Rasul Kusherbayev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади:

🔹яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

🔹пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

🔹Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

🔹Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка торттирмоқчи

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси, депутат Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка торттириши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Telegram’даги каналида ёзган.

👉 @r_kusherbayev


❗️"Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини
таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилибди.

Қонун лойиҳаси бўйича 10 кун давомида муҳокама қилиш ва таклифлар билдириш мумкин бўлади.

Лойиҳа Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

Лойиҳа матни билан мана бу ерда танишиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev


Муаммони кўтарганлар муаммо эмас, муаммонинг ўзи МУАММО

Инқирозга қарши чоралар интернетда тролларни ёллаш билан ҳал этилмайди. Шу жумладан, энергетика соҳасидаги муаммоларга ҳам.

Муаммони кўтарганлар муаммо эмас, муаммонинг ўзи муаммо. Ва у ҳал этилмагунча ундан қочиб қутулиб бўлмайди.

Буни давлат бюджети ҳисобидан ойлик олувчи "троллар армияси"га топшириқ берувчилар ҳам англашлари керак! Халқ солиғидан шаклланадиган бюджет интернет "троллар"ига сарфлаш учунмас. Бюджет маблағини уларгамас, муаммони ҳал этишга сарфлаган самарали ва тўғри.

👉 @r_kusherbayev


❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

👉 @r_kusherbayev


❗️Эртадан бошланади: «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми эртага, 1 февралдан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ўзини ДХХ ҳодими деб таништирган фирибгар 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Суд ҳукмига кўра, ўзини ДХХ ходими деб таништириб, фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятларни содир этган хавфли рецидивист шахс 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

👉 @r_kusherbayev


❗️Солиқ қўмитаси ҳисобланган ва тасдиқланган кешбэк миқдорлари ўртасидаги фарқ ҳақида

Soliq мобил иловасида чекларни рўйхатдан ўтказгандан сўнг, кешбэк кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тасдиқланади.

Агар сиз товар ёки хизмат сотиб олган тадбиркорлар солиқ ҳисоботини тақдим этмаган бўлса, ёки унда камчиликлар мавжуд бўлса ёхуд уларнинг солиқ қарздорлиги тўланмаган бўлса, кешбэк фақат шу камчиликлар бартараф этилганидан кейин тасдиқланади.

Масалан, декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот (йиллик ҳисобот), шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот 15 февралдан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Шу боис, баъзи ҳолларда кешбэк ҳали "тасдиқланиш жараёнида" бўлиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev


❗️Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади. Қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Қўнкубоева берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда.

Бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

👉 @r_kusherbayev


❗️Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди

Истанбулда қўлбола алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 30 январь ҳолатига кўра 23 нафарга етди. Уларнинг икки нафари аёл киши.

Bафот этган барча фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошлар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

👉 @r_kusherbayev


❗️Билиб қўйинг

Талабалар 3-курсдан бошлаб қонуний тарзда ишлаши мумкин


Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган.

Ушбу тартиб давлат ва нодавлат ОТМ талабалари учун бирдек амал қилади.

👉 @r_kusherbayev


❗️Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди

Ҳолат бўйича ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ, қурбонлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

👉 @r_kusherbayev


❗️Ўзбекистонга четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади.

2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

👉 @r_kusherbayev


❗️Ҳукуматнинг қарори ишламаяпти(ми?)

Таъмирлаш учун имтиёзли ипотека кредит қачон ишга тушади?


Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор ҳалигача ишга тушмаган, баъзи одамлар буни кутмоқда.

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида 2024 йилнинг 1 декабридан бошлаб якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилган эди.

Ушбу ипотека кредитини расмийлаштириш учун online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборилиши лозим.

Бироқ шу кунга қадар ушбу плафторма орқали ариза қолдириш функцияси ишга туширилмади ва шу сабабли банклар томонидан кредит ажратиш ҳанузгача бошланмади. Одамлар интизорлик билан кутмоқда. Бу яна қанча узоқ давом этади?

👉 @r_kusherbayev


❗️Навоийда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.-c.” МЧЖни бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германия давлатига ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Vatandosh TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Hukumat vaziyatni o‘zgartirmasa, 20 yildan keyin Toshkentda yashab bo‘lmaydi” – ekologlar

Dunyoning eng arzon poytaxtlari, eng sovuq poytaxtlari, eng issiq poytaxtlari kabi turli solishtirma reytinglarda e’tirof etib turiluvchi Toshkent shahri so‘nggi yillarda yana bir reytingda tez-tez tilga olinadigan bo‘ldi. Bu “Dunyoning havosi eng iflos poytaxtlari” reytingi.

5 millionga yaqin odam istiqomat qilayotgan Toshkent havosi, afsuski, so‘nggi yillarda turli sabablarga ko‘ra, keskin yomonlashdi. Energetika sohasidagi yomon boshqaruv, paydarpay, rejasiz qurilishlar, daraxtlarning ayovsiz kesib tashlanishi, transport vositalarining ko‘payishi va poytaxt atrofidagi uning havosiga salbiy ta’sir qiluvchi boshqa jarayonlar qadim kentning osmonini toza havoga tor qildi.

Avval boshda holat kritik darajaga borsa-da, bu haqida gapirgan jamoat faollari ovoziga ko‘p ham e'tibor berilmadi. Havo sifatini tekshiruvchi manbalar ma'lumotlari konspirologiya deb biluvchilar, Toshkent changi inson salomatligi uchun zararli emas, deb aytganlar ham bo‘ldi. Savollar ko‘p, javoblar turfa.

“Vatandosh” intellektual klubining bu galgi munozarasi Toshkentning yashash uchun xavfli ob-havosi va uni qanday yaxshilash mumkinligi masalalariga bag‘ishlandi.

📱 https://youtu.be/wu2xyVNpJJg

Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube


❗️Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

30 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

👉 @r_kusherbayev


“Payme” устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитаси “Payme”ни онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга оператор сифатида эътироф этди.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Вашингтон осмонида йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашди

«American Airlines» компаниясига тегишли Bombardier CRJ-700 кичик йўловчи самолёти Sikorsky H-60 (Black Hawk) ҳарбий вертолёти билан қўниш йўлагига кириш жараёнида тўқнашиб кетган. Оқибатда 60 нафар йўловчиси бўлган самолёт Потомак дарёсига қулаган.

Самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси, вертолётда эса 3 нафар ҳарбий бўлган. Ҳалокат оқибатида самолёт Потомак дарёсига қулаб, бўлакларга бўлиниб кетган. Вертолёт ҳам сувга қулаган.

Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.

👉 @r_kusherbayev


❗️Трансгендерлар Трамп жамоасига қарши судга мурожаат қилди

Олти нафар амалдаги трансгендер ҳарбий хизматчи ва армияга кириш ниятидаги яна икки киши Трамп маъмуриятига қарши трансгендерларга армияда хизмат қилишни тақиқловчи фармон юзасидан шикоят қилди.

Яна бир даъво трансгендер аёл маҳбусдан келиб тушди.  Аниқланишича, у 15 ёшидан бошлаб гормонлар қабул қила бошлаган ва шу пайтгача аёллар ахлоқ тузатиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган эди. Бироқ, Трампнинг фармонидан сўнг у эркаклар қамоқхонасига кўчирилган.

👉 @r_kusherbayev

Показано 20 последних публикаций.