Yo'lovchi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Инстаграмда турк блоггернинг Ўзбекистонга саёҳатидан лавҳалар олдимдан чиқиб қолди. Орада бир Туркияга келин бўлган ўзбек келини, куёви ва қайнонасини репортажга тортган экан. Ҳар доимгидай видеодан кейин изоҳларни ўқиш учун пастга тушдим. Одатдагидек, турк аёллари ўзбек аёлларни ерга уриб ташлаган (бизнинг аёлларнинг сабр-тоқати, эрга, қайнонага сидқидилдан хизмат қилишини турк аёллар эзиклик, ўз қадрини билмаслик деб баҳолашади) ☺️🙄 Турк эркаклари эса ўзбек аёлларининг хокисор, сабрли ва меҳнаткашлигини эътироф этиб, турмуш ўртоқликка ўзбек аёлини танламоқчилигини билдирган. Бир ёши катта аёл ҳам изоҳда "Ўзбек келин туширишни хоҳлайман. Қанийди, ўзбек келин олсайдим" деб қолдирган экан. У кишининг изоҳига бир ўзбек хоним югуриб келиб ялтоқланиб (мен учун ортиқча илтифот ялтоқланиш бўлиб туюлади!): "Ўзбек қизлари яхши. Ўзбек қизлари қайнона билан бир уйда яшайди. Ўзбек қизлари қайнонага хизмат қилишни бахт деб билади..." Фалон эди, писмадон эди деб кетибди. Яна бир турк аёли келиб: "Бизни миллатга ўзи шунақа ўзбеклардақа эзик, хизматкор, ғурурсиз келин керак, эзиб-эзғилаб яйрайди бизникилар, шунинг учун ўзбек келинлар кўпайиб кетти" деб ёзибди.
Барака топкурлар, тилла балиқча кўлмак ҳовузни денгиз деб билганидек, сизга зийнат, бахт, фазилат бўлиб кўринган ҳолатларни ҳаммаям шундай қабул қилмайди. Туркияда янги оила қурган ёшлар куёвнинг оила аъзолари билан бирга яшаши жуда камдан кам ҳолатларда учрайди. Турклар "Уй устига уй қурилмайди!" дейишади. Турк уламолари: "Келиннинг қайинбўйинлар, айниқса, балоғатга етган қайиноғалар билан бир уйда яшаши фитна!" дейишади. Қайнонага хизмат қилишнику айтмаса ҳам бўлади.
Дунёқарашингизга сингиб кетган қуллик ҳиссини фазилат ўлароқ кўрсатишга уринманг. Келиннинг хизматкорлиги, қайнона билан бир уйда яшаб унга хизмат қилиши фазилат эмас! Тўрт мучаси соғ, семириб, тўртбурчак бўлиб ётган, ҳали менопаузага ҳам кириб улгурмаган аёл, навниҳолгина, витаминсизликдан ранги оқариб ётган, оооооозғин, контрактда ўқийдиган қизалоқни "келин" номи остида қулликка ёллаши инсонийликка ҳам, инсоф-иймон, одоб-ахлоқ мезонларига ҳам тўғри келмайди. Хизмат қария, қўллари қалтираб қолган, фаромушхотир, ўз ишларини эплаб бажаролмайдиган кишиларга қилинади ва ҳатто келин бунгаям мажбур эмас! Эри, фарзандларининг рўйи-хотири учун қайнона қайнотаси кексайиб, эътиборга муҳтож бўлганида уларнинг хизматида бўлиш аёл учун савоб эшиги, холос. Шунда ҳам Аллоҳ розилиги учун киши кўтаролмайдиган юкининг остига кириб, савоб оламан деб ўзига жабр қилмаслиги керак. Ҳар хил вазият бўлади, киши вақти келса ўрнидан туриб икки қадам нарёқдаги сув идишидан сув қуйиб ичишга эринади. Яъни, демоқчиманки, келин ХИЗМАТКОР ЭМАС! Миямиздаги стереотипларни тозалашимиз керак. Фахрланишга арзирли фазилатларимиз жуда ҳам кўп. Бошқа миллат вакилларига мақтаниш учун иллоки, келинлардан хизматкор ўрнидан фойдаланишимизни, қуллик суяк-суягимизга сингиб кетгани учун алал оқибат қулликдан фахрланадиган ҳолатга келганимизни кўз-кўз қилимиз шарт эмас. А, лаббай?

(Мақолани ёзишга бир ой эриниб-эриниб охири ёздим. Аллоҳ ҳеч кимни менинг хизматимга муҳтож қилмасин, мени бировнинг хизматига муҳтож қилмасин!)

✍️@umidaaziz

348 0 20 14 35

#ўзимга_насиҳат

Яхшиям ўлим бор!
Бўлмаса бу дунё тоқат қилинадиган жой эмас..!

#насинимсин

✍️@umidaaziz


Бугун опалар куни экан.🙄 Каналдаги барча опаларимни байрами билан қутлайман. Борингизга шукр, опажонлар❤🌹

@umidaaziz


— Бундан олдин менга ҳеч ким айтмаган тарзда севгингни изҳор қил,- деди эркак.
ДУОЛАРИМДАСИЗ...!- деди аёл.

Ҳаловатга лиммо лим вақти чой бўлсин...❤️

✍️@umidaaziz


Китобдаги "Беҳаловат, хаос муҳитида туғилиб-ўсган киши учун хотиржамлик юракни сиқадиган нарса бўлиб туюлади" деган ибора мени қаттиқ таъсирлантирди...

✍️@umidaaziz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ашуничунам каналгаям қарагим кемаяпти...

@umidaaziz

632 0 15 6 22

Ҳаёт бизга бизники деб ўйлаган нарсаларимиз аслида бизники эмаслигини ўргатади...

✍️@umidaaziz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Сен жуда ўзгариб кетдинг, ёмон одамга айландинг..." деганларида уларга ўхшашга ҳаракат қилаётгандим...

@umidaaziz

856 0 11 4 24

Озғин кишиларни ҳаммавақт ўрнимдан туриб олқишлайман. Улар бу дунёнинг нозу неъматларидан юз ўгиролган жасур кишилар!
Бу эътироф сизларга бўлсин озғинлар!

Олқишлар, ўртоқлар!!!

@umidaaziz

918 0 19 7 72

Мен қалбимга кимни ёзган бўлсам, уни у ердан ўз қўлларим билан ўчириб чиқаришга мажбур бўлдим…
Қалбим кимга мойил бўлган бўлса, у билан синалдим. Кимни севган бўлсам, уни Роббимга қурбон бердим. Ҳожар қайдан билсин… Уни ва биргина ўғлимни чўлда бир ўзини ташлаб, бир оғиз сўз сўйламасдан кетганим… Иброҳимнинг ўзини қурбон қилиши бўлмай нима эди? Тиззамга ёпишган ишққа бир боргина ўгирилиб қараганимда ер юзига Замзам чиқмасди. Ки у туганмас ишқ ва битмас раҳм-шафқатдан бир нишона ўлароқ қиёматгача Ҳожарнинг хотираси бўлиб қолади. Ҳожар ишқнинг қудуғидир. Ишқнинг чашмаси. Унинг хотираси қиёматга қадар чанқоқларни салқинлатади, ул сувнинг таъми висолдир. Жаннатдир унинг ишораси. Сидратул Мунтаҳодан осилиб турган хабарларни ташийди Ҳожарнинг Замзами.
Ҳожар бу…
Вақти келиб Макканинг бунёдкори Мукаррамга етади. Ҳожар Макканинг онасидир. Ҳожар наслимдан келажаги ҳақида хушхабар келган Сўнгги Расулнинг каттаонаси, У туғиладиган шаҳар бунёдкори, У ичадиган чашманинг соҳибаси. У Аллоҳ номига назр қилинган қурбонларнинг энг мақбулидир.
Фақат беватан, еру юртсизлигини айтиб ўкинарди, Ҳожар.
Аллоҳ уни чиққан барча юртларидан, чиқарилган бутун уйлардан кейин, йўл юрган, югуриб ўтган бутун машаққатли чўлларидан кейин Уйига қабул қилди. У Аллоҳнинг Уйида турган она. Ҳасратлари уни Вуслоти Акбарга эриштирди. Висолини Аллоҳнинг Уйида тугал айлаган аёлдир Ҳожар.
Замзам қудуғида кутар Иброҳимни Ҳожар. Кутаётиб Замзам бўлиб оқар, оқар, оқар… Кутиш асносида барча замонларнинг онаси бўлади. Замзам қирғоғида кутар сизни онангиз. Ишқига раҳм-шафқат тожини тақиб, Қиблага ишора бўлган аёлдир Ҳожар!..

"ЗАМЗАМНИНГ ОНАСИ ҲОЖАР" китобидан

✍️@umidaaziz — ҳаловат маскани


"Сен бегона эмассан, ўзимизникисануууу" деган гап менга "Сенга хоҳлаганимизча ноҳақлик қилсак бўлаверади..." жумласини бошқача айтиш бўлиб туюлади...

@umidaaziz


Мева емоқчи эдим, кечаси ейилган меваям зарар деган постча ўқиб қолдим😏 Хато қилишни жиним суймайди, зарарли бўлса емай қўя қолай деб баклава едим. 😉

@umidaaziz


«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Икки муборак қул,
Иброҳим ва Исмоил,
Шундай қилиб бўлдилар,
Ҳақнинг лутфига ноил...!



✍️@umidaaziz — ҳаловат маскани


Ҳайит нима эди?
"Тезроқ тонг отсин, кияман" деб бошимиз устига қўйиб ётган янги кийимларимиз, пойабзалимиз севинчимиди?
Ҳиноли қўлчаларимиз билан ҳайитликларимизни ҳовучлаб, тупроқ кўчаларни чангитмоқми эди?
Ёхуд ер юзида аразу гина, душманлик бўлмаган, ҳамжиҳатлик, дўстлик ва меҳрга лиммо лим кунмиди?
Шундай бўлса, хуш кўрдим, эй, болалигимнинг чиройли байрами!..

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!..


@umidaaziz


Маҳшарнинг бир синовидир Қурбон —
Лаббайка!..
Замзам каби кўпайган Лаббайка!..
Исмоилнинг пичоғи сабр кесар бола бўйнида.
Сўнг бир қўчқорнинг бўйнига суртилар.
Иброҳим келар, меҳр эсар ота бағридан.
Сўнг само пойига тўшалар.
Яқинлик бўлар Қурбоннинг номи, Исмоил бўлар.
Яна бир бор қурбон бўлар нафс.
Ва яна бир бор илҳомга қайтар нафаслар.
Огоҳлик қўшиғин куйлаган гўдаклар учун ақиқа бўлар, бағишлов бўлар.
Маконига қайтар ниҳоят
Яхши ният...
Ва бир табассум бўлсин, табассумни унутганларимизга...
Йилда бир бор илиқ меҳрдан насиба улашиб, ўчоқларда ўт ёнар, севинч бўлар.

БУ БИЗНИНГ ҚУРБОНИМИЗ...!

Исмоил бўла олганга сабру таслимият,
Иброҳим бўла олганга азму ният...

Қурбон яқинликдир, модомики,
СЕН бизга яқин бўл, эй, яқинлигига муҳтож бўлганимиз!..

@umidaaziz


Гуноҳлар кечириладиган;
Дуолар ижобат
бўладиган;
Ажру савоблари ҳиссаси кўпайтириб бериладиган;
Қалблар мунаввар бўладиган бу муборак АРАФАнинг ойдин тонгги қутлуғ ва файзли бўлсин!

Арафангиз муборак ва хайрли бўлсин, азизлар!..


@umidaaziz


Арафа рўзасининг файзиёб саҳарлиги муборак бўлсин!
Аллоҳ ибодатларимизни солиҳларнинг ибодатидек, дуоларимизни валий бандаларининг дуоларидек қабул айласин!

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!


✍️@umidaaziz — ҳаловат маскани


Сўлим гулзорида ранго ранг гуллар очилган ҳовли деразасидан дунёга ҳайрат, илҳақлик ва ҳайитлик попукқанд истаги билан термулган, хаёллари тарқоқ, ёноқлари ол, овоз оҳангида қулупнай таъми бор бир бола акс этган нигоҳларингда...

✍️@umidaaziz


Арафа куни тутилган рўза 2 йиллик гуноҳларга каффорат

15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

✍️@umidaaziz


Шу кунларда Раҳмонга меҳмон бўлсам эди.

"Лаббайка Аллоҳумма Лаббайка" дея юрак ҳапқириб тўлқинлансам эди.
"Амр эт ё, Робби! Буюр, ё Роббий! Чақирдинг, келдим, ё, Роббий!" дея эркалансам эди.

Саодат асрида бўлгандек, Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тавофга тавоф қўшсам эди.

Ҳабибимдек тутиб, тегиб ўпсам эди Ҳожарул Асводни.
Ҳеч бўлмаса, салом берсам эди, янгиласам эди Роббим билан аҳдимни.

Чопсам, югурсам эди Сафо ва Марва аро, эрмоқ учун, мушарраф бўлмоқ учун раҳматга.

Яқинлашсам эди, Иброҳим алайҳиссаломдек, Исмоил алайҳиссалом каби Роббимга...

Эй, Кўнгил! Иброҳим Халилуллоҳ каби тўнғич фарзанд, кўз қорачуғи зурриётни фидо қилмоқ осонми? Енгилми сенга Ҳожар Онамиз каби жазирама кимсасиз чўлда гўдагинг билан ёлғиз қолмоқ?

Бизга машаққат!
Роббини дўст билганга эмас!
Бизга мушкул.
Роббисига таслим бўлганга эмас!
Биз учун қийин.
Мустаҳкам ва кучли иймон соҳибига эмас!

Сен таслимиятни, иймонни, итоатни, СЕВГИни улардан ўрган. Аллоҳ учун нималардан воз кечдинг бугунгача? Нималарни Унинг учун қурбон қилдинг?

Жонингни қилолмайсан, лекин шу ширин уйқунгни фидо қилгин.

Сабоҳ вақти, ишроқ вақти бир ҳаж, умра савоби эмасми, қиймат билганлар учун?!

Фарзандингни эмас, ҳар йили бир ёмон феълингни қурбон қил! Бир гуноҳингдан воз кеч!

Сафо ва Марво аро чопа олмадинг, аммо ўзинг учун, фарзандинг учун ғайрат қил!

Иброҳим алайҳиссалом ва Ҳожар волидамиздек ота-она бўлиш учун ғайрат қил, югур.
Фарзандинг Исмоил алайҳиссаломдек банда бўлишини хоҳлаб ғайрат қил, югур.

Каъбани кўролмадинг, бироқ: "Эй, Каъба! Мўминнинг қалби сендан кўра қийматлироқдир!" дея қасам ичган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурматлари учун кўнгилларни забт эт, кўнгилларни обод эт!

Каъбага юзингни суртолмадинг, эшигига сиғиниб авф тилаёлмадинг, бироқ Роббинг сенга жон томирингдан ҳам яқин. Ҳар доим Ҳузури Илоҳийда эканингни англа!

Ана шунда сенинг ҳам, менинг ҳам ҳар кунимиз Ҳайит, дунёмиз жаннат бўлади!

Эй, Қодир Аллоҳим!

Мени ва мендек маҳзунларни Иброҳим Халилуллоҳнинг даъватларини эшитганлардан айла!

Ўз ҳузурингда меҳмон бўлиб, ниҳоясиз икром-эҳсонларинга муяссар бўлмоқликни насиб айла!

Севгингни, розилигингни, мададинг, раҳматинг ва нурингни бошимиз узра сочиб юборгин!


✍️@umidaaziz

Показано 20 последних публикаций.