“Адаптив спорт” ҳақида
“Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан:
Маълумот учун: Мамлакатимизда 19 та параспорт тури билан шуғулланишга шароит яратилиб, 25 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар спорт билан шуғулланиб келмоқда.
Р.Каримов
Чуст тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳуқуқий масалаларда эксперт маслаҳатчиси.
👉🇺🇿@Chustliklar_24
“Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан:
2025 йил 1 февралдан бошлаб паралимпия спорт турлари, карлар спорти, кўриш қобилияти бузилган шахслар спорти, махсус олимпиада спорт турлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари йўлга қўйилади.
Курслар якунида 4 йил давомида амал қиладиган малака сертификати берилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар ЯИДХП мобиль иловаси орқали жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини, шунингдек адаптив спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил этилган спорт мактабларини танлаш имкониятига эга бўладилар.
Мазкур қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Адаптив спорт турларини ривожлантириш ва жисмоний реабилитация тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
Сурдлимпия, Махсус олимпия, ИБCА Жаҳон ўйинлари, Сурдосиё ва Океания ўйинлари, Махсус олимпия Европа ёзги ўйинлари, Ампутантлар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари.