Chustliklar.Uz 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Айни пайтда Сиз Чустдаги энг йирик ва энг машхур каналдасиз!
Юртдошим сафимизга қўшилинг!!!
🆕 Янгилик ва мурожаатлар учун:
✍️ @Xabarchi_24 га ёзинг!
Гуруҳимиз https://t.me/chustliklar_group
❗️ Ma'muriyat reklama uchun javobgar emas. Ehtiyot bo'ling

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ТЕЗКОР ⚡️⚡️⚡️⚡️

Чуст туманининг айрим ҳудудларида жорий йилнинг
1 апрель куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 га қадар, "Ёрқишлоқ" ва "Шурақурғон" маҳаллаларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

“Ишонч телефони” ☎️(69)-42-33-114
(69)-42-37-394

ЧУСТ ТУМАН ЭЛЕКТР ТАМИНОТИ

👉🇺🇿@Chustliklar_24


❗️Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай нафақа ва тўлов турлари мавжуд ва уларнинг миқдори қандай?

Шундан:

🔺I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчилар сони: 38 574 нафар.
Нафақа миқдори эса: 1 027 000 сўм.

🔺II гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчилар: 276 483 нафар.
Нафақа миқдори: 920 000 сўм.

🔺Бундан ташқари, I гуруҳ кўз бўйича ногиронлик нафақаси бўйича  4 782 нафар шахс  уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация олади.
Тўлов миқдори: 192 600 сўм.

✅18 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси олувчилар сони 171 380 нафарни ташкил этади.
Миқдори: 920 000 сўм.

✅Шунингдек, ҳозирги вақтда  75 390 нафар шахс 18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган болани парваришлаш нафақасини олиб келмоқда.  Нафақа миқдори: 745 000 сўм.

👉🇺🇿@Chustliklar_24


Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади

«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 3, 4 ва 5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрига кириш чекланади.

Шунингдек, 3-4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

👉🇺🇿@Chustliklar_24


Чустда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтди

Рамазон Ҳайити арафасида Чуст туманидаги турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган 6 та маҳаллаларда дўстлик ва ҳамжиҳатликка йўғрилган "Ватан ягонадир, Ватан биттадир" шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбир давомида миллий халқ ўйинлари, миллий таомлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди.

Чуст туман ахборот хизмати

👉🇺🇿@Chustliklar_24



Показано 5 последних публикаций.