Тил билишда этник фарқлар ҳам бўлган. Турли тилларда гапирувчи жамиятларда тил приоритетлари фарқ қилган.
Араблар/араб тиллилар кўпинча араб тилидан бошқа тилни билмаган. Чунки бунга эҳтиёж бўлмаган — ҳамма китоб араб тилида, таълим араб тилида, дин араб тилида, бошқалар араб тилини билади.
Тожиклар/форс тиллилар ўз тилини ва бунга қўшимча араб тилини билган ёки ҳарқалай ўрганишга ҳаракат қилган.
Турклар/турк тиллилар кўпинча, ўз она тилидан ташқари, яшаб турган минтақасидаги устувор маданият тилини билган/ўрганган: Марказий Осиё, Кичик Осиё, Эрон ва Ҳиндистонда — форс тилини, Мисрда, Шомда — араб тилини. Бизда турклар кўпроқ турк ва форс тилларини билган, арабча камроқ тарқалган (айниқса мўғул истилосидан сўнг). Жуда кучлилари ёки вақти, имконияти кўплари араб тилини ҳам ўрганиб, уч тил соҳибига айланган.
Бу вазиятга параллелларни бугун ҳам кўришимиз мумкин: америкаликлар кўпинча инглиз тилидан бошқа тилни билмайди, негаки бунга эҳтиёж йўқ; руслар, рус тилидан ташқари, инглиз тилини ўрганади; ўзбеклар эса "маданиятли" инсон бўлиш учун ҳар уч тилни билишга мажбур. Яъни туркларнинг маданий позицияси ҳали ҳам жиддий ўзгаргани йўқ.
@AsanovEldar