotlarining affillangan shaxslari va yakuniy naf oluvchilari (benefitsiarlari) ro‘yxatlaridan; “Yagona milliy mehnat tizimi” Qimmatli qog‘ozlar markaziy depozitariysidan va boshqalar.

▫️Manfaatlar to‘qnashuvi vaziyatlarini tartibga solish bo‘yicha bir qator choralar belgilandi. Misol uchun, kollegial organ tarkibidan ixtiyoriy ravishda o‘zini o‘zi rad etishi orqali yoki majburan chetlashtirish choralarini ko‘rish orqali manfaatlar to‘qanshuvining oldi olinadi.

▫️Davlat organlari va tashkilotlarida manfaatlar to‘qnashuvini hisobga olish reyestri yuritiladi. Unda xabar berilgan, aniqlangan hamda tartibga solingan manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi ma'lumotlar kiritib boriladi.

▫️ Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida xabar bermaganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha miqdorda jarima belgilandi.

Agarda ushbu xatti-harakatlar bir yil davomida takroran sodir etiladigan bo‘lsa besh baravaridan o‘n baravarigacha miqdorda jarima qo‘llanilishiga sabab bo‘ladi.

Shuningdek, mansabdor shaxslar tomonidan mavjud yoki ehtimoliy manfaatlar to‘qnashuvini tartibga solish yuzasidan choralar ko‘rmaganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda jarima belgilandi.

Agarda ushbu xatti-harakatlar bir yil davomida takroran sodir etiladigan bo‘lsa, 10 baravaridan 15 baravarigacha miqdorda jarima qo‘llanilishiga sabab bo‘ladi.

Bunda ma'muriy bayonnoma rasmiylashtirish bilan bog‘liq vazifalar Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan amalga oshiriladi.

Bundan tashqari, korrupsiya va manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l quyilgan holda tuzilgan bitimlar sud tartibida haqiqiy emas deb topiladi hamda bitim bo‘yicha barcha olingan foyda davlat daromadiga o‘tkaziladi.

Qonun qabul qilingan kundan 6 oy o‘tgach kuchga kiradi.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ҳамда фақат қонунга бўйсунади

⚡️Фармонга кўра:

🔹тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди;

🔹тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

🔹тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади.

📝 Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

⚠️ Тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025–2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тергов судьясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади


🔰 Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:

✅қуйидагилар бўйича санкциялар:

➖қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
➖қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;
➖паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
➖мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
➖почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
➖тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
➖телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;
➖мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

✅ қуйидагилар бўйича мажбурлов чоралари:

➖айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;
➖шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;
➖айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;
➖ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;

Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаси.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади


“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди.

⚡️Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

🔹жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;

🔹жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади;

🔹жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди;

🔹тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади;

🔹тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади


Манба: ВМҚ-312-сон, 07.06.2022 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

✅Қонунчиликка кўра, ҳар қандай йўлларда:

➖юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

➖болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

➖механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

➖хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак.


#Биласизми

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.


#Биласизми

🔰 Даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, ариза берувчининг талаби судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.

🗓 Даъво муддатининг ўтганлиги суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.


#Биласизми

❗️Ҳар бир бола соғлиғини сақлаш ҳуқуқига эга


🔰 Боланинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқи давлат томонидан қуйидаги йўллар билан таъминланади:

➖малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш;

➖боланинг, унинг ота-онасининг саломатлигини назорат қилиш ва болалар касалликлари профилактикаси;

➖болалар ва ўсмирларни даволаш-профилактика муассасаларида диспансер кузатувини олиб бориш ҳамда даволаш;

➖талаб даражасидаги сифатга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини назорат қилиш;

➖боланинг физиологик хусусиятлари ва соғлиғи ҳолатига жавоб берадиган таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш шароитларини яратиш;

➖касбга яроқлиликни аниқлашда бепул тиббий маслаҳат бериш;

➖санитария-гигиена таълими бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш;

➖соғлиғининг ҳолати тўғрисида бола учун қулай бўлган тарзда зарур ахборотни тақдим этиш.

⚠️ Давлат соғлом бола туғилишини таъминлаш учун онага унинг соғлиғини сақлаш шароитларини яратади ҳамда давлат болаларга қонунчиликка мувофиқ ҳажмда бепул тиббий ёрдамни кафолатлайди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди


🔰 Қарорга мувофиқ, Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик (co-production) асосида “Тирик тарих” дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди.

🏢 Шунингдек, “Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди.

🔎 Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади.

📜Республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман (шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилади.

❕Бунда, ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги ахборот-мультимедиа стриминг платформаси (uzbekkino.uz) орқали амалга оширилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркуми ишлаб чиқилади


“Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури (“Тирик тарих”) тасдиқланди.

✔️Дастур орқали ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш белгиланди.

🏢Шунингдек, қуйидагилар тузилди:

🔹Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия (Миллий комиссия);

🔹Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш (Миллий кенгаш).

📁“Тирик тарих” дастури доирасида:

🔸фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади;

🔸кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун тақдимот шаклидаги танловлар (питчинг) асосида кинокомпаниялар аниқланади.


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Аҳоли пунктларида автомобиль магнитофонидан баланд овозда фойдаланиш мумкин эмас


Манба: Йўл ҳаракати қоидалари

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.