Кейингисида қараб ҳам ўтирмасдан қизнинг кичик қўлини ўзининг кафтига мослаштириб ушлаб олди. Нафосат, кескин бўлган ҳаракатдан юраги гупуллаб уриб кетди. Шаҳриёрга қараб кўзларини катта-катта очиб қўлини кўрсатиб қўйворинг деган ишорани қилди. Энди Шаҳриёр Нафосатнинг қараганларига беэътибор ўтирарди. Бегона тафтдан Нафосатнинг юзига қизиллик югурди. Қўлини қимирлата-қимирлата чиқазиб олмоқчи эди Шаҳриёр икки кафтига қизнинг қўлини қўйиб янада қаттиқ ушлаб олди, стулини олдинга суриш баҳонасида қизга мудом яқинроқ жойлашиб олди. Қизнинг хаёллари ёввойи кабутардек умуман бошқа томонларга учиб кетди... яхши ҳамки биладиган мавзулари такрорланяпти бўлмаса гуруҳдан ёнидаги безбет бола сабаб ортда қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Дарс тугагач устознинг буйруғи билан Нафосат хонада қоладиган бўлди.
Шаҳриёр ноилож хонадан чиқиб кетди, лекин коридорда Нафосатни кута бошлади. Коридордаги стулга жойлашиб, сал аввал бўлган ҳодисани эслаб юзига табассум югурди. Қизнинг уятдан қизарган юзи, ҳаяжон сабаб қаттиқ-қаттиқ нафас олганини эслаб ширин ўйларга берилди. Хаёллар уммонига чўкиб кетгани сабаб ёнидан жаҳли чиқиб тезликда ўтиб кетган қизни пайқамай қолди. Ортидан зўрға етиб олди. Машинасини адаси олган, бугун Шаҳриёр ўқишга пиёда келганди.
— Нафосат, ҳейй бунча тез юрасан. Тўхтасангчи Шаҳриёр югуриб етиб олди
— нима дейсиз? Ортига бурилиб қаради.
— орадан бир ой ўтди, ўйлаб кўрдингми?
— эртага айтаман жавобини.
— Устозинг нима деди бунча жаҳлинг чиқиб турибди.
— Ҳеч нима демади, уйингизга кетинг энди.
— Агар ортиқча гап гапирган бўлса қара, ўқимайсан шу устозингда, ўзим топиб бераман яхши устоз.
— устоз ҳеч нима демади.
— нимага унда асабийлашяпсан
— кўп савол бердингиз, хайр....
Нафосат кўчаси томон бурилиб кетди.
Шаҳриёр сочини тўғрилаб қизнинг ортидан кулиб қараб қолди. Олов бу олов ёнида турса ёндиради, қалбингга ҳузур беради, шу ёндириши билан... -эйй нималар деяпманеэ Шаҳриёр қўлидан бир чимчилаб олди-да уйи томон кетди...
— сенга нима деган эдим, гаплаштираман деганмидим -мағрурланди Шаҳриёр
— Рози бўлдими? Қанақасига? Обид дўстига ҳайрат тўла кўзлари билан қаради
— эртага айтаман жавобимни деди бу дегани розиман деганида дўстим. Битта қизни эплай олишмагансанлар эээ.
— майли, майли бахтли бўл унда дўст
— нима мен унга уйланармидим, уйланмайман энди фақат онам топган қизга уйланаман. Сенлар билан қўл ташлашиб қўйганим учунгина бу қизга гапирдим. Уч ой, уч ойдан кейин ҳаммаси тўхтайди. Кейин на мен уни кўраман, на у мени кўради. Иккимизнинг йўлларимиз айро бўлади. Балки унгача онам қиз ҳам топар уйланиб ҳам кетарман.
— қизни кўнгли билан ўйнашма! Уни нима деб алдадинг билмадим-у ўша вақтда мен унга уйланиш ниятида гапирган эдим, рози бўлмаганди. Бирорта йигитга кўнгил бермаганди, сенга розилик бераётгани барибир алам қилди. Барибир уйланмасакансан...
— эй дўстим ўйлама. Уч ойдан кейин гапириб кўр яна агар ҳалиям севсанг. Балки сенга турмушга чиқишга рози бўлар
— билмадим, майли бўпти дўстим.
Обид уйига кириб кетди. Шаҳриёр ҳам у ердан кетди. -Худбинлик қилмаяпманми? бир қизнинг кўнгли Шаҳриёр йўл бўйи шуни ўйлади -энди кеч эртага жавобини айтади. Жавобини айтгандан кейин энди сен билан гаплашмайман демайман-ку бу ёғи бир гап бўлар...
🍃🍃🍃
Ярим тун. Соат тунги ўн иккидан ошмоқда. Нафосат дарсларини ҳали ҳам тугатмаганди. Она тилидан, инглиз тилидан вазифалари кўп эди. Бу йил қаттиқ тиришиб ўқиши керак. Бувисининг, қариндошлари, аммалари ёнида кўрсатиб қўйиши керак. Бир вақтлар кичкина аммаси Дилафрузнинг айтган гапларига пушаймон едириши керак эди. Қишлоқ мактабида ўқиганлар итнинг орқа оёғи бўлади деганди бир йиғинда. Шу сабаб икки боласини туман марказидаги мактабга бераётганди. Кўриб қўйишсин инсон қаерда қандай мактабда ўқишини фарқи йўқ ўрганаман, ўқийман деган ҳаракат ўзида бўлмаса шаҳарнинг энг олди мактабида ўқиса ҳам фойдаси йўқ. Нафосат шуларни бир хаёлидан ўтказиб олди-ю яна дарсига шўнғиб кетди. Соат ўн икки яримга яқинлашганда дарс қилаётган хонасининг эшиги секин очилди-ю, бувиси кириб келди. Нафосат қўрқув билан икки кўзини эшикка қаратди