Ўн қаватли бинонинг, саккизинчи қаватига тухтаган лифтдан тушиб кетаётган Асални ортидан кузатар эканман буģзимга нимадир тиқилди. Алам қилди. Мен унга нима қилганманки, мени бунчалар ёмон кòради? Фаррош бўлишдан ор қилмайман, фақат опамни менга бўлган муносабати алам қиларди. Ҳих, ўзим ҳам ўйлаган эдима, нега у ўзгариб қолди деб. Аслида эса ўзгармаган экан. Ўйин қилган экан. Ҳозир, ўз хонасида мириқиб кулаётган бўлса керак. Аҳмоққа ўхшаб, унга ишониб ўтирибмана...
Кòзимдаги ёшларимни артиб, оғир ютунганча, опам кетган томон юра бошладим.
-- Кечирасан, сен мабодо Алия эмасмисан?
Ёши тахминан йигирма беш атрофида бўлган истарали, сариқ сочли қиз Асал кирган хонадан чиқиб, мени саволга тутди.
-- Ҳа, ўшаман.
Товба, буғиқ овозимни ўзим зурға эшитдим. Қизиқ, у эшитдимикан?
-- Яхши. Ортимдан юр. Сени ишинг билан таништираман.
Сўзсиз унга эргашдим. У бўлса, гапиришда давом этди.
-- Асал ҳоним айтишича, уй ҳизматкорини қизи экансан. Рости, уни бировларга ёрдам берадиган қиз деб ўйламаган эдим. Бир қизга иш зарур деганда, умуман ҳайрон қолдим. Ҳа айтганча, мен Асал ҳонимни ёрдамчисиман. Исмим Кумуш...
Пастки қаватга тушгунимизгача, бир нималар деб гапириб келган Кумушхонни, бошқа сўзлари қулоғимга кирмади. Опам мени (ҳизматкорни қизи) дегани, назаримда ошиб кетгандек. Албатта, синглимни фаррошликга олинглар демайди. Аммо бундай дейиш ҳам шарт эмасди.
Бу сафар қизнинг жавобини кутмай, кетишга чоғландим. Ортимдан бақириб қолган Кумушхон, ўстимдан Асалга шикоят қилинишини жуда яхши билиб турибман. Майли, нима бўлса, бўлсин. Пешонада борини кўравераман. Мен учун ҳозир энг муҳими дугонам Заҳро. Оиламдан тополмаган меҳрни ундан топганман. Уни асло, ярим йўлда ташлаб кетмайман.
Заҳро билан кўришиб иш қидира бошладик. Ҳар хил эълонларни кўриб чиқдик. Баъзилари мақул келмади, маъқул келгани эса, банд бўлиб чиқаверди. Бу орада Умиддан ҳам ҳол-аҳвол сўрадик. У ҳам иш қидираётганини топса ҳабар беришини айтди. Мана бир сурбетни касофатини деб икки дўстим ишсиз қолди. Мен эса опамни қўлида тайёр ўйинчоқ бўлдим. Асал менга кўп бора (Мени кийимимни кийганинг билан, ҳеч қачон мендек бўлолмайсан) дер эди. Бугун буни амалда исботлади. Мен ҳеч қачон опамдек бўлишни орзу қилмаганман. Лекин опам буни тушунармиди? Ойим айтганидек, унда тенгсиз чиройдан бошқа ҳеч нарса йўқ...
Излай-излай бир меҳмонхонада ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишга олиндик. Заҳро иккимизни юзимиздан табассум аримасди. Бунақа иш топамиз деб ўйламаган эдик, ҳар қалай. Биздан ортиқча ҳужжатлар ҳам суўашмади. Энг зўр тамони эса Заҳро иккимизни ҳам бир вақтда битта жойга ишга олингамиз бўлди. Эрталабки, асаббузарликдан сўнг, мен учун ажойиб янгилик бўлди бу...
Кечга яқин ишдан қайтарканман, ичимда чумоли ўрмалагандек, нотинч бўлавердим. Мен айни дамда, расман Асални таклифини рад этгандек эдим ахир. (Ҳозирдан иш бошлашларинг мумкин.)дегани учун, ишимизни тезда бошлаб юбордик ва мен опамни унутган эдим. Энди эса уйимиз ёнида турарканман, опам ишдан қайтганини, уни машинаси орқали билиб, бутун вужудимни қўрқув қамқаб олди. Эрталабки, қилиģим, менга қимматга тушишини жуда яхши билардим...
Ичкарига киргач, ўта сокин уй менга ваҳима солди. Негаки, ҳар доим ойим залда телевизор кўриб ўтирар эди. Ҳозир эса, уй сув қуйгандек жимжирт.
-- Ниҳоят, уй ёдига тушибдида, бизнинг иркит ўрдакчамизни.
Иккинчи қаватдаги ҳонамга кутарилар эканман, ортимдан келган овоз мени у тамонга қарашга мажбур қилди.
Асал мендан атиги тўрт-беш қадам нарида жилмайиб турар эди. Уни жаҳлини чиқариш, мени калтакланишим билан якун топишини яхши билганим учун, ҳозир бўладиган оģриқларга руҳан тайёрлана бошладим.
-- Очиғини айтаман. Сендан бунақа иш кутмагандим.
Деди, у менга яқинлашиб. -- Нима мендан ҳафа бўлдингми? Оғир ботдими? Нима бўлди? Нима?... Сени нима жин ўрдики мени гапимни икки қиладиган бўлдинг? А?...