Қўштепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-1-сонли Қарори ҳамда Давлат раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Мактабгача ва мактаб таълим бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари хамда давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, туман прокурори А.Т.Худойберганов томонидан Президентнинг ПҚ-1-сонли қарори мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилиб, ўқув муассасалари ходимлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
👉
https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi