Hidoyat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Боласига ваъда бериб, кейин уни бажармаса ҳам, ёлғончи бўладими? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Ҳа, бўлади
  •   - Йўқ, бўлмайди
  •   - Вазиятга қаралади
  •   - Энди билиб оламан
30 голосов


#Ҳадис

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: Ким илм ўргатса ёки дарё кавласа ёки қудуқ қазиса ёки хурмо экса ёки масжид бино қилса ёки Мусҳафни мерос қилиб қолдирса ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса”.
Баззор ривоят қилган.

Шарҳ: Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


💬 Имом Мотуридий ҳикматлари

“Бандалар Аллоҳ таолони маъмурчилик пайтида эсласалар (итоат этсалар), Аллоҳ таоло уларга қийинчилик ва машаққатда ёрдам беради”.

📚"Ҳидоят" журналидан

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


🔴Инс шайтон жин шайтондан хатарлироқдир!
Жин шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, югурганича қочиб кетади. Инсон шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, уни сенга шарҳлаб кетади.


Бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапириш нима дейилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Фосиқлик
  •   - Ёлғон
  •   - Кибр
  •   - Энди билиб оламан
12 голосов


📌Бекорчилик инсоннинг ҳақиқий душманидир.
Инсон бахтсизлигини унутттирадиган даражада меҳнат (ҳар
қандан фойдали юмуш) билан банд бўлиши лозим.
Меҳнат нақадар оғир бўлса ҳам ўлдирмайди, бекорчилик эса инсондаги энг улуғ хислатларни ўлдиради.
Бекорчилик инсондаги салбий туйғуларни, жумладан оғриқлар, машаққатлар, ғамларни икки ҳиссага кўпайтириб юборади
.

Обидхон Абдулҳамид

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


🟢Ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?

Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган жалла алони, бирон шериги бўлмаган Ёлғиз Оллоҳни ҳақорат қилдилар-у, энди мен, сен, биз хатокорлар, гуноҳкор бандалар улардан нимани кутяпмиз ўзи? Сен ўз ҳаётингда модомики хайру-саховат, бунёдкорлик, фидокорлик билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон – ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан. Улар токи сен «Ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб – топиб», қочиб кетмагунинггача сенга тинчлик беришмайди, аммо сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин. Ерда ўтирган одам йиқилмайди, одамлар ўлик итга тегмайдилар, лекин улар ғазабланурлар, чунки сен улардан ё илм, ё адаб, ёки мол-давлат борасида юқорисан, демак сен уларнинг наздида то бу хислатларингдан, Оллоҳнинг сенга берган неъматларидан, мақтовга лойиқ сифатларингдан ажраб, улар каби аҳмоқ, бахтсиз, тугаган мирқуруқлар, беақл-бефаҳмлар қаторига тушиб қолмагунинггача кечириб бўлмас гуноҳкорсан гўё. Улар аниқ шуни хоҳлайдилар. Бас сен уларнинг сўз ва танқидларига, буҳтон ва хақоратларига Уҳуд – тоғининг саботи каби - саботли бўлгин; ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида қолса ҳам мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўлиб олгин. Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётинг, умрингни кир-бахтсиз қилишдек жирканч орзуларини рўёбга чиқарган бўласан, балки сен уларни чиройли тарзда кечиргин, улардан юз ўгир, уларнинг макр-ҳийлаларига сиқилмагин, чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимайи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолади. Сен уларнинг оғизларини ёпишликка, тилларини боғлашликка қодир эмассан, лекин сен уларнинг аҳмоқлигига бепарво бўлишлик, уларнинг сўзларини тингламасликка қодирсан: «Бу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!", деб айтинг!». (Оли Имрон сураси, 119-оят) Сен ўз фазилатларингни яна ҳам оширишлигинг, янада ўзингни тўғри тутишлигинг билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўйган бўласан. Демак сен агар барчага бирдек манзур, маҳбуб бўлишликни, айбсиз кўринишни истасанг, узун ва ушалмас орзуни умид қилибсан.

"Маҳзун бўлма" китобидан.

🧰 @HidoyatUz


Инсон ҳаёти мевали дарахтга қиёс этилади. Чунки дарахт бир мавсумнинг ўзида куртаклар тугади, гуллайди, кўпдан-кўп мевалар қилади. Кексалик эса худди мевалари пишган боққа ўхшайди.

✈️ @HidoyatUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲Бандани Аллоҳга энг яқин бўлган ҳолати…

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


Репост из: Muslim.uz
🗣 ХАЙРИЯ КАРВОНИ 500 ОИЛАГА ХУРСАНДЧИЛИК УЛАШАДИ

Бугун, 24 январь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари, маърифий китоблар ва маиший техникалар ортилган хайрия карвонлари 500 дан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар хурсандчилик улашишни бошлади.


💬Шу муносабат билан мазкур меҳр-мурувват карвонини кузатиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раҳбари Исахон Абдуллаев, мутасадди вакиллар ва ОАВлари ходимлари иштирок этди.

😄Тадбирда юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватланаётгани, ногиронлиги бўлганлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани эътироф этилиб, динимизда муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш хайрли амаллардан саналиши баён қилинди.

💬Фонд раҳбари хайрия карвони доирасида кам таъминланган оилалар, етим-мискинлар, ногирони бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзаллар, велосипед, китоблар, кўмир, иситиш мосламалари, маиший техникалар топширилиши, уч кун давомида Фонд вакиллари 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга хурсандчилик улашиши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴Dabdababozlik va isrofgarchilik haqida
_______________________________

🎤O'zbekistom musulmonlari idorasi
raisining birinchi o'rinbosari
Xomidjon domla Ishmatbekov

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟢Жаннатнинг 8 эшиги сиз учун очилади агар...

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣СОЛИҲ БАНДАЛАР

🎤 УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌜🌺Жума муборак азизлар!

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


«Сидқ» сўзининг маъноси нима? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Ёлғон
  •   - Рост
  •   - Содиқ
  •   - Энди билиб оламан
50 голосов


🌸💧“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин "Фотиҳа" сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сув ичилади. "Фотиҳа" сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш тизими изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


Репост из: Muslim.uz

Показано 18 последних публикаций.