#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Баъзан ӯқувчиларимиз айрим сайтларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сӯрашади. Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Каналимиз ўқувчилари томонидан йўлланган саволлардан бири👇
САВОЛ: Арафа куни жума кунига тўғри келса, (Ҳажжи Акбар) етмишта ҳаждан афзал бўладими?
Бунга оид қуйидаги ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бӯлганми:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур-роиқ»).
____
ЖАВОБ: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Аммо юқорида зикр қилинган:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир», деган ҳадисга келсак, кӯпчилик муҳаддис олимлар бу ҳадиснинг ҳукми ҳақида: “ботил, асли йӯқ ҳадис”дейишган.
Изоҳ: “Ботил” – арабчада ботил, ўткинчи, ёлғон, эътиборсиз шунингдек, сохталик, cунъийлик, cафсата, уйдирма, ноҳақ деган маъноларда қўлланилади.
Муҳаддислар (ботил) лафзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларига тўқилган ёлғон хабар ва ҳадисга нисбатан қўллашади. “Ботил” ва
”мавзуъ”, яъни тӯқима бир маънода келади.
Ас-Саҳовий роҳимаҳуллоҳ “ал-Фатава ал-ҳадисийя”да (2/105) айтадилар:
"Буни Розийн ўзининг “Жоми’”сида зикр қилган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берган, лекин уни ривоят қилган саҳобийларни ҳам, ривоят қилган (ровий)ларни ҳам зикр қилмаган". Иқтибос тугади.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Ал-Фатҳ”да (8/204) “Ал-Жоми’”да “Розийн”дан иқтибос келтиргандан сўнг ва буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатлаганликларини таъкидлаганларидан сўнг шундай деганлар: “Мен бу ҳадиснинг ҳолатини билмайман, шундайми ёки йўқ. Чунки унда на ҳадисни ривоят қилган саҳобийлар ҳам ва на уни ривоят қилган кишилар ҳам зикр қилинмаган".
Ҳофиз ибн Носириддин Димашқий роҳимаҳуллоҳ “Фазл явм Арафа”да шундай деган:
“Арафа куни жума кунига тўғри келса, етмиш икки ҳажга тенгдир” ҳадиси ёлғон ҳадис бўлиб, саҳиҳ эмасдир. Худди шундай Зурр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинган: "Жума кунидан бошқа кундаги етмишта ҳаждан афзалдир, деган ривоят ҳам собит эмас".
Иқтибос тугади.
"Туҳфатул-Аҳвазий"нинг муаллифи Имом Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ (4/27) шундай дейди: “Танбеҳ: Авомлар орасида: “Агар Арафа куни Жума кунига тўғри келиб қолса, ўша ҳаж ҳажжи акбар бўлади” – деган гап кенг тарқалган, лекин бу гапнинг асли йўқдир”.
Яна бу ҳақда уламоларнинг кӯплаб сӯзларини келтириб ӯтиш мумкин…
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori