Сизга ўхшаган она бўламан.
Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан, – деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман! – дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўласан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида ҳижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, – дедилар. Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g