HADISLAR TOPLAMI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)
Мурожаат учун @Rek_Qiroat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




ROʻZA TUTISHDAGI XATO:

Ramazonga oz qoldi agar roʻza tutib bu xatolarni qilsangiz tutilgan Roʻza buziladi!


Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

JAVOBI👇🏻




Репост из: QiroatlarTv🎧
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎРАНГАН ГУЛИМ

Ўзи десин айлаб илтифот:
Жаннат сенга бўлсин эй қулим.
Раҳмон исмин айтиб топ вафот,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

Хижобингга осилган зотлар,
Жаҳаннамда абадий додлар.
Бир кун тугар фитна-фасодлар,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

Қалбинг экан бамисли шиша,
Синдирдилар қилмай андиша.
Сенга ибрат бўлсин Оиша,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

Фаришталар кетмас қошингдан,
Токи рўмол тушмас бошингдан.
Нур ичрасан тўққиз ёшингдан,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

Сочинг ранги сариқми қаро,
Фақат ёринг билар эл аро.
Қоп қилмасин елкангни яро,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

Мен хам Хақ-чун букдим тизларим,
Мозорбошда тугар изларим.
Этагингдан тутсин қизларим,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

Абдураҳмон Мешаян

@Qiroatlartv🎧


Репост из: Ошиқ ҳам бўлмайликми...
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

Assalamu Alaykum va rahmatullohi va barokatuh

السلام عليكم و رحمة الله و بركاته

Mohi 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 🤩🧕oyi kelmoqda. Intiq kutilgan Muborak oy uchun siz obunachilarimi  " Zikr marafoni " karvonimizga  qo‘shilishingizni istayman.
Diqqat Diqqat ‼️‼️‼️
Biz Zikr marafoniga start beramiz 🥳🥳🥳
Marafon Seshanba kuni 💀💀 chi  Fevral kuni tonggi 07:00 dan start oladi,
Muddati Shanba kuni 💀chi Mart kuni 20:00 gacha
Marafonning yagona sharti 👇👇👇
Alloh Ta'alo roziligi uchun
Zikr aytishlikdir.

Muborak Romazon oyiga qalbimizni gunohlardan poklab kirishlikdan umidvor boʻlgan holda istigʻfor zikrini tanladik.
Zikr budir :

«Astagʻfirullohal aziym va atubu ilayh»


Eng ko'p zikr aytgan
Insonga kitob 📚📚📚hadya qilinadi.
Gʻoliblar soni 10 ta bo‘ladi In shaa Alloh  🤩🤩🤩


Eslatma 📌📌📌
Agar g'oliblarga bu kitoblar bo'lsa shu kitob narxidagi boshqa kitoblar tavsiya qilinadi va tanlash imkoniyati beriladi.
Zikr aytishdan maqsad faqat Alloh roziligi bo'lsin🤲
Zikr sonini aytishni vijdonizga havola etdik,
Zero musulmon banda yolg'on gapirmas‼️
Yana bir eslatma📌
Aytilgan zikrlarni 🩷chi Mart kuni @Hurtatir_08 shu profil egasiga tashlesiz . 💭
Murojaat uchun :
@Hurtatir_08
bekorchi narsalar yozib bezovta qilmang.
Allohdan hayo qiling.

Bizning manzil:
https://t.me/hurtatr_8


#Ҳадис_1320📘

Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Раҳм Роҳмандан олингандир. Бас, Аллоҳ «сени ким узса, Мен ҳам уни узаман. Ким сени боғласа, Мен ҳам боғлайман», деди», дедилар».

✍( Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Силаи раҳмдаги «раҳм» Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлмиш «Роҳман» исмидан олинган.
Шунинг учун Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган киши ила алоқа қилади ва силаи раҳмни кесган кишидан алоқани кесади.
Бу маънони тўлиқ тушуниб етмоғимиз ва унга муносиб муносабатда бўлишимиз лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Репост из: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_635📕

#Берган_совғани_қайтариб_олиш


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишига берги бериб туриб ѐки ҳиба қилиб туриб кейин унга қайтиши дуруст бўлмайди. Фақат ота ўз боласига берган нарсасида бундан мустасно. Берги бериб туриб уни қайтариб олган кимсанинг мисоли, еб қорни тўйганда қусиб, кейин қусқусига қайтган итга ўхшайди», дедилар».

✍(Сунан эгалари ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ит энг пасткаш ҳайвон, ўшандоқ ҳайвоннинг энг пасткашлик ҳолати қусқисига қайтиш ҳолати ҳисобланади. Одам берган совғасига қайтса, ўшандоқ пасткаш итдан ҳам паст ҳолга тушади. Ота-онанинг бундан мустасно қилиниши мазкур мулк ўз қўлида турса ҳам, боласи қўлида турса ҳам унинг мулки бўлганидандир. Чунки Исломда бола ҳам, унинг мулки ҳам ота-онанинг мулки ҳисобланади. Ҳаѐтимизда бу таълимотларга чиройли амал қилмоғимиз лозим. Бировга кўнгилдан чиқариб берган нарсаларимизни ҳеч қачон қайтариб олмаслигимиз керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 11📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1319📘

Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Ким, астағфируллоҳал азийма аллазии лаа илаҳа иллаа ҳувал-Ҳаййа ал-Қайюма ва атубу илайҳи, деса, у мағфират қилинади. Гарчи урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».

✍(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Шарҳ

✅Ушбу дуони бомдоддан олдин бир юз бир марта айтиб юриш тавсия қилинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1318📘

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку биламиз, аммо сизга саловот айтиш қандай бўлади?» дедик. «Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин абдика ва расулика, кама соллайта ала Иброҳийма ва барик ала Муҳаммадин ва ала оли Муҳаммадин, кама барокта ала Иброҳийма ва ала оли Иброҳийм», денглар», дедилар».

✍(Имом Бухорий ривоят қилган).

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1317📘

Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга паноҳ сўраб юрадиган сўзларни ўргатинг», дедим.
У зот икки елкамни ушлаб туриб: «Аллоҳим! Мен Сендан эшитишим шарридан, кўришим шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийнинг шарридан паноҳ сўрайман, дегин», дедилар.


✍(«Сунан» эгалари ривоят қилишган).

Шарқ:

Вакийъ: «Манийим, яъни зино ва фужур», деди.
Демак, банда қулоқ, кўз, тил, қалб ва фарж билан қилинадиган гуноҳлардан сақланиб юриши керак экан.
Асосан гуноҳ содир бўладиган аъзолар шулардир.
✅Шунинг учун инсон уларнинг гуноҳга кириб қолмаслигини доимий равишда Аллоҳ таолодан дуо қилиб, сўраб турса, манфаат топар экан.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1316📘

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқ худди икки қўра орасида сарсон бўлган қўйга ўхшайди.
Ҳали унисига сарсон бўлади.
Ҳали бунисига сарсон бўлади», дедилар».


✍(Имом Муслим ривояти)

Шарҳ

🔷Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида мунофиқнинг ҳолини жонли мисол билан васф қилиб бермоқдалар.
🔶У зот мунофиқни икки қўра орасида қай бирига қўшилишини билмай сарсон бўлиб юрган қўйга ўхшатмоқдалар.
🔷 Ҳа, мунофиқ ҳам худди ўша қўйга ўхшаб ѐ мўминларга, ѐ кофирларга қўшила олмай сарсон бўлиб юрган нарсадир.
✅Аллоҳ таоло ўшандоқ бўлишдан Ўзи асрасин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Репост из: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_760📘

يأتي معي من أمتي يوم القيامة مثل
السيل والليل ، فتحطم الناس حطمة فتقول الملائكة : لما جاء مع محمد أكثر مما جاء مع سائر الأمم أو الأنبياء "


Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Умматим қиёмат кунида кечаси ёки селдек келади. Инсонларни бир ушлашликда ушлайди (яъни, улар кўплигидан бир - бирлари билан қўшилиб кетади). Шунда фаришталар: "Муҳаммад билан умматлари кўпчилик бўлиб келганидек, бошқа пайғамбарлар умматлари билан бунчалик кўп келмаганди", - деб айтишади" дейдилар.

✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1315📘

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «София ундоқ-бундоқ», дедим. Яъни, пакана, дедим.
Шунда у зот: «Батаҳқиқ, бир гап айтдингки, агар уни денгиз сувига аралаштирилса, уни бузиб юборар эди», дедилар. У зотга бир инсонни таҳқирлаб гапирдим.
Шунда у зот: «Бир инсонни таҳқирлаб гапирганим учун менга бунча, бунча дунѐ берилишини хоҳламайман», дедилар».


✍(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Шарҳ

🔷Бу ҳадиси шарифда ғийбатчиликнинг ѐмонлиги икки хил йўл билан қораланмоқда.
🔶Ғийбатчилик шунчалар ѐмон нарса эканки, агар уни денгизга аралаштирилса, денгизнинг суви қорайиб кетар ва унинг суви сассиққа айланар экан.
🔷 Бир одам ҳақида ғийбатдан ўзини сақлаш эса, бу дунѐнинг кўпгина бойликларига эга бўлгандан кўра яхшироқ экан
Бас, шундоқ экан, бировни зинҳор ғийбат қилмайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1314📘

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади.
Сўра, сенга берилади», дедилар».


✍(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Шунинг учун ҳам, намозда дуо қилишдан олдин ташаҳҳудда Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату салом ўрин олган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Репост из: HADISLAR TOPLAMI
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
18. У хатоларни ювади.
19. У банда билан Роббиси орасидаги жудоликни кетказади.
20. У Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.
22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.
23. зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. У бандани қиѐмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атолардан кўра афзал атони беради.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. Зикр жаннатнинг экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунѐдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишидан эмин қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунѐда ва қабрда нурдир.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила бўлади.
34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг ибодатдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловотини жалб қилади.
39. Аллоҳ зокирлар ила ўз фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилишда энг катта ѐрдамдир.
42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пай-до бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовлини бино қилишдан тўхтайдилар.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланадилар.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда мунофиқликдан омон бўлади.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб номланади.
48. Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиѐмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр юзга бу дунѐда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади.
50. У банданинг Робб томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1313📘

Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ѐзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар».


✍(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ

✅ Бу ҳам шом намозини ўқиб бўлгандан кейин ва дунѐвий гап гапирмасдан туриб бўлиши керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1312📘

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ѐки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб: «Сизлар кар ѐки ғойиб Зотга дуо қилаѐтганларингиз йўқ. Эй Абу Мусо!
Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар».


✍(Тўртовлари ривоят қилишган)

Шарҳ

✅«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгариш ҳам, қувват ҳам Фақатгина Аллоҳ ила бўлади, демакдир.
✅Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1311📘

Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аѐлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Албатта, улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».

✍(Сунан эгалари ривоят килган)

Шарҳ

✅Ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилаѐтган
Юсайра розияллоҳу анҳо ансорийя саҳобиялардан бўлганлар.
Такбир — «Аллоҳу акбар» дейишдир.
Тақдис — «Субҳанал маликил қуддус» дейишдир.
Таҳлил — «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейишдир.
🔷Шу калималарни зикр қилганда уларни бармоқ билан санаш керак экан.
🔶 Бу айтилаѐтган зикрнинг сонини билиш учун керак.
🔷Қиѐмат куни бармоқлардан бу ҳакда сўралар ва нутқ қилиш талаб қилинар экан.
✅Албатта, бундай санаш бармоқ билан санаса бўладиган сондаги зикрларга боғлиқ.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1310📚

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар».

✍(Имом Термизий ривоят)

Шарҳ

🔶 Бу зикрни қилган одам уни ҳар айтганда ўзининг жаннатдаги боғига бир дона хурмо кўчати эккан бўлар экан. Яъни, унинг жаннатдаги мақоми бир поғона кўтарилади.
🔷 Вақтни беҳуда ўтказмай «Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи»ни айтиб туриш керак.
🔶Албатта, ўзини билган мўмин банда учун бош мақсад нима қилиб бўлса ҳам жаннатга кириб олиш эмас.
🔷 У жаннатда иложи борича юқори мартабага эришиш учун ҳаракат қилади, жаннатдан ўзига берилган боғнинг бошқаларникидан яхшироқ бўлишини орзу қилади.
🔶 Ана шу боғни обод қилиш учун бу дунѐнинг ўзида имкон бор экан. Бунинг учун зокирлардан бўлиш зарур экан.
🔷Ким ўзининг жаннатдаги боғида хурмолари кўп бўлишини истаса, ушбу ривоятда келган зикрни кўпроқ айтсин. Бу эса жуда ҳам осон.
✅ Бир дақиқанинг ўзида уни бир неча бор айтиш мумкин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


Репост из: HADISLAR TOPLAMI
#Ҳадис_667📕

#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ وَدَرَكِ الشَّقَاءِ وَسُوءِ الْقَضَاءِ وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ»

"Аллоҳим мен Сендан қаттиқ машаққат-қийинчликлардан¹, бахтсиз бўлиб қолишдан², тақдиримда ёмонлик бўлишидан³ ва душманларга кулгу бўлишдан паноҳ сўрайман⁴",
деб дуо қилиб, Аллоҳдан мана шу нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрар эдилар.

✍(Бухорий, 6616, Муслим, 7052 ривояти)


📝Шарҳ.


1-Яъни: Инсоннинг сабр-тоқати етмай, бардош беролмайдиган қаттиқ машаққатлар.
2-Дунёдаги бахтсизлик гуноҳ-маъсиятларга ботиб, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум қолиш, хусусан дунёдан Аллоҳ рози бўладиган амалларни қила олмай ўтиб кетиш.
3-Ўзимга, молимга, оилам ва дўст-биродарларимга ёмонлик тақдир қилинишидан ва дунёда иймонсиз ўтиб, охиратда бахтсизлик тақдир қилинишидан паноҳ сўрайман.
4-Бошимизга бир мусибат тушиб душманларга масхара бўлишдан паноҳ сўраман.

Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Фатҳул Борий", 11/149📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Показано 20 последних публикаций.