Darmon Tv


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


🌱Канал малакали доришунос ва врачлар томонидан ташкил этилган
🩵 Дори - дармонлар фойдаси ва зарари, улардан тўғри фойдаланиш тўғрисидаги канал
🫧 Сохта дориларни биргаликда фош қиламиз. БАДлар ва бошқа фармбизнес сирлари.
Саволлар 👉 @Xatchi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Доктор Акрамов | Блог
⚡️Магний B6 (Магне B6) организм учун муҳим бўлган магний ва витамин B6 (пиридоксин) ни ўз ичига олади. Унинг фойдалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. Нерв тизимини қўллаб-қувватлаш: Магний ва витамин B6 нерв импульсларини узатишда иштирок этади, стресс ва асабийликни камайтиради.

2. Мушакларнинг нормал ишлаши: Магний мушакларнинг тўғри қисқариши ва бўшашиши учун зарур. Бу мушак спазмлари ва крампларни камайтиради.

3. Энергия ишлаб чиқариш: Магний ва витамин B6 углеводлар, ёғлар ва оқсилларни энергияга айлантиришда иштирок этади, бу эса умумий энергия даражасини оширади.

4. Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаш: Магний юракнинг нормал ритмини сақлашга ёрдам беради ва қон босимини назорат қилади.

5. Иммун тизимини мустаҳкамлаш: Витамин B6 иммун тизимини қўллаб-қувватлайди ва инфекцияларга қарши курашишда ёрдам беради.

6. Сўрилишни яхшилаш. Витамин B6 магнийнинг ичаклардан сўрилишини яхшилайди, бу эса магнийнинг самаралироқ ишлатилишига ёрдам беради.

@acramov 👈 обуна бўлинг


⚡️Ошқозон ва ичак фаолиятини тиклаш учун қуйидаги дориларни шифокор тавсияси билан қабул қилиш мумкин:

1.Антацидлар Ошқозон кислотасини нейтраллаштириш учун антацидлар, масалан, Маалокс ёки Гавискон.
2. Пробиотиклар: Ичак микрофлорасини тиклаш учун пробиотиклар, масалан, Линекс ёки Бифиформ.
3. Ферментлар: Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ферментлар, масалан, Мезим ёки Фестал.
4. Антиспазмодиклар: Ичак спазмларини камайтириш учун антиспазмодиклар, масалан, Но-шпа ёки Дюспаталин.

Шунингдек, симптомлар давом этса ёки ёмонлашса, шифокор билан маслаҳатлашиш муҳим.

@Darmontv 👈 обуна бўлинг


Репост из: Доктор Акрамов | Блог
Бош оғриғини енгиллаштириш учун дорилар

1. Парацетамол: Бу дори оғриқни енгиллаштириш ва иситмани тушириш учун кенг қўлланилади. Унинг ножўя таъсирлари кам ва кўпчилик учун хавфсиздир.

2. Ибупрофен: Бу яллиғланишга қарши дори бош оғриғини енгиллаштиришда самарали. У яллиғланишни камайтиради ва оғриқни енгиллаштиради.

3. Аспирин: Бу дори ҳам яллиғланишга қарши таъсирга эга ва бош оғриғини енгиллаштиришда самарали. Аммо, уни қон қуйилиш хавфи бор одамлар эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.

4. Напроксен: Бу дори ҳам яллиғланишга қарши таъсирга эга ва бош оғриғини енгиллаштиришда самарали. Унинг таъсири узоқ давом этади.

5. Суматриптан: Бу дори мигренга қарши махсус ишлаб чиқилган. У мигрен ҳужумларини енгиллаштиришда самарали.

6. Элетриптан: Бу ҳам мигренга қарши дори бўлиб, мигрен ҳужумларини тезда енгиллаштиради.

Ушбу дориларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш муҳим.

🔍 Расмда қандай холда бошнинг қайси қисми оғриши кўрсатилган.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Репост из: Доктор Акрамов | Блог
⚡️ 25 сентябр халқаро фармацевтлар куни.

Ҳурматли фармацевтлар!

Сизларни касбингизга бағишланган байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Сизлар ҳар куни инсонлар саломатлиги ва фаровонлиги учун меҳнат қиласизлар. Сизнинг билимингиз, тажрибангиз ва меҳнатингиз орқали кўплаб инсонлар шифо топмоқда ва ҳаёт сифатини яхшиламоқда.

Сизларнинг меҳнатингиз ва садоқатингиз учун миннатдормиз. Сизларга муваффақиятлар, соғлиқ-саломатлик ва бахт тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин!

🪁Хурмат билан Доктор Акрамов.

Яқинларга улашамиз.

@acramov 👈 обуна бўлинг


#Диққат #Тарқатинг

🟥 Ўзбекистонликлар яна бир хавфли болалар сиропидан огоҳлантирилди.

🟣“Rinotin kids” номли сиропнинг ичида нимадир борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлаганлиги сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг Санэпидқўмита томонидан “Rinotin kids” сиропига берилган рухсатномалар бекор қилинди.

✅Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида “Rinotin kids” номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда.

➡️ Гурухларга улашинг.

Обуна бўлинг. ➡️ @DarmonTv


N40 пост.

➡️ Ўт қийшиқлиги туфайли ўт димланишидаги дорилар.


🔖 Жигар қонни тозалагач тоза қисми организмга , филтрдан ўтмай қолган қолдик ўтга ажралади. Бу ўт ичаклар орқали ахлатга аралашиб, ранг беради ва ташқарига чиқиб кетади. Агар шу қолдиқ яхши чиқа олмаса шунга ўт димланиши дейилада.

Дорилар

🟢Аллохол таблетки №50.
🟢Дарсил 22,5 г таблетки №100.
🟢Хофитол 200 мг таблетки №60.
🟢Карсил Форте 90 мг капсулы №30.
🟢Урсофальк 500 мг таблетки №25.
🟢Урсофальк 250 мг капсулы №100.
🟢Галстена капли 50 мл
🟢Холудексан 300 мг капсулы №20.

🥼 Врач билан маслахатлашинг ва УЗИга тушинг. Эхтимол сизда тош бордир.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N39 пост

# Фармакологик бокс

🔞 Эректил дисфункциясини даволовчи Силденафил кучлими Тадалафил?

🟡 Халқ орасида Виагра номи билан машхур дори таркибида Силденафил сақлайди. Энг қизиғи ханузгача унинг тўлиқ таъсир механизми ўрганилмаган.

🟡Тадалафил силденафилдан кейинроқ кашф қилинган фармбозорда Sialis бренди жуда машхур.

Бугун хар икки брендни кичик бахсини кўрамиз.

▶️ Силденафил ичилгач таъсирини 30-40 дақиқадан сўнг номоён қилади. Таъсирини ўртача 6-7 соатгача ушлаб туради. Зарарлари бурун битиши, юз қизариши, бош оғриғи, нурдан чўчиш, кўз ёшланиши. Оригинал дорини бир таблеткаси ўртача 40 минг сўм туради. Экспертлар бахоси 83 фоиз.

▶️ Тадалафил ичилгач 20 дақиқада ўз таъсирини бошлайди. 36 соатгача таъсирини ушлаб туради. Ножўя таъсирлари Силденафил билан бир ҳил аммо узоқроқ давом этади. Оригинал дори донаси 30 минг сўм атрофида. Экспертлар бахоси 87 фоиз.

➡️Демак: Даволаш хусусияти ва таъсир давомийлигига кўра Тадалафил кучлироқ.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


Ўзбекистондаги энг кучли дори ишлаб чиқарувчилар.

➡️ Ўзбекистонда бир йилда ўртача 1.9 миллард долларлик дори айланади.

Қуйидаги топда, Ўзбекистонда ўз заводлари бўлган фармкомпанияларни кўришимиз мумкин.

⭐ Ҳозирча биринчиликни Жўрабек LAB эгаллаб турибди. Унинг бозордаги улуши нақд 34 фоиз.

🟢Жўрабек LAB ни асосан инфузион растворларини яхши дея оламиз. Қолганларининг сифати пулига яраша.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N38 пост

🏓Буйрак учун хавфли дорилар.

🟢Организмдан дориларни асосан жигар ва буйрак чиқариб юборади. Жигарга хавфли дориларни айтган эдик. Агар буйрагингиз заифроқ бўлса ушбу дориларни ўйлаб ичишингиз даркор.

Дорилар:

➡️ Гентамицин
➡️ Амфотерицин Б
➡️ Гипотониклар ( тез давления туширувчилар)
➡️Эплеренон
➡️Кандесартан
➡️Цисплатин
➡️Ацикловир
➡️Тузи кўп овқатлар
➡️Алкогол

🟢Буйракларни энг севгани сувдир. Сувни етарли даражада ичинг ва уларга ёрдам беринг.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


➡️Онкология ва Нос чекиш

🟠 Дори бизнесининг энг катта ва ўйинларга тўла улуши айнан Онкологияни қамраб олади. Президентимиз ҳам бу ҳақида : "Онкологияга давлат томонидан дорилар ажратилаётган бўлсада, беморлар шу дориларни кўчадан 10-15 баробар қимматга сотиб олмоқда" деб йиғилишларида айтдилар.

🟠 Ўзбекистон онкологлари куни кеча ракка олиб келувчи энг кўп омилларни санаб ўтдилар.

🆘Улар ичида эркаклар чекувчи Нос ни алохида такидлаб ўтдилар. Нос таркибига клей, калций гидроксид қўшилиши ва буни узоқ вақт чекиш натижасида эркакларда онкологик касалликлар, хусусан, оғиз бўшлиғи, халқум хиқилдоқ, қизилўнгач ва ошқозон раклари кўпайиб кетаётганини маълум қилдилар.

⚡️ Носкашлар, жонингиздан умидингиз бўлса бугуноқ бу захар заққумдан воз кечинг!

➡️Гурухларга улашамиз.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


⚠️Мана шу бола нимани шифобахш деб реклама қилса ўшанга умуман ишончсиз бўлиб чиқмоқда.

Ҳамма реклама қилган махсулотлари бир мартта кўриниб кейин ғойиб бўладиган. Қани мўжизавий деган ҳамма махсулотлари? Йўқ! Сабаби одамлар бир мартта сотиб олади ва таъсири йўқ бўлса бошқа олмайди.

❗️ Чўнтагингизни маҳкам қилинг.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


🆘ШУ ГЕЛНИ СУРТГАН АЁЛИМ ЮРОЛМАЙ ҚОЛДИ!!

🔥"Ассалому алайкум ҳурматли тахририят. Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб, турли фойдасиз, бир тийинга қиммат дориларни кўпиртириб реклама қилаётган, аниқроғи бизга ўхшаган нафақада кун кечираётган кексаларни чув тушираётган кампаниячалар сони баҳорги қўзиқориндек кўпайиб бормоқда.

🟠Бундан 20 кунча аввал юқоридаги компаниянинг турли каналлардаги рекламаси орқали "Сустав гел" мазини 540 минг сўмга сотиб олган эдик.

🟠Уч кунда тиззалардаги оғриқни бутунлай қолдириши ва яна алламбало мақтовлар айтилган мазни умр йўлдошим роппа-роса 20 кун суртгач, оғриқ бутунлай кучайиб, аввалгидан беш баттар бўлди. Ҳатто юролмай қолди.

💤Юртдошларимизга маслаҳатим: ҳар қандай компаниянинг рекламасига, маслаҳатчи ва операторларининг ширин сўзларига учиб, зўрға етаётган пенсия пулингизни сарфлаб қўйманг, кўзингизни очинг, биз алдандик, сиз алданманг!"

➡️ Хулоса сиздан.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N37 пост

😎Глицин - фойдасиз дори.

➡️Глицинни бир вақтлар тинчлантирувчи сифатида ташвиқот қилинган. Аммо глицин тўғридан тўғри мия тўсиқларидан ўта олмагани учун глицинни бу таъсири йўқ эканлигини тушиниш мумкин.

Айниқса аёллар глициннинг мўжизавий таъсирига ишонишади. Афсуски, глицин тинчлантирувчи сифатида фойдасиз дори.

✔️ Кимгадир фойда қилган бўлса, бу дори ичяпман деган психологик эффект.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N36 пост

​🚬 Кашандаликдан осонроқ қутилишга ёрдам берувчи дорилар.

➡️ Кашандалик ўпка ракига тез олиб борувчи энг зарарли одатдир. Терини қаритади, сочларни тўкади ва организмни захарлайди.

💎 Асосий дорилар


🟢Табекс
🟢 Чампекс
🟢 Никоретте
🟢 Никотин Абс

➡️Бу дорилар сигаретга бўлган хуморни жисмоний эхтиёжини блоклайди. Рухий тарафи эса иродангизга боғлиқ.

💬Гурухларга улашинг.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N35 пост

✅*Простатит* бизнеси. 🔞

➡️Ўзбекистон БАД бозорида энг кўп сотилаётган ва талабгир бўлган БАД бу Эркаклар соғлиғи ва простатит учун дея сотиладиганлардир. Радио ва твда, ижтимоий тармоқларда актив простатит бизнеси кетмоқда.

Бу ерда эътибор қилиш керак бўлган икки жихат бор.

✔️ Уролог ёки Андролог қабулига бормай, интернетдан олган нотўғри маълумотига таяниб БАД ёки буюртма қилувчи одамлар кўпинча ўзига кераксиз нарсани сотиб олишади. Яъни бошқа касаллиги бўла туриб бошқа дори олишади.

✔️ Эректил дисфункция (яъни олатнинг етарли қаттиқлашмаслиги) холати ва простатит бошқа бошқа касалликлар.

⚡️Кўп холларда эректил дисфункция умуман Простатитга боғланмайди.

Яъни эрлик қувватини бирдан камайиб қолиши 50 фоиздан кўп ҳолларда Простатитга боғлиқ эмас.

Рекламачилар қулоғингизга қуяётган гапларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Кўзингизни очинг. Андролог ва Урологга бориб текширтиринг. Жинсий аъзолар ҳам хамма аъзолар каби оддий аъзо.

Андишангиздан кимлардир пул қилишига йўл қўйманг!

💡 Яқинларга улашинг.

Обуна бўлинг 👉 @DarmonTv


N34 пост

​​🔖 Анемияда ишлатилувчи дорилар:

♾ Анемия бу қон таркибида гемоглабин миқдорини турғун камайишидир. Белгилари ранг, шиллиқ қаватлар оқариши, бош айланиши, холсизлик, кураклар ўртасида оғриқ.

✔️ Дорилар:

➥ Ферлатум
➥ Актиферрин
➥ Гемофер
➥ Малтофер
➥ Сорбифер
➥ Феррумлек

⭐Камқонликнинг ўрта оғир даражасигина дорилар билан даволаниши керак. Бу дегани гемоглабин 90 мг дан кам ҳолатда.

⚡️Қатий врач назорати остида қабул қилинади.

Обуна бўлинг 👉 @DarmonTv


N33 пост

Ўзбошимча витамин ичманг!

🔍 Организмга витаминлар минимал миқдорларда керак. Керак бўлган витаминни аввало камайиш белгиларини врач белгилаши ёки махсус анализлар тасдиқлаши керак.

Ўзимизча,  рекламалар таъсирида витамин қабул қилиш ёки уни болаларимизга бериш ярамайди. Айниқса, Витамин А, Д, Е ва К масаласида хушёр бўлиш лозим. Сабаби булар ёғда эрийди ва организм ёғ тўқимасига сингиб анча вақт қолиб кетади.

➡️Битта витаминни кўп истеъмол қилиш иккинчисини камайтиради. Витаминлардан энг кўп жигар зарар кўради.

Тери ва соч холатини ёмонлашуви,  жигар зарарланиши,  суяклар ва тоғайлар издан чиқиши каби хунук белгилар юзага келиши мумкин.

✔️ Реклама қурбони бўлманг.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N32 пост

🌩 Фолий кислотаси ёки витамин B9

➡️ Фолат кислота шпинат баргларидан олинган. Аёллар учун энг керакли витамин. Тухумдон фаолияти, тухум хужайраларининг етилиши ва аёллик гармонларини узлуксизлиги учун замин яратади.

➥ Бундан ташқари: Қон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, мия фаолиятини яхшилайди, иммун тизими такомилида ўрни бор. Ошқозон шиллиқ қаватларини тиклайди.

📣 Европада модел қизлар ва гўзал аёлларни аптечкасида албатта фолат таблеткалари мавжуд.

💸10 та таблеткаси 1500 сўм туради.

Обуна бўлинг 👉 @DarmonTv


N31 пост

​🟩 Интеллект ва хотирани кучайтирувчи дорилар.

🟢Хотира инсон ҳаётидаги энг керакли хусусиятдир. Кўпинча уни пасайишига стресслар, минераллар етишмовчилиги, турли неврологик касалликлар сабабчи бўлади.

Дорилар :

➖ Фезам
➖ Пирацетам
➖ Ноотропил
➖ Фенотропил
➖ Энцефабол
➖ Кавинтон
➖ Пикамилон
➖ Церебролизин

➡️Mазкур дориларни неврапатолог буюришга хақли. Ўзингизча қабул қилишингиз ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv


N30 пост

#Качоклар аптечкаси.

🟢 1 мақола: Протеин зарарлари.

➡️ Протеин - соф холатда ажратиб олинган структуравий оқсилдир. Унинг фойдалари:

🔖 Мускул массасини тез катталаштиради ва хажмини оширади
🔖 Машқлардан сўнг кучни тез тиклайди.
🔖 Ёғни камайтириб, мушакни кўпайтиради.

Нотўғри қўлланилганда ёки сифатсизини қабул қилгандаги зарарлари :

🌽Буйракларни ишдан чиқаради
🌽Тестастерон фаолиятини бузади
🌽Тери тошмалари ва ошқозон ичак фаолиятидаги ўзгаришлар чақиради.
🌽Бепуштлик ва эректил дисфункция чақириши мумкин.

@DarmonTv тавсияси : Протеинни қимматини олинг ва ичгач албатта машқлар бажаринг. Ақлли тренерлар қўл остида қабул қилинг.

Обуна бўлинг ➡️ @DarmonTv

Показано 20 последних публикаций.