Афсус
Умрим сизсиз қандай овунди,
Қайдан олди шунча тоқатни.
Шодлик арзандами ва ёки ҳамон,
Сиз томонда меҳр қаҳатми?!
Ҳануз сўзлар айтилмай жимми,
Минг йил индамасдан бормисиз?
Менсиз келиб-кетар баҳорлар аро,
Мудом сукут сақлаб бахтиёрмисиз?!
Соғинмадингизми, бир бор ёлғондан,
Қорачиғларингиз қораймадими?
Ҳеч бўлмаса кулранг тушларингизда,
Юрагингиз мени қўмсамадими?!...
Гулларни севардим, сиз билардингиз,
Баҳор мени сира эслатмадими?!
Қадамингиз остида эзилган гуллар,
Исмимни шивирлаб жон бермадими..
Ишонмайман, ёмғир томчиларининг,
Мени эслатмасдан ёғиб ўтганига.
Аммо ишонаман кўзларингизнинг,
Ёмғир изларидан нам тортганига!
Битта умр битди ҳасратингизда,
Наҳот минг йилда бир келолмадингиз?!
Соғинчлар жон берди, туйғулар ўлди,
Қаҳат меҳрингизла кўмолмадингиз...
🖊Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz
Умрим сизсиз қандай овунди,
Қайдан олди шунча тоқатни.
Шодлик арзандами ва ёки ҳамон,
Сиз томонда меҳр қаҳатми?!
Ҳануз сўзлар айтилмай жимми,
Минг йил индамасдан бормисиз?
Менсиз келиб-кетар баҳорлар аро,
Мудом сукут сақлаб бахтиёрмисиз?!
Соғинмадингизми, бир бор ёлғондан,
Қорачиғларингиз қораймадими?
Ҳеч бўлмаса кулранг тушларингизда,
Юрагингиз мени қўмсамадими?!...
Гулларни севардим, сиз билардингиз,
Баҳор мени сира эслатмадими?!
Қадамингиз остида эзилган гуллар,
Исмимни шивирлаб жон бермадими..
Ишонмайман, ёмғир томчиларининг,
Мени эслатмасдан ёғиб ўтганига.
Аммо ишонаман кўзларингизнинг,
Ёмғир изларидан нам тортганига!
Битта умр битди ҳасратингизда,
Наҳот минг йилда бир келолмадингиз?!
Соғинчлар жон берди, туйғулар ўлди,
Қаҳат меҳрингизла кўмолмадингиз...
🖊Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz