ЯХШИ ТАРБИЯНИНГ БОШЛАНИШИ: ОЛДИНДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАРНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ Яхши тарбия бола туғилишидан аввал бошланади. Турмуш қуришдан олдин яхши турмуш ўртоғини танлаш керак. Никоҳдан кейин ҳомиладор она ўз соғлиғига, овқатланишига яхшилаб эътибор бериши, танасига зарарли моддаларнинг кириб келишидан қочиши керак. Ота ҳам ўз ўрнида ҳомиладор турмуш ўртоғига имкони борича ғамхўрлик қилиши керак, иложи борича вазифалари ва ишларини енгиллаштириши ва унга етарлича дам олиш, ухлашга имкон яратиб бериши зарур. Бу ерда биз ота-оналарга олдинда турган вазифа ва яхши тарбияга эришиш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар ҳақида умумий маълумотни таклиф қиламиз. Ота-оналар дуч келадиган қийинчиликларни ортиқча ёки паст баҳоламасликлари учун уларнинг ҳақиқий кўламини билиш фойдалидир. Агар улар ота-оналикни жуда осон деб ҳисобласалар, улар ўзларини бунга тайёрлашга эҳтиёж сезмайдилар. Агар улар буни жуда қийин деб ҳисобласалар, умидсизликка тушиб, таслим бўлишлари мумкин. Гарчи фарзанд тарбияси энг қизиқарли, рағбатлантирувчи ва охир-оқибат энг ёқимли тажриба бўлиши мумкин бўлса-да, у энг талабчан бўлиши мумкин. Инсоннинг бутун ҳаёти бир қатор синовлардан иборат ва фарзанд тарбиялаш энг қийин синовлардан биридир. Шунинг учун романтик тушунчаларни бир четга суриб, баъзи ҳақиқатларни англаб етиш мақсадга мувофиқ бўлади. Фарзандга яхши тарбия бериш оддий иш эмас ва у ҳеч қачон хатоларсиз амалга ошмайди. Фарзандлар ота-онасининг сабр-тоқатини синаб кўради, ҳатто улар бирга бўлмаган пайтларида ҳам, уларнинг қалби ва онгини банд қилишади. Болаларнинг пайдо бўлиши билан инсоннинг ҳаёти кескин ўзгаради. Барча болалар, шу жумладан, барча ота-оналар ҳам ўзига яраша қобилият ва салоҳиятга эга. Ота-оналик инсон ёлғиз ўзи ҳал қилиши керак бўлган нарса эмас. Кўпгина ота-оналар ўз фарзандларига ғамхўрлик қилиш учун, жумладан, ўқитувчилар, энагалар, қа- риндошлар, диний раҳбарлар ва дўстларни ўз ичига олувчи ёрдам тармоқларига эга. Фарзанд кутилаётган пайтда, биз қуйидаги кўрсатмаларни қўллашни бошлашимиз мумкин. Бу кўп қилиниши ёки қилинмаслиги керак бўлган ишлар ва чалкашликларга дучор бўлмаслик учун кенгроқ тасвирни ёдда тутишга ёрдам беради. Оилавий ҳаётингизга ва уйингизга мувозанатли қарашга ёрдам бериш учун қуйидаги саккиз йўналишни англаб етишга ҳаракат қилинг. @DrGavharDarvish