Репост из: Rasul Kusherbayev
Фарзандларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!
Кеча Тошкентда аутизм ва эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг ота-оналарга ёрдам бериш учун кўнгиллиларни бир жойга жамлаган югуриш мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбир Экология вазирлигининг ташаббуси бўлиб, таъкидлаш жоизки, вазирликнинг атроф-муҳитни асраш ва айни пайтда эътиборга муҳтож оилаларга ёрдам бериш борасидаги муҳим қадамларидан бири бўлди.
Югуриш мусобақаси бош ҳомий “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Murad Buildings ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Марафон нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни, балки экологик муаммоларга эътиборни жалб этишни ҳам мақсад қилган эди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ғолибларнинг медаллари болалар томонидан тайёрланган бўлиб, бу медаллар нафақат ғалаба рамзи, балки меҳр-оқибат, умид ва инсонийлик тимсолига айланди.
Худди шундай марафон эртага Нукусда ҳам бўлиб ўтади. Тўпланган 86 миллион сўм маблағ хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда алоҳида эҳтиёжли болалар учун бепул таҳлил ва текширувлар ўтказишга сарфланади. Умид қиламизки, ушбу эзгу ташаббус оилавий қадриятларни ҳамда фарзандларининг ҳаёт сифатини яхшилаш устида курашаётган ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
👉 @r_kusherbayev