#дуо
Шаъбон ойининг 15 кечасига хос дуо
• Аллоҳим! Шаъбон ойининг 15 кечасида Сендан сўрайман:
• Эй Роббим, бу муборак кечада бизлар учун хайрли тақдирлар ёзгин.
Сен солиҳ бандаларинг учун қандай хайрни тақсим қилган бўлсанг, бизга ҳам шундан насиб эт. Қарорингни биз учун энг яхши ҳолда битиргин ва бизни бахтлилар қаторида ёзгин.
• Аллоҳим! Исмимизни ва фарзандларимизни саодатлилар рўйхатида қилгин.
Руҳимизни шаҳидлар қаторида қилгин. Эҳсонимизни юксак даражаларда,
Гуноҳкорларимизни эса мағфират этилганлар қаторида қилгин.
• Аллоҳим! Бу кечада ҳар қандай хайр эшигини кимга очган бўлсанг, бизга ҳам шу эшикларни очиб бер ва бизга ёпиб қўйма.
Бизни ҳалол ва пок ризқ билан ризқлантириб, фақирликдан қутқаргин.
• Аллоҳим! Агар бу кечада хайр, саломатлик, тинчлик, кенг ризқ ва барака тақсим қилган бўлсанг,
Бизга ҳам шундан насиб этгин.
Агар ёмонлик, офат, мусибат ёки фитналар нозил қилган бўлсанг,
Бизни ва барча мусулмонларни шундан асрагин.
• Аллоҳим! Бу кечада қилган зикримизни ва шукримизни қабул қилгин ва унинг қабул этилишини мукаммал қилгин.
Агар бизда бепарволик, камчилик ёки ғафлат бўлган бўлса, Ўз раҳматинг билан кечиргин,
Эй раҳм-шафқати чексиз Зот!
• Аллоҳим! Бизни бу кечада фазлу караминг ила ўраб олгин.
Бизни валийларинг қаторида қилгин.
Бу кечани биз учун минг ойдан яхшироқ, юксак ажру мукофотга эга ва бойлик манбаи бўлган кеча қилиб қўйгин.
• Аллоҳим! Бизни гуноҳларимиз мағфират этилган, амалларимиз қабул қилинган,
Саъй-ҳаракатимиз мақталган ва савобли савдодан зарар кўрмаган ҳолда бу кечадан чиқаргин.
Дилларимиздаги касалликларга шифо бергин ва чуқур, холис тавбага муяссар қилгин.
• Аллоҳим! Бизни, аҳлимизни, фарзандларимизни ва барча мусулмонларни дўзаҳдан озод этилганлар қаторида қилгин.
• Аллоҳим! Бизни бу кечада
Сен рози бўладиган бандаларингдан қилгин.
Бизга раҳматинг ила назар солгин, дуоларимизни эшитиб ижобат қилгин.
• Аллоҳим! Бу кечадаги барча яширин сирлар, нурлар ва баракотлар ила бизни мукофотла ва сўраганларимизни қабул қилгин.
• Аллоҳим! Бу улуғ кечада биздан бирорта гуноҳ қолдирмай кечиргин.
Бирорта касални шифосиз қолдирмай шифо бергин.
Бирорта маййитни раҳматингдан бебаҳра қилмай мағфират қилгин.
Бирорта дуони жавобсиз қолдирмай ижобат қилгин.
• Аллоҳим! Ҳар бир муҳтожга ризқ бергин, қийналганларга енгиллик бергин, йўқотганларига барча яхшиликларни қайтариб бергин.
• Эй Роббим! Барча эҳтиёжларимизни осон қилиб бергин ва барча ҳолатларимизда биздан рози бўлгин.
• Аллоҳим! Бизни Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоатига муяссар қилгин.
Ҳавзи Кавсарга киргизиб, у зотнинг муборак қўлидан ширин сув ичишни насиб қилгин.
• Аллоҳим! Биз Муҳаммад алайҳиссаломни кўрмасдан унга иймон келтирдик,
Бизга жаннатда у билан бирга бўлишни насиб қилгин.
• Аллоҳим! Бизга ажр-савоблардан, бахт-саодатдан, тинчлик-хотиржамликдан ва жаннат неъматларидан ўлчовсиз бергин.
• Эй эҳтиёжларни қондирувчи Аллоҳ!
Бизга яхшиликлар беришингни сўраймиз. Барча дард ва ғамларимиздан халос қил.
• Эй улкан раҳмат соҳиби Аллоҳ!
Биз Сенга муҳтожмиз.
Биздан бирор яхшиликни аяма.
Барча ишларимизни раҳматинг билан осон қилгин.
• Эй Роббим! Биз Сендан динимизда мустаҳкамлик, умримизда барака, жасадимизда соғлик, ризқимизда кенглик, ўлимдан олдин тавба, вафотда шаҳидлик ва қиёматда мағфират сўраймиз.
• Аллоҳим! Бизга жаннатда муборак юзингни кўришни насиб қилгин.
• Аллоҳим! Барча дардмандларга шифо,
Барча қарздорларга ҳалол ризқ,
Барча қийналганларга осонлик ато эт.
• Эй Роббим! Бизга ҳеч қачон хорлик берма.
Ким Сендан қудрат топса, у ҳеч қачон ожиз бўлмайди.
• Эй Роббим! Сенга боғланган одам ҳеч қачон адашмайди.
Сенга суянган одам ҳеч қачон заифлашмайди.
• Эй Роббим! Бизга дуоларимизнинг қабул бўлиши бахтини насиб эт.
• Эй Роббим! Бизни бу дунё ва охиратнинг барча офатларидан сақла.
• Эй Роббим! Биз ўзимиз учун, ота-оналаримиз учун ва барча мусулмонлар учун мағфират сўраймиз.
• Аллоҳим! Бизга раҳм қил, бизга раҳм қил, бизга раҳм қил!
• Аллоҳим! Барчамизнинг дуоларимизни қабул қил!
Омин!