БИР КАЛИМАНИНГ КУЧИ
Ривоятга кўра, Анас розияллоҳу анҳу Ҳажжожнинг ҳузурига кириб, унга қўпол сўзларни айтибди. Чунки Ҳажжож жуда золим бўлиб, мусулмонлар қонини тўкиб, уларга зулм ўтказар эди. Ҳажжож ғазабланиб, уни жазоламоқчи бўлибди. Лекин уни жазолашга ҳеч қодир бўлмабди. Жазолай олмаслигини билган Ҳажжож: "Эй Анас, қанча ҳаракат қилмай, сени жазолай олмадим", деди. Анас розияллоҳу анҳу бунинг сирини шундай деб билдирибди: "Расулуллоҳ алайҳиссалом на заҳар, на сеҳр ва на золим султон зарар етказа олмайдиган бир дуони менга ўргатганлар".
Шунда қизиқиб, Ҳажжож шу дуони ўргатишини сўрайди. Лекин Анас розияллоҳу анҳу Ҳажжожга: "Сен золимсан, сенга уни ўргатмайман", деб, унинг ҳузуридан чиқиб кетади. Анас розияллоҳу анҳу умрининг охирига қадар бу сирни ҳеч кимга айтмаган экан. Вафоти яқинлашганда хизматкорини олдига чақириб: "Бир нарса бўйнимда кетмасин, сенга бир дуони ўргатаман. Буни менга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганлар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм", деб айтсанг, Аллоҳнинг номини тилга олиш билан ер юзи ва осмондаги бирон нарса сенга зарар етказа олмайди, Аллоҳ эшитгувчи ва Билгувчидир", дебди.
"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан олинди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.