Дуога муҳтож қул


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Маълумот кўчирилганда манба кўрсатилмаса рози эмасмиз.
Мурожаат учун ⤵️
@eslatma_azharBot
إلهي مقصودي أنت ورضائك، هب لي حبك ومعرفتك والرغبة والشوق إليك
إلهي أنت مقصودي، ورضاك مطلوبي

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


• Аллоҳ таоло Исломни
• Илм билан безади,
• Тарбия билан юксалтирди,
• Тақво билан шарафли қилди.

Ҳазрати Зуннуни Мисрий қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Эй инсон!
• Бу фоний дунёда Аллоҳ таолодан қўрқишни қалбингдан чиқарма!
• Қутулиш йўли
• Фақатгина Аллоҳ таолога итоат қилишдадир...

Ҳазрати Увайс Қароний қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
2-қисм.
“Ихлос”.
🕊Дуога муҳтож қул


• Солиҳ амаллар ва хайрли ишларнинг асоси,
• Ҳузур билан истеъмол қилинган ҳалол луқмадан бошланади.

Ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Дунёдаги энг катта жазо
• Аллоҳ таоло тилингизни
• Ўзининг зикр қилишдан тўсиб қўйишидир.

Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


• Ҳар тонг остонага чиқиб назар солиб, "ўргатайин", дейман.
• Аммо, ўрганадиган йўқ,
• Олам "ўргатаман", дейдиганларга тўлиб кетибди.

Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


[ليلة النصف من شعبان عند الفخر الرازي]

Фахриддин Розий роҳимаҳуллоҳга кўра Шаъбон ойининг 15 кечаси

وَقِيلَ إِنَّمَا سُمِّيَتْ بِلَيْلَةِ الْبَرَاءَةِ، وَلَيْلَةِ الصَّكِّ، لِأَنَّ الْبُنْدَارَ (جامِعُ الخَراج) إِذَا اسْتَوْفَى الْخَرَاجَ مِنْ أَهْلِهِ كَتَبَ لَهُمُ الْبَرَاءَةَ، كَذَلِكَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ يَكْتُبُ لِعِبَادِهِ الْمُؤْمِنِينَ الْبَرَاءَةَ فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ،

Ушбу кеча "Бароат кечаси" ва "Сок (Ҳужжат) кечаси" деб аталишининг сабаби шундаки,
Хирож (солиқ) йиғувчи хирожни тўлиқ йиғиб олганидан сўнг,
Унинг тўлангани ҳақида ҳужжат (бароатнома) ёзиб беради.
Худди шундай, Аллоҳ таоло мўмин бандалари учун бу кечада бароат (гўёки гуноҳлардан озодлик ҳужжати) ёзади.

وَقِيلَ هَذِهِ اللَّيْلَةُ مُخْتَصَّةٌ بِخَمْسِ خِصَالٍ:

Бу кеча беш фазилатга эга:

الْخَصْلَةُ الْأُولَى: تَفْرِيقُ كُلِّ أَمْرٍ حَكِيمٍ فِيهَا، قَالَ تَعَالَى: ﴿فِيها يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ﴾.

1. Ҳикматли ишлар тақсимланади.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган:
"Унда ҳар бир ҳикматли иш тақсимланади".
(Духон, 4-оят)

وَالْخَصْلَةُ الثَّانِيَةُ: فَضِيلَةُ الْعِبَادَةِ فِيهَا،
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: «مَنْ صَلَّى فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ مِائَةَ رَكْعَةٍ أَرْسَلَ اللَّهُ إِلَيْهِ مِائَةَ مَلَكٍ ثَلَاثُونَ يُبَشِّرُونَهُ بِالْجَنَّةِ، وَثَلَاثُونَ يُؤَمِّنُونَهُ مِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَثَلَاثُونَ يَدْفَعُونَ عَنْهُ آفَاتِ الدُّنْيَا، وَعَشَرَةٌ يَدْفَعُونَ عَنْهُ مَكَايِدَ الشَّيْطَانِ».

2. Ибодатнинг улуғ савоби бор.
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
"Ким бу кечада юз ракъат намоз ўқиса,
Аллоҳ таоло унга юзта фариштани юборади,
Ўттизтаси жаннат билан хушхабар беради,
Ўттизтаси дўзах азобидан омонлигини кафолатлайди,
Ўттизтаси дунё офатларидан ҳимоя қилади,
Ўнтаси эса шайтоннинг васвасаларидан сақлайди".


الْخَصْلَةُ الثَّالِثَةُ: نُزُولُ الرَّحْمَةِ،
قَالَ عَلَيْهِ السَّلَامُ: «إِنَّ اللَّهَ يَرْحَمُ أُمَّتِي فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ بِعَدَدِ شَعْرِ أَغْنَامِ بَنِي كَلْبٍ».

3. Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
"Аллоҳ таоло бу кечада умматимга Бани Калб қабиласининг қўйларининг тукларича раҳмат нозил қилади".

وَالْخَصْلَةُ الرَّابِعَةُ: حُصُولُ الْمَغْفِرَةِ،
قَالَ ﷺ: «إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى يَغْفِرُ لِجَمِيعِ الْمُسْلِمِينَ فِي تِلْكَ اللَّيْلَةِ، إِلَّا لِكَاهِنٍ، أَوْ مُشَاحِنٍ، أَوْ مُدْمِنِ خَمْرٍ، أَوْ عَاقٍّ لِلْوَالِدَيْنِ، أَوْ مُصِرٍّ عَلَى الزِّنَا».

4. Гуноҳлар мағфират этилади.
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
"Аллоҳ таоло бу кечада барча мусулмонларни мағфират қилади.
Фақат сеҳргар, душманлик қилувчи, майхўр, ота-онасига итоатсиз ва зинони давом эттирувчи бу мағфиратдан мустасно".

وَالْخَصْلَةُ الْخَامِسَةُ: أَنَّهُ تَعَالَى أَعْطَى رَسُولَهُ فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ تَمَامَ الشَّفَاعَةِ، وَذَلِكَ أَنَّهُ سَأَلَ لَيْلَةَ الثَّالِثَ عَشَرَ مِنْ شَعْبَانَ فِي أُمَّتِهِ فَأُعْطِيَ الثُّلُثَ مِنْهَا، ثُمَّ سَأَلَ لَيْلَةَ الرَّابِعَ عَشَرَ، فَأُعْطِيَ الثُّلُثَيْنِ، ثُمَّ سَأَلَ لَيْلَةَ الْخَامِسَ عَشَرَ، فَأُعْطِيَ الْجَمِيعَ إِلَّا مَنْ شَرَدَ عَلَى اللَّهِ شِرَادَ الْبَعِيرِ.

‌5. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тўлиқ шафоат ҳуқуқи берилди.
Бу кечада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга уммати учун тўлиқ шафоат бериш ҳуқуқини ато қилди.
– У зот 13-Шаъбон кечасида дуо қилдилар, умматларининг учдан бир қисмига шафоат берилди.
– 14-Шаъбон кечасида дуо қилдилар, учдан икки қисмига шафоат берилди.
– 15-Шаъбон кечасида дуо қилдилар ва умматнинг барчасига шафоат берилди,
Фақат Аллоҳ таолодан бош тортган ва туя каби қочиб кетганлар мустасно.

- «التفسير الكبير/مفاتيح الغيب» للإمام فخر الدين الرازي (ت. ٦٠٦هـ)

- Имом Фахриддин Розий (вафоти 606-ҳижрий) роҳимаҳуллоҳнинг
«Тафсирул кабир/ Мафатийҳул ғойб» номли тафсир китобидан.

🕊Дуога муҳтож қул


#дуо
Шаъбон ойининг 15 кечасига хос дуо

Аллоҳим! Шаъбон ойининг 15 кечасида Сендан сўрайман:
Эй Роббим, бу муборак кечада бизлар учун хайрли тақдирлар ёзгин.
Сен солиҳ бандаларинг учун қандай хайрни тақсим қилган бўлсанг, бизга ҳам шундан насиб эт. Қарорингни биз учун энг яхши ҳолда битиргин ва бизни бахтлилар қаторида ёзгин.

Аллоҳим! Исмимизни ва фарзандларимизни саодатлилар рўйхатида қилгин.
Руҳимизни шаҳидлар қаторида қилгин. Эҳсонимизни юксак даражаларда,
Гуноҳкорларимизни эса мағфират этилганлар қаторида қилгин.

Аллоҳим! Бу кечада ҳар қандай хайр эшигини кимга очган бўлсанг, бизга ҳам шу эшикларни очиб бер ва бизга ёпиб қўйма.
Бизни ҳалол ва пок ризқ билан ризқлантириб, фақирликдан қутқаргин.

Аллоҳим! Агар бу кечада хайр, саломатлик, тинчлик, кенг ризқ ва барака тақсим қилган бўлсанг,
Бизга ҳам шундан насиб этгин.
Агар ёмонлик, офат, мусибат ёки фитналар нозил қилган бўлсанг,
Бизни ва барча мусулмонларни шундан асрагин.

Аллоҳим! Бу кечада қилган зикримизни ва шукримизни қабул қилгин ва унинг қабул этилишини мукаммал қилгин.
Агар бизда бепарволик, камчилик ёки ғафлат бўлган бўлса, Ўз раҳматинг билан кечиргин,
Эй раҳм-шафқати чексиз Зот!

Аллоҳим! Бизни бу кечада фазлу караминг ила ўраб олгин.
Бизни валийларинг қаторида қилгин.
Бу кечани биз учун минг ойдан яхшироқ, юксак ажру мукофотга эга ва бойлик манбаи бўлган кеча қилиб қўйгин.

Аллоҳим! Бизни гуноҳларимиз мағфират этилган, амалларимиз қабул қилинган,
Саъй-ҳаракатимиз мақталган ва савобли савдодан зарар кўрмаган ҳолда бу кечадан чиқаргин.
Дилларимиздаги касалликларга шифо бергин ва чуқур, холис тавбага муяссар қилгин.

Аллоҳим! Бизни, аҳлимизни, фарзандларимизни ва барча мусулмонларни дўзаҳдан озод этилганлар қаторида қилгин.

Аллоҳим! Бизни бу кечада
Сен рози бўладиган бандаларингдан қилгин.
Бизга раҳматинг ила назар солгин, дуоларимизни эшитиб ижобат қилгин.

Аллоҳим! Бу кечадаги барча яширин сирлар, нурлар ва баракотлар ила бизни мукофотла ва сўраганларимизни қабул қилгин.

Аллоҳим! Бу улуғ кечада биздан бирорта гуноҳ қолдирмай кечиргин.
Бирорта касални шифосиз қолдирмай шифо бергин.
Бирорта маййитни раҳматингдан бебаҳра қилмай мағфират қилгин.
Бирорта дуони жавобсиз қолдирмай ижобат қилгин.

Аллоҳим! Ҳар бир муҳтожга ризқ бергин, қийналганларга енгиллик бергин, йўқотганларига барча яхшиликларни қайтариб бергин.

Эй Роббим! Барча эҳтиёжларимизни осон қилиб бергин ва барча ҳолатларимизда биздан рози бўлгин.

Аллоҳим! Бизни Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоатига муяссар қилгин.
Ҳавзи Кавсарга киргизиб, у зотнинг муборак қўлидан ширин сув ичишни насиб қилгин.

Аллоҳим! Биз Муҳаммад алайҳиссаломни кўрмасдан унга иймон келтирдик,
Бизга жаннатда у билан бирга бўлишни насиб қилгин.

Аллоҳим! Бизга ажр-савоблардан, бахт-саодатдан, тинчлик-хотиржамликдан ва жаннат неъматларидан ўлчовсиз бергин.

Эй эҳтиёжларни қондирувчи Аллоҳ!
Бизга яхшиликлар беришингни сўраймиз. Барча дард ва ғамларимиздан халос қил.

Эй улкан раҳмат соҳиби Аллоҳ!
Биз Сенга муҳтожмиз.
Биздан бирор яхшиликни аяма.
Барча ишларимизни раҳматинг билан осон қилгин.

Эй Роббим! Биз Сендан динимизда мустаҳкамлик, умримизда барака, жасадимизда соғлик, ризқимизда кенглик, ўлимдан олдин тавба, вафотда шаҳидлик ва қиёматда мағфират сўраймиз.

Аллоҳим! Бизга жаннатда муборак юзингни кўришни насиб қилгин.

Аллоҳим! Барча дардмандларга шифо,
Барча қарздорларга ҳалол ризқ,
Барча қийналганларга осонлик ато эт.

Эй Роббим! Бизга ҳеч қачон хорлик берма.
Ким Сендан қудрат топса, у ҳеч қачон ожиз бўлмайди.

Эй Роббим! Сенга боғланган одам ҳеч қачон адашмайди.
Сенга суянган одам ҳеч қачон заифлашмайди.

Эй Роббим! Бизга дуоларимизнинг қабул бўлиши бахтини насиб эт.

Эй Роббим! Бизни бу дунё ва охиратнинг барча офатларидан сақла.

Эй Роббим! Биз ўзимиз учун, ота-оналаримиз учун ва барча мусулмонлар учун мағфират сўраймиз.

Аллоҳим! Бизга раҳм қил, бизга раҳм қил, бизга раҳм қил!

Аллоҳим! Барчамизнинг дуоларимизни қабул қил!
Омин!
Омин!
Омин!

1.5k 0 112 2 15

• Қалб уйғоқлигининг аломати
• Инсон охират учун тайёрланмоқ,
• Доимо охират фикрида бўлмоқдир.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Ҳафизаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
1-қисм.
"Кириш".

🕊Дуога муҳтож қул


«Африкалик қизиқчи Тревор Ноа айтади:

• Ер юзида мусулмонларнинг сони бир ярим миллиарддан зиёд.

• Агар улар «террорист» бўлганида,
• Биз тирик қолмаган бўлардик».
🕊Дуога муҳтож қул


• Одамларга ҳар доим ҳам маслаҳат керак эмас.
• Уларга баъзан,
• Уни қўлловчи қўл,
• Тингловчи қулоқ ва
• Тушунгувчи юрак керак.

Долорес Хоним
🕊Дуога муҳтож қул


• Дустлар билан тортишганлар
• Душманлари ила жанг қилолмаслар!

Фотиҳ Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга сифатнинг учта мезонини келтирдилар:

Сиз қўлингиз ва тилингиз ҳеч кимга зарар бермайдиган даражада сифатли
мусулмон бўласиз;

– Ҳар нарсага аралашмаганингиз
қадар сиз сифатли мусулмон бўласиз;

– Сирларни сақлашингиз мумкин бўлган даражада сифатли мусулмон бўласиз.


Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


Ибодатда бардавом бўлиш учун нима қилишимиз керак?

1. Ҳар қандай инсон муҳити ва атрофидагилардан таъсирланади.
Муҳитга, атрофидагиларга аҳамият бериши керак.

2. Кундалик вазифаларини тартибсиз бажараётган бўлиши мумкин.
Бунинг ҳам ибодатга ўз таъсири бор.
Режали ва қатъиятли бўлиш керак.

3. Гуноҳ қилётган бўлиши,
Ўша гуноҳлари унинг қалбини қорайтираётган бўлиши мумкин.

Гуноҳлардан покланиш учун истиғфор айтиш керак.

4. Дуо қилмаётган бўлиши мумкин.
Дуони кўпайтириш лозим.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


• Динимиз қиёматгача боқий қолувчи диндир.
• Ҳаётда қандай умр кечираётган бўлсак,
• Бу умр динимизнинг соябони (кўрсатмалари) остида бўлади.
• Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага пайғамбар қилиб юборилганда бўлган биринчи инсондан тортиб, энг охирги инсонгача барча учун бирдек амал қилинадиган қоидадир.
Ҳаётнинг ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан ривожланиши,
• Инсон фойдаланаётган воситаларнинг технологик жиҳатдан илгарилаб кетиши
• Мазкур қоидани ўзгартирмайди.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг
«Интернет фиқҳи» китобидан

🕊Дуога муҳтож қул


Неъматга боймиз.
• Неъматларга ғарқ бўлиб яшаяпмиз.

• Инсон бўлиб мукаррам бўлишимиз неъматдир;
• Нафас олишимиз неъмат;
• Иймон аҳлидан бўлишимиз неъмат;
• Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиб туғилишимиз неъмат;
• Қуръондек китобимиз бўлиши неъмат;
• Атрофимиздаги инсонлар, ака-укаларимиз, дўстларимиз неъмат;
• Аёлларимиз, фарзандларимиз ҳам неъмат.

• Булар баъзан ўзлари билан дард келтирсалар ҳам, барибир неъматлигича қолади.
• Ҳисоби берилмайдиган ҳеч қандай неъмат йўқ.
• Ҳар бир неъматнинг ҳисоби сўралади ва бу сўроқ бугунги куннинг шартлари асосида эмас,
• Ўша дахшатли Куннинг шартлари асосида бўлади.
• Ўша кун ҳақдир, ҳисоб-китоб ҳақдир.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг
«Ҳур юракли йигит» китобидан

🕊Дуога муҳтож қул


• «Мендан ҳеч нима чиқмайди!» деб ўзингни йўқ санама.
• Сендан кўп нарса чиқади.
• Ҳеч нарса қўлингдан келмас,
• Курашиш қўлингдан келмас,
• Инфоқ-эҳсон қилиш қўлингдан келмас,
• Сахаргача таҳажжуд ўқиёлмайссан,
• Сахарда туриб Қуръон ўқиёлмассан,

• Лекин сени яратган Аллоҳ таолони яхши кўролмайсанми?
• Сенга суннатини мерос қилиб қолдирган
• Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онангдан кўпроқ яхши кўролмайсанми?
• Албатта буни қилиш қўлингдан келади.
• Буни қилгандан кейин,
• Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланмайсанми?!
• Шафоатга талабгор мусулмон бўлмайсанми?
• Ҳеч нима чиқмайди мендан дегандинг?
• Кўр, ҳеч нима эмас, яхшигина мўмин чиқди сендан.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг
«Ҳур юракли йигит» китобидан

🕊Дуога муҳтож қул


• Қилаётган ишларингни сени яратган Роббинг кўриб турибди.
• Кўрганларини ҳам бир кун сенинг олдингга қўяди.
• Қаерда нима гап гапирдинг,
• Қаерда нима иш қилдинг,
• Ҳаммаси сенга кўрсатилади.
• Сен унутган бўласан,
• Лекин сени кузатаётганлар
(Икки елкамиздаги фаришталар) унутмайдилар.
• Ўша кун ёдингдан чиқмаса бас, нима қилмоқчи бўлсанг, қил.
• Ўзингни «мен билан ҳеч кимнинг иши йўқ», деб ўйлама.
• Сен ёлғиз эмассан.
• Роббингнинг кўз ўнгидасан.
• Куннинг ёруғида ҳам, туннинг қоронғисида ҳам Унинг ҳузуридасан.
• У сени эркин қилиб қўйди,
• Лекин ҳисоб-китобсиз қўйиб қўймайди.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг
«Ҳур юракли йигит» китобидан

🕊Дуога муҳтож қул


Ҳур юракли йигит
• Инсоний муносабатларда ҳам ҳурдир.
• Инсондир, марҳаматлидир.
• Ғурурлидир, савиялидир.

• Ҳеч кимни ерга урмайди,
• Ўзи ҳам паст кетмайди,
• Ҳеч кимни ерга уришларига ҳам қараб турмайди.

• Масжидда қандай бўлса,
• Савдо-сотиқда ҳам шундай бўлади.


Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг
«Ҳур юракли йигит» китобидан

🕊Дуога муҳтож қул

Показано 20 последних публикаций.