💥Соя. 3-қисм.
Муаллиф: Чарос Хайитова.
Сўзларидан энсам қотиб қолди. Қўй Алия, шу билан тортишма, деб энди кетмоқчи бўлганимда уни гапи мени тўхтатиб қолди. -- Менга қўл кўтарганинг учун жавоб берасан қизалоқ.
-- Мен бу ерда оддий ишчиман. Сени деб, уч киши ишидан айрилгани етмайдими? Менимча, сенга қўл кўтарганимни ҳаққини етарлича олиб бўлдинг...
-- Юзингга нима қилди?
Шоҳруҳ гапимни эшитмагандек менга яқинроқ келиб, бир қўли билан билагимни, бир қўли билан юзимни ушлаб олди. Ундан бундай ҳаракатни кутмаганим учун қалтираб кетдим. Бутун вужудимда чумоли урмалагандек бўлди. Шокга тушиб қолдим, гўё. Бегона эркак киши тафти мени довдиратиб қўйди. Ўзимни четга олмоқчи бўлдим. Аммо қани эди, унинг бақувват қўлларидан чиқиб кета олсам. -- Юзингга нима қилди, дедим сенга?
Билагимни маҳкам сиқаркан, кўзларимни асабий юмиб очдим. Нима иши бор экан, мен билан бу телбанинг?
-- Яхши айтаман... Фақат қўлимни қўйиб юбор.
Ҳайронман, деярли ҳеч ким сезмаган изларни, у қандай билиб қолди, экан? Демак яхшилаб яширишни эплолмабманда. -- Йиқилиб тушдим.
-- Сенингча мен аҳмоқманми?
Жиғибийрон бўлиб сўради у. Бир зум, ҳа аҳмоқсан, дегим келди, рости.
-- Қўлимни қўйиб йўбор.
-- Йўқ.
--Нега? Эсингни еганмисан?
-- Балки, сен менга ёқиб қолгандирсан?.
Шоҳруҳни мазаҳ қилиши ҳиқилдоғимга келди. Қўлимни бор кучим билан силтаб ундан озод бўлдим. Аниқроғи, ўзи қўйиб юборди. Мен эса тезликда хонани тарк этдим.
Ташқарига чиқишим билан пешонам беш қаричдек, ёнимга тўғри келаётган Асалга дуч келдим. Шу етмай турган эди ўзи.
-- Сен бу ерда нима қилябсан?
-- Тозалаш...учун киргандим опа...
Овозим қалтираб чиқди. Буни сабаби, Шоҳруҳми, ё опам, тушуна олмадим лекин.
-- Менга қара.
Асал сал олдин Шоҳрух тутган қўлимдан сиқиб, мени чеккароққа олди. Атрофга кўз ташлаб қўйишни ҳам унутмади. Нима бало, булар келишиб олганми? Бирин-бирин азоблаймиз деб.-- Яна бир мартда, опа десанг, тилингни кесиб оламан. Тушундингми мени? Бу ерда эса, ортиқ ўралашма, асло!.
-- Ҳҳўўўп...
Қизиқ, булар қачон тугайди? Бемеҳрликдан сулиб бораётганимни улар билишармикан? Чарчаябман, мадорим қолмаябди...
Кечгача опамдан ҳам, Шоҳрухдан ҳам қочиб юрдим. Уйга келгач эса, ойимни юзидан кулгу аримаётганини кўриб, кайфиятим бироз кутарилди. Кун буйи чарчаган булсамда, ойимни ҳуш кайфиятда куриб, қалбим ёришди.
-- Ассалому алайкум ойижон. Яхшимисиз?
Меҳмонхонада ҳандон писта чақиб ўтирган султон ҳонимлардай гузал ойимга қараб жилмайдим.
-- Алия келдингми?
Улар ҳам менга кулиб қарадилар. Қандай яхшияа бу
-- Ҳоним қаҳвангиз.
Қўлидаги патнисда қаҳва кутариб олган, ўрта ёшлардаги аёлни кўриб, ҳаёлларим чиволашиб кетди.Одоб юзасидан бу аёлга салом бердим. Қаҳвани ойимни олдига қўйиб, чиқиб кетгач эса ойимга юзландим.
Бепарво берилган жавобга янада ҳайратим ошди.
-- Лекин биз ҳизматкор олмасдикку...
-- Олдик қизим, олдик. Ахир сен эрга тегсанг ким қилади ишларни?.
Яна уша бепарволикда давом этдилар.
-- Ойи қўйсангизчи, мен ҳудди ҳозир турмуш қураётгандек гапирасиза.
Ич-ичимдан бир ноҳишликни сезган бўлсам-да, ҳазил қилишга ҳаракат қилдим.
-- Ҳозир эмас тўғри. Бир ҳафта вақтинг бор. Кейин эса тўй.
Ойим менга мамнун нигоҳларини қаратди. Мен эса бир жойда ҳеч нимага тушуна олмай, тик туравердим. -- Алия табриклайман қизим. Сени сўраб келишган эди. Рози бўлдим. Фотиҳалаб қўйдик...
-- О..йи, ҳазилми бу? Ҳазиллашябсиз, тўғрими?
-- Сен билан бирон мартда ҳазиллашганманми, Алия?
-- Лекин ойи...
-- Лекин, деган нарса йўқ қизим. Аллақачон ҳал бўлган нарсани, бузаман деб асабимга тегма. Шу пайтгача нима деган бўлсам шу бўлган. Энди ҳам бўлади.
Онамга туришим ёқмади чоғи, юзларини терс ўгирдилар. -- Бўлажак қайнонангни бироз тоби йўқ экан. Шунинг учун тўйни тезда қиламиз дейишди. Ишга ҳам боришинг шарт эмас энди. Тайёргарлик кўришинг керак. Асал билан ўзим гаплашаман, ҳавотир олма.