Репост из: Uzpharmcontrol
🟦🟦🟦
Маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказишни жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигида, марказнинг Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилояти филиаллари ва лаборатория масъуллари иштирокида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Жумладан, маҳаллий дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишдаги жараёнларини жадаллаштириш, ҳудудий лабораторияларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг стандартлар, реагентлар ва зарур техник ускуналар билан таъминланганлик ҳолати бўйича ахборотлар тингланди.
Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада тезлаштириш мақсадида лаборатория ходимлари ҳудудларга йўналтирилгани ва қонунда белигиланган тартибда 3 сменали иш тизими йўлга қўйилгани таъкидланди.
Бу ўз навбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун қулайлик яратиш, маҳсулотларни бозорга тезроқ олиб чиқиш, шунингдек, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube