Репост из: Uzpharmcontrol
🟦🟦🟦🟦
🔬 Марказ лабораторияси ишчи патоген штамм микроорганизмлари билан ишлаш ва уларни сақлаш учун навбатдаги махсус рухсатномаларни олди
Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, биологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда соҳага доир халқаро талаб ва стандартларга мувофиқликни таъминлаш, марказ лабораторияларининг имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу рухсатномалар республикамизда юқумли касалликларга қарши самарали чора-тадбирлар кўриш, вакциналар ҳамда иммунобиологик препаратлар сифатини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги глобал таҳдидлар даврида биологик хавфсизликни таъминлаш масаласи нафақат соҳа мутахассислари, балки жамоатчилик учун ҳам долзарбдир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Куни кеча, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг “Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил” лабораторияси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг марказий аппарати Биологик хавфсизлик қоидаларига амал қилинишини назорат қилувчи марказий комисияси томонидан III-IV гуруҳга мансуб ишчи патоген штамм микроорганизмлари билан ишлаш ҳамда уларни сақлаш учун навбатдаги №21, №62 сонли рухсатномаларни олди.