Репост из: Mehrob.uz
Сайтда реклама эълон қилиб пул топишим ҳалолми?
❓Савол: Менинг интернетда рус сериаллари сайтим бор. Сайтда реклама орқали пул топаман. Ичкилик, фаҳш рекламаларини қўймайман. Дўконлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат рекламаларини қўяман. Даромадим шу орқали. Бундай даромад топишим шариатимизга тўғри келадими?
📥Жавоб: Агар сайтда фаҳш суратлар, видеолар, Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликлар, тамаки маҳсулотлари ва инсон ҳаётига хавф соладиган нарсалар реклама қилинмаса, сайт орқали реклама бериб, пул топиш жоиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай огоҳлантирган: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (Моида сураси, 2-оят).
Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Шариатимизнинг ушбу ҳукми нафақат рекламалар эълон қилишингиз, балки сайт юритишдаги фаолиятингизга ҳам тегишлидир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz