Жиноят ишлари бўйича Олот туман суди ташаббуси билан Олот туман "Арабхона" МФЙ биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сон Фармони ижросини самарали ташкил қилиш ҳамда тергов судьяси институтини жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларга бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда жиноят ишлари бўйича Олот туман суди тергов судьяси, Олот туман ички ишлар бўлимининг раҳбарияти, суриштирув ва тергов ходимлари, профилактика инспекторлари ва маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатига эга бўлган масъуллар, маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Дастлаб, сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар хусусан, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозими жорий этилиши тизимда очиқ ва ошкоралик, холисликни таъминлашга хизмат қилиши эътироф этилди.
Учрашув давомида профилактика инспекторлари фаолияти давомида ҳамда иш ҳужжатларини расмийлаштиришда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида келишиб олинди.
Сайт I Telegram I Facebook