Ҳуқуқимизни марҳамат дея қабул қила бошлаганимиздан бери, бизга қулларча муомала қилмоқдалар. Шунинг учун фикримиз ва муносабатимизни билдирсак, чидай олмаяптилар. "
Тили чиқиб қолди", "Ўзидан кетяпти" ва "... га бадарға қилиш керак" дея маломат тошини отяптилар, таҳдид этяптилар. Мубоҳасага тоқат қилолмай, ҳақоралаяптилар.
Биз қул эмасмиз! Ҳамма қатори ҳур ва озодмиз. Биз муаммо эмасмиз! Биз муаммоларга ечиммиз. Шунингдек, экстремист ё террорист эмасмиз! Балки ундай йўлларнинг тўсиғимиз.
Шунчаки ҳуқуқимизни талаб этяпмиз. Ўз фикримиз ва нуқтаи назаримиз бор, шуларни ҳимоя қиляпмиз. Ҳамма қатори ҳуқуқ ва қарашларимизни ҳурмат қилишларини истаймиз. Бор-йўғи шу.
Шундай экан, қўрқманг ва қўрқитманг!
15.03.2018@MubashshirAhmad