Вилоят прокурори ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишидаги ишчи гуруҳ томонидан юқумли касалликларни олдини олиш ва касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида Олтиариқ туманида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда мутахассислик бўйича кардиолог, эндокринолог, катталар ва болалар неврологи, офтальмологи, ЛОР, гастроентролог, тери-таносил, гемотолог, пульмонолог, онколог, гинеколог ва бошқа соҳа мутаҳассислари иштирокида 400 нафардан ортиқ фуқаролар ва ёшлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, 17 нафар беморларга вилоят ва туман шифохоналарида ётиб даволаниши учун йўлланмалар, 101 нафар беморларга бепул дори-дармонлар берилди.
Бундан ташқари, 10 та мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилди.
Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi