🔴Ибодат риё учун қилинмайди
⏩Давоми...
Аслида умра гуноҳлар кечирилишидан, жаннатдан умидвор бўлган ҳолда адо этилади. Қайтгандан сўнг эса барчага ўрнак бўлиб, хайрли ишларни кўпайтиради. Афсуски, бугун айримлар бу йўлдан эмас, динимизга ёт исрофгарчилик, риё каби иллатлар билан овора бўлмоқда.
Қуръони каримда: “…Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай” деб амр этилган (Аъроф сураси, 31-оят).
Исро сурасининг 26–27-оятларида эса: “…Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди”, деб огоҳлантирилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер”, деганлар» (Имом Бухорий ривояти).
Умрани адо этган киши улуғ фазилатларга эришиб келсаю, юртимизга қайтиши билан исрофгарчиликка берилса, унинг ибодати, Каъбатуллоҳ олди қилган дуолари ижобат бўлармикин?! Риёга йўл қўйса-ку, қозонган савоблари ҳам йўққа чиқмайдими?
Зеро, мусулмон инсон одамлар мақтасин деб риё қилаётганида Аллоҳнинг фазлу карамидан маҳрум бўлиб қолиши мумкинлигини ўйласин. Одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб риё қилаётганда Раббисининг қораловидан ва ғазабидан қўрқсин.
Имом Шамсуддин Заҳабий “Ал-Кабоир” китобида: «Риёкорлар қиёмат куни тўртта ном билан чақирилишини, яъни “Эй риёкор, эй хиёнаткор, эй фожир, эй зиёнкор! Боравер, ким учун амал қилган бўлсанг, ўшандан ажр-мукофотингни олавер. Бизнинг ҳузуримизда сен учун ажр йўқ”», дейилишини таъкидлайди.
✏️Бобур МУҲАММАДИЕВ тайёрлади.
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram