Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҒОВАКЛОВЧИ ПАШША ЛИЧИНКАСИ - ИССИҚХОНА ЭКИНЛАРИНИНГ ХАВФЛИ КУШАНДАСИ! (ВИДЕО)
Ғовакловчи пашша учун иссиқхонадаги помидор ва бодринг экинларининг барглари энг хушхўр ҳисобланади. Бу зараркунанда ўсимлик барги мезофили билан озиқланиб, фотосинтетик юзани камайтиради, баъзи ҳолларда барглар қуриб қолади. Халқимиз тилида "рассом қурт" деб аталадиган ушбу ҳашорат личинкаси жуда тез тарқалади. Натижада ўсимлик баргларида фотосинтез жараёни йўқолиши ҳисобига вегетация секинлашиб, ҳосилдорлик озайиб кетади.
Кураш чоралари:
Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, қатор ораларига ишлов бериш.
Биологик кураш: Ғовакловчи пашшага қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10,1:5 нисбатларда чиқариш.
Кимёвий усул: Агарда ғовакловчи пашша личинкасининг миқдори баргларда кўп бўлганда Виртумек 3,6% ёки бошқа асосий таъсир этувчиси Абамектин бўлган воситалар ҳамда Актеллик, Актара препаратлари билан ишлов берилганда, самарали натижага эришилади.
📶Дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз
Обуна бўлинг👉👉@AgroOlamUz