Доктор Акрамов | Блог


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Доктор, ижодкор, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг телеграм канали.
Каналга донат (моддий ёрдам)
https://www.tirikchilik.uz/acramov
🧧Каналдан маълумот олинса, манзил кўрсатилсин!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Уйда глюкометр бўлиши керак.

Кейинги йилларда овқат саноати кескин ривожланиши билан бирга бу саноатга кимё аралашуви хам кучайди. Бу ўз ўзидан инсон организмини жиддий синовдан ўтказади. Бу захарлар организмга турли даражадаги зарбалар етказади.

Айниқса, бу зарбаларни асосийсини икки аъзо Жигар ва Ошқозон ости бези қабул қилади.

Ошқозон ости бези фаолиятини нормал кечаётганини унинг инсулин ишлаб чиқариш фаолияти орқали бир қадар текшириб туриш мумкин. Агар инсулин нормада бўлса қондаги қанд миқдори ҳам маромида бўлади.

Айнан қанд миқдорини Глюкометрлар ўлчайди.

Мен сифатлироқ бўлган глюкометрларни топ учлигини сизга тавсия қиламан.

🪴 Diacont Voice.

🪴 CareSens N.

🪴 Accu Chek Active

Бошқа глюкометрларни ҳам анализ қилишда давом этамиз. Хозирча шулар диққатимиз марказида.

Уйда албатта глюкометр бўлиши керак ва ўзингиз мустақил қандни текшириб тура оласиз.

👉 @acramov 👈


🎯Дорилар ичида энг кўп ножўя таъсир 65 фоизи Антибиотикларга тегишли.

айниқса Педиатрия практикасида бу яққолроқ номоён бўлади. Иккинчи ўринда антиконвулсантлар ( Эпилепсия ёки судирги) туради.

📮 Шу туфайли дори тавсия қилишда айнан мана шу кўрсаткичларга эътиборлироқ бўлиш даркор.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Темир Препаратларини витамин С билан берган маъқулроқ.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, анемияда темир препаратларни аскорбин кислотаси ( витамин С) билан бериш унинг сўрилиш даражасини 30 фоизга оширилади.

Ўзбекистон фарм бозоридаги 30 фоиз темир препаратлари деярли сўрилмайди ва таъсири йўқ.

@acramov 👈 обуна бўлинг


⚡️ўт қопини яхши ишлаши - инсон ёшлигини таъминлайди.

ўт қопи бўйнини буралиб қолиши хозирги кундаги энг кўп тарқалган ташхислардан бири. бунга сабаб - ўт қопи яллиғланиб тузалгандан сўнг шундай буралиш юзага келади.

Маккажўхорининг попуги яхши ўт хайдовчи сифатида ном қозонган.

Тюбаж қилиш техникасини эса каналимда келтирганман. Топиб ўқинглар.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹ОРГАНИЗМ СУВСИЗЛАНГАНИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНСА БЎЛАДИ?

🎞 Ушбу видеоролик билан танишинг, нега деса шу иссиқ кунларда организм тўғри ишлаши учун тана сув мувозатини сақлаш керак.

Сувсизланишни яширин белгилари:
⚠️ Сабабсиз чарчоқ;
⚠️ Ширинкликларга тортиш;
⚠️ Бош оғриқ;
⚠️ Хансираш;
⚠️ Бош айланиши.

Хавфли белгилари:
🆘 Юракнинг тез уриши;
🆘 Қон босими пасайиши;
🆘 Сийдикнинг тўқ рангда бўлиши;
🆘 Нагрузка пайтида терламаслик;
🆘 Хушдан кетиш.

✅ Сувсизланишни текшириш тести:
Кафтингизни бир чимчиланг. Тери тез теккизланса демак организмда сув миқдори етарли миқдорда; чимчиланган жой дархол теккизланмаса - организмингиз сувсизланган.

Дўстларингиз билан улашинг

@acramov 👈 обуна бўлинг


​🔅Афоризм.

☘Тиббиёт фақат врач назариялар ўқиб ўтиришидан иборат эмас балки ўша билимлар орқали тўғри ёчимни ўз вақтида топа билишдир. Китоб билан хаёт доим хам тўғри келмайди.


✍Парацелц

@acramov 👈 обуна бўлинг


🌹Азизларим ҳаммангизни кириб келган гўзаллик ва баҳор айёми, яшариш ва янгиланиш фасли 🌺
НАВРЎЗ байрами билан чин дилдан табриклайман!
🌹Янгиланиш ойи сизларга шодлик омад, бойлик, соғлиқ даромад, хурсандчилик, файз ва барака олиб келсин!!
Доим яқинларингиз бахтига саломат бўлинг.

🌹Қалбингиз баҳор гулларига тўлсин, атрофингизда самимий инсонлар кўпайсин.
🌹Меҳр-муҳаббат, қувонч юрагингизни ҳеч қачон тарк этмасин!


@acramov 👈 обуна бўлинг


Бугун халқаро бахт куни.

Айрим психологларнинг фикрича одамлар оммавий зерикиш ва тушкунлик асрига қадам қўйишмоқда. Бунга вақтни интернетда ўтказиш ва тинимсиз янгиланиб турувчи информацион истемол сабаб бўлмоқда.

Интернетдан қандайдин маълумот олмаса мия ухламайди ёки кўнглингиз жойига тушмайди. Бу эса интернетомания, гаджетомания деган касалликлардир.

Бахтнинг янги тарифлари пайдо бўлмоқда. Бахт бу хақиқий хаёт билан яшаш ва унга яқинлашишдир.

Соғлиқ эса бахтли бўлишнинг биринчи шартидир.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Тизза бўғими артрозида уйда қилиш мумкин бўлган машқлар.

Хар бир машқни 20 -25 тадан, 4 мартта қилиш фойдали.

@acramov 👈 обуна бўлинг


⚡️Соғлом одам нима қилиш керак?

Соғлиқ бугунги талотўп замонда ижарага яшашдай бўлиб қолди. Гох ўзингизни яхши хис қиласиз гох беморсиз. Аммо соғлом одам яна касал бўлмаслиги учун чидамли одамга айланмоғи керак.

Сабаби, соғлом бўлишни ўзи етарли эмас. Чидамли одам бу - соғломлик захиралари узоқроққа етадиган ва касал бўлса беморлик тез ва енгил ўтадиган организмдир.

Хозир ўзингизни соғлом хис қилиб турган бўлсангиз, сизда қуйидаги вазифалар бор :

1. Организмни чиниқтириш
2. Организмга керакли юкламаларни бериш
3. Организмни соғлиқни таъминловчи захираларни кўпайтириш

Акс холда бугун ундоқ эртага бундоқ хаёт кечираверасиз.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🎯Шу кунгача уй шароитида, осон фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги қўлланмаларни тақдим этдим. ( Устига босилса кўринади👇)

1. Соғлом овқатланиш ва озиш
2. Дориларсиз бўй ўстириш
3. Эркаклар соғлиғини тиклаш
4. Жигар ва ўт пуфагини тозалаш.
5. Лимфа тозалаш дастури

✅ Ижобий натижалар жуда кўп. Ва келишда давом этмоқда.

🎍Қўлланмани сотиб олганлар нафақат ўз соғлиғингизни ижобий тарафга ўзгартиришга қадам ташладингиз балки Акрамов канали ривожига ҳам хисса қўшдингиз.

Аудиочатлар шу дастурни сотиб олганлар учун бепул тақдим этилади!

Сизга ташаккур.

Ўйланиб, бир қарорга келолмаганларга ҳам омад тилаймиз.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Кечки хазил

✅Семиз дадаларга яна бир таскин.

Қорин бўлса болажон қуламайди ва қулай жойлашади.


@acramov 👈 обуна бўлинг


⚡️Мен нега хитой табобатига ишонмайман?

Хитой табобати - хитой давлати тамонидан маданий белги сифатида ташвиқот қилинади. Маданиятлар жанги бутун дунёда хозирги кунда актуал.

Бу табобатга ишонмаслигимга бир неча сабаблар бор. Хусусан, Хитой табобати - мурда билан ишлаш твъқиқланган йиллари жуда ривожланган. Шу туфайли исботланган тиббиёт олдида бу ғарибдир.

Игна билан даволаш - чалғитувчи даволаш услубидир. Маъсалан бошингиз оғриса - мен қўлингизга игна санчсам - миянинг оғриқ сезувчи маркази эътиборини қўлга қаратади. Шу туфайли оғриқ бироз пасаяди.

Мўжизавий ўсимликларга келсак - кўп ўсимликлар кучини йўқотди. Сабаби ёмон экология туфайли хаво ифлосланди. Энди ўсимликлар шифобахш хусусиятини ўзини даволашга сарфламоқда.

Агар хитой табобати кучли бўлганда Хитойнинг ўзида хар бир районда Табобат поликлиникалари бўларди. Афсуски, ундай эмас.

@acramov 👈 обуна бўлинг


⚡️Суратда женшенни етиштирувчи корейс фермерлари.

Табобат китобларида женщенни ёввойи холатда ўсгани кўп ва хўб мақталган. Сабаби ёввойи жойларда ўсган бу ўсимлик ўзига ноёб минерал ва органик бирикмаларни сингдириб - мўжизавий хусусиятга эга бўларди.

Аммо твда актив реклама қилинаётган женшен фермаларда етиштирилган.

Мендаги савол иккита:

1. Шу фермада етиштирилган женшен ёввойи женшендек таъсир кучига эгами?

2. Твда реклама қилинаётган женшен нархи асосий нархдан неча баробар қиммат?

🟢 Баъзи саволлар кўпинча жавобсиз хам тушунарли бўлади.

@acramov 👈 обуна бўлинг


⚡️Уй шароитида Тюбаж қилиб ўт йўлларини тозалаш техникаси.

Кўпчилик ўт димланиши ёки ўт пуфаги муаммоларидан нолийди. Ўт йўлларини ювиб турувчи Тюбаж техникасини Доктор Акрамов сизларга тавсия қилади.

✍ Аптекадан магнезинийни 100 мл лик суюқ эритмасидан оламиз. Уни эрта тонгда, оч қоринга ярмини бўлиб бўлиб ичамиз. Иссиқ грелкани жигар сохасига қўйиб шу тарафга босиб ётамиз. Қолган магнезини шу холатда ичамиз.

Тюбаж тўғри бажарилса кўп ўтмай ичингиз сурилади ва ични бўшатиш хохиши пайдо бўлади.

Ўт пуфаги ва ўт йўллари ювилиб тоза бўлади.

🧨 Қарши кўрсатмалар бор. Ўт йўллари тошларида, гипотонияда ва бошқа холатларда мумкин эмас.

Қилишдан аввал шифокорингиз билан маслахатлашинг.

Каналга уланиш⤵️

👉 @acramov


БАДлар рекламаси тўғрисидаги қонуниннинг муҳим жойлари.

Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси:

🔹 улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;

🔹 уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларнинг аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;

🔹 уларнинг қўлланилганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги;

🔹 соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги керак.

▶️ Шундай экан, турли биологик фаол қўшимчаларни қабул қилишдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Совуқ чой бинсон саломатлиги учун хавфли

🔶Чикогодаги Лоёла университети тиббиёт маркази совуқ чой инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини аниқлашди.

✅Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, совуқ чой таркибидаги моддалар буйракда тош пайдо бўлишига олиб келади.
Улар бу касалликка мойиллиги бор кишилар имкон қадар совуқ чой ичмаслик кераклигини таъкидлашмоқда

@acramov 👈 обуна бўлинг


✅Бугун халқаро буйрак куни. Буйракларимиз жуфт аъзо.

Қон босими, сув туз алмашинуви, иссиқлиқ сақланиши, қон ишлаб чиқариш каби жараёнларда марказий аъзо бўлиб хизмат қилади.

✔️Буйракни дўсти- сув, душмани туз, газли ичимликлардир.

Буйрак билан Нефролог шуғулланади, бир йилда бир мартта Узи текшируви орқали текшириб турган маъқул.

@acramov обуна бўлинг


⚡️Туз нормаси қанча?

Туз таркибидаги натрий ионлари мушаклар тўқималари камайишида, нерв импульсини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Шу сабабли, бутунлай туздан воз кечиш ўткир чарчоқ, умумий лоҳаслик, нерв-мушак фаолиятида бузилишларга олиб келади”

“Юқори қон босими, глаукома (кўз касаллиги), туберкулез, буйрак етишмовчиги, ошқозон яраси касалликлари бўлган инсон организми натрий хлор моддасини сингдира олмайди. Натижада, маҳсулотнинг фойдали жиҳатлари зарарга айланади: касаллик ўтиши ёмонлашади, ишчанлик қобилияти йўқолади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, катта ёшдаги одам учун тузнинг бир суткалик нормаси 5 граммни ташкил қилиши лозим.

@acramov


🔔 Гелмизит - Гижжа ва ичак паразитларидан холи қилувчи хавфсиз махсулот.

Ота оналарнинг доимий ташвиши бу болаларнинг ичакдаги ривожланишига қўймайдиган ва касалликлар чақирадиган душманларидир.

Улардан хамиша хавфсиз ва осон қутилишни исташади.

Гелмизит айнан мана шу талабларга жавоб берувчи махсулот.

✅ Минглаб натижалардан сўнг бу махсулотнинг ичакдаги паразитларга қирон келтирувчи деб бемалол айтсам бўлади ва шу билан бирга хавфсиз ҳамдир.

🟢 Даволаш курси учун 2 дона махсулот етади.

3 ёшдан мумкин

💎 Икки дона махсулот нархи 189 минг сўм.

Вилоят марказларига етказиш бепул. Уйгача олиб борилса қўшимча маблағ қўшилади.

Ичида инструкцияси бор. Барча сертификат, хужжатларга эга.

Тўлов олдиндан.

Буюртма учун ➡️ @acroc

Показано 20 последних публикаций.