Нефть сўзи бизга рус тили орқали кириб келган узоқ тушунчадай туюлади. Аслида ҳам шундай — биздаги шакли русча, лекин, илгари ёзганимдай, сўзнинг ўзи ҳам шарқона (семитча), умуман нефтнинг ўзи ҳам Шарқда кўпроқ, ўрта аср манбаларида ҳам бу сўз кўп қўлланади.
Бир тарихий шахснинг исми (аниқроғи, илмий тахаллуси) эътиборимни тортди — Нифтавайҳ ан-Наҳвий. Кўриб турганингиздек, бу тахаллусда "нефть" сўзи бор.
Нифтавайҳ IX—X асрларда яшаган машҳур ироқлик гуманитар олимдир. У тилшунослик, тафсир, тарихчилик ва бошқа соҳаларда ишлаган.
Нифтавайҳнинг асл исми Абу Абдуллоҳ Иброҳим ибн Муҳаммаддир. Тахаллуси иккита компонентдан иборат: "нифт", боя айтилганидай, нефть (ва битум) дегани, "вайҳ" эса Нифтавайҳ энг яхши кўрган олим — Сибавайҳнинг тахаллусига ишора.
Нефть сўзи тахаллусга қандай кириб қолди дерсиз? Айтишларича, унинг юзи қора тусда бўлган, шунга уни нефтга қиёслашган (нефтдай қорасан, дейишган бўлса керак). Нифтавайҳ бунга кўниб, нефтни тахаллус қилиб олган. Бугунги замонда яшаганида, мана бунақа деган бўларди.
@AsanovEldar