Репост из: Uzpharmcontrol
🟦🟦🟦
Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева “Юрт ифтихори” эсдалик нишони билан тақдирланди
Жорий йилнинг 15 февраль куни Ички ишлар вазирлиги академияси анжуманлар залида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева илмий-тадқиқот ва таълим соҳасидаги самарали фаолияти учун "Юрт ифтихори" эсдалик нишони билан тақдирланди.
Мазкур нишон Турон фанлар академияси қошидаги "Scientific Academy" илм-маърифат маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, у Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида илмий изланишлар олиб борган инсонларга инновацион ёндашув ва жамият тараққиётига қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида тақдим этилади.
Бу эътироф – юртимизда илм-фан ва таълим соҳасини ривожлантириш, олима аёлларга кўрсатилаётган эътиборни янада ошириш, мамлакатимиз фармацевтика тармоғининг жаҳон андозалари даражасига чиқишига хизмат қилаётган соҳа мутахассисларини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube